ТОШКЕНТДА АДВОКАТЛАР НОРОЗИЛИК КОНФЕРЕНЦИЯСИ


Бугун 14-декабр соат 9.00да Тошкентдаги Авиасозлар саройида УзР Тошкент шахар Адвокатлар хайъатининг конференцияси булиб утди. Унда асосан иккита масала курилди:
1. УзР Адвокатлар Палатаси Карорлари мухокамаси.
2. Тошкент шахар Адвокатлар хайъати Низоми мухокамаси.

Хар икки масала юзасидан салбий муносабат билдирган адвокатлар, уз норозиликларини ифодалаб, Узбекистон Президентига, Конституциявий Судига ва Конунчилик Палатасига Мурожаатномалар йуллашга келишиб олдилар.

Бундай норозиликнинг асоси кейинги пайтда ташкил этилган Адвокатлар Палатаси тузулмаси билан боглик булиб, Адвокатлар узларига нисбатан хукумат томонидан очикдан-очик нохаклик килинганлигини ошкора уктириб, турли анжуманларда чикишлар килаётгандилар.

Шундай ошкора танкид шу йил 28 ноябр куни УИХ «Эзгулик» Жамияти конференциясида хам хукумат идоралари ва хориж дипломатлари хузурида Тошкент шахар Адвокатлар хайъати рахбарларидан Г.О.Эшонхонова маърузасида хам аник айтилганди.

Бугунги конференцияни Адвокатлар норозилигининг хамжихат куринишдаги давоми, деб хисоблаш мумкин.

Тез орада конференция хусусида батафсил маълумотлар эълон килинади.

«Мустакил журналист + юрист-демократ» ташаббус гурухи.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares