
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари бўйича “Қишлоқ Ҳақиқати” газетасининг мухбири “Омонжон Шукуров яна иккинчи бор пора билан қўлга олинибди”,- деган миш-мишлар бир зумда Сурхондарёниннг барча туманларида тарқалиб кетди.
Биз бу миш-мишлар остидаги ҳақиқатни билиш мақсадида, Омонжон Шукуровнинг яқин дўсти Собир Тошбоев билан суҳбатлашдик. Собир Тошбоевнинг айтишича воқеа қуйдигича бўлган. Омонжон Шукуров ўз шаҳсий машинаси “нексия”ни Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб борган.
Тошкентнинг гавжум машина бозорида Омонжон машинасини сотиб бўлган заҳотиёқ кутилмаганда, ҳеч бир сабабсиз равишда Ўзбекистон Республикаси МХХнинг ходимлари томонидан қўлга олинган. МХХ ходимлари О.Шукуровнинг икки қўлига кишан солиб, машина бозоридан ташқарига олиб чиққанлар. Шунда қўрқув ва ҳадиксираш остида қолган О.Шукуров:
-Мени қўйиб юборинглар. Агар ҳоҳласангизлар машинамни сотган 25 миллион сўмини ҳаммасини сизларга бериб юбораман, – деб ялинган.
Ҳодимлардан биттаси:
– Хўп майли, сени қўйиб юборамиз. Лекин бу ишни ҳеч кимсага айтмайсан, -деб унга шарт қўйишган. О.Шукуров уларнинг шартига рози бўлган бўлсада, ҳеч бир сабабсиз равишда бир ойга яқин Тошкент шаҳар С.Раҳимов ИИБ нинг ҳибсхонасида сақланган ва шундан кейингина қўйиб юборилган.
Шукуров емаган сомсасига пул тўлаган инсондек содир этмаган жинояти учун қамоқ муддатини ўтаб чиққанидан сўнг яна бир ой ўтиб Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари бўйлаб тарқатилувчи “Қишлоқ Ҳақиқати” газетасининг мухбирлигидан озод қилинди.
Нима эмиш, О.Шукуров устидан юмолоқ хатлар тушганмиш. У хақиқий порахўр эмиш.
Ҳақиқатдан эса…
P.S. О.Шукуров-1995 йил Сурхондарё вилояти прокуратурасининг “коррупцияга қарши
курашиш бўлими” томонидан 1500 сўм миқдорида пора олганликка айбланиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 210, 168 моддалари билан айбдор, – деб топилган ҳолда 12 йилга озодликдан маҳрум этилган эди…
Зоҳир Шоҳ



