Ўзбекистон: Мухолифатнинг Ғарбдан кўнгли қолиб бирлашишга уринмоқда


Ўзбекистон мухолифатининг етакчилари мамлакат ичкарисидаги ва чет элдаги президент Ислом Каримовга қарши кучларни бирлаштира оладиган кенг сиёсий фронт шакллантириш тўғрисида маслаҳат қилишга киришдилар. Бу ҳақда сиёсатчи ва диссидент, шоир Муҳаммад Солиҳ кеча “Озодлик” Радиосига ўзининг интервьюсида маълум қилди.

Муҳаммад Солиҳ Ғарб демократик давлатларининг қадриятларидан кўнгли қолмагани таъкидлаб ўтди. Аммо, рўйхатга олинмаган “Эрк” демократик партиясининг етакчисига кўра, “Ғарб сиёсатчилари Ўрта Осиёга нисбатан қўшалоқ стандарт позициясини қўллаб келганлар. Андижон воқеаларидан кейин Каримовга қарши [киритилган] санкциялар рамзий характерга эга бўлгани билан уларни ҳам бугунга келиб бекор қилдилар. Гўёки Каримов ўша Андижон воқеаларидан кейин демократияга яқинлашгандек. Ваҳоланки, у янада авторитар бўлиб қолди”.

Муҳаммад Солиҳ аксилкаримовчи кучларнинг бирлашуви бошлангани ҳақида билдирди: “Олдин биз демократик мухолифат, диний мухолифат, иқтисодий мухолифат ва ҳукумат ичидаги муҳолифатга бўлинган эдик. Эндиликда бу гуруҳлардан бир коалиция тузилмоқда. Каримов режимига қарши бўлган барча одамлар ­ эски коммунистлар ҳам ва ҳатто диний уламолар ҳам бирлашув зарурлигини тушуниб етдилар. Ўзбекистон ичкарисида жуда кучли гуруҳлар бор. Улар амалда халққа таъсир ўтказа оладилар. Биз улар билан музокара олиб бораяпмиз”.

Шу билан бирга, Муҳаммад Солиҳ айни пайтда музокара олиб бораётган бирорта шахснинг ёки бирорта мухолифат гуруҳининг номини эслатиб ўтмади.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Солиҳ 1991 йилда бўлиб ўтган президент сайловларида Ислом Каримовнинг ягона рақиби бўлган. 1993 йилда М.Солиҳга қарши жиноий иш қўзғаганлари учун у Ўзбекистонни тарк этган.

http://www.ferghana.ru/

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares