Юсуф Жума

Қ ўлингизда эмас, балки, бу очун,
Балки самовий нур ё тонг юлдузи.
Лекин мавжуд экан токи чархи дун,
Сизнинг қ ўлингизда эркаклар юзи!
Ерга қаратсангиз йигитлар бетин,
Бей ўлдош, бенажот, оққушдек ўлар.
Аёл жони қайда? Билмадим, лекин
Эркакларнинг жони юзида б ўлар.
Сизнинг садоқатдан уларга камол,
Д ўст-душман ичида юзлари ёру ғ.
Сизнинг хиёнатдан уларга завол,
Юзлари – мисоли ерда ётган ту ғ!
Аёллар, аёллар! Сизга илтижо –
Ерда қолдирмангиз с ўзларимизни.
Майли, ҳажр ўтида ёндиринг, аммо
Ерга қаратманг ҳеч юзларимизни!



