КОСА ТАГИ НИМ КОСА ёхуд МАХАЛЛА ЙИГИНИДА БУЛАЁТГАН ХАНГОМАЛАР

Фукаролар йигини раиси (оксокли) вазифаси мансабми ёки фидоийликми?

Хокимларга кандай оксокол зарур? Фукаролар нега хафа?

Узбекистон Республикаси Конституциясининг «сайлов тизими тугрисида» даги 117 – моддасида сайловни утказиш барча холатлар белгилаб берилган.

Шунингдек Узбекистон Республикасининг 29.04.2004 йилги 609-11 – сонли «Фукаролар йигини раиси (оксоколи) ва унинг маслахатчилари сайлови тугрисида»ги Конуни да фукаролар йигини раиси (оксоколи) ва унинг маслахатчилари сайловини утказиш юзасидан барча холатлар белгилаб берилган, лекин амалдачи?

Узбекистон Республикаси Сирдарё вилояти Гулистон шахар «Маданият» махалла фукаролари йигини раиси (оксоколи) ва унинг маслахатчилари буйича махалла худудида жойлашган Академик лицейда 27.11.2008 йили соат 16.00 да белгиланган сайлов жараёни юкоридан булган курсатмага мувофик шу куни соат 14.00 да Гулистон шахар сайлов комиссияси бошлиги Халк Депутатлари Кенгаши шахар депутати «Гулистон янгиликлари» бош мухарири Эргаш Халилов бошчилигида «ими – жимида» хокимиятдан келган 10 та вакил ва бешта махалла фукаролари билан утказилди.

Энг кизиги шундаки, берилган маълумотларга кура, «Маданият» махалласида булиб утадиган сайлов жараёнида Узбекистон Республикаси Инсон Хукуклари (ОМБУДСМАН) вакили С.Ш.Рашидованинг биринчи уринбосари ва Олий Мажлис Кенгашидан икки нафар депутатлар ?- катнашиши лозим булган.

Сайловку утказилди, аммо амалдаги Конунимиз курсатмалари ер билан битта булиб, фукаролар нинг хукуклари поймол булди.

Сайлов жараёнига таклиф килинган фукаролар Академик лицей эшигида белгиланган муддатда келиб, утириб – утириб кайтиб кетишди.

Хуш, бундай амалдаги конунларимизни билвосита бузиб, яширин холатда оксоколни сайлаш кимга зарур деган савол тугилади.

Албатта мансабдор шахсларга керак, чунки шунинг оркасидан манфаатдор булишлари яккол маълум, мансабдор шахсларга бокувчи керак, амалдаги конунларимизда белгилаб берилганидек, фукароларни манфатини химоя килувчи, мустакил иш юритувчи эмас, рахбарлар олдида кул ковуштириб турадиган шахс керак.

Гулистон шахар «Маданият» махалласи фукаролари айнан мансабдор шахслар томонидан «тайинланган» котиба Гулнора Ашурованинг ноконуний хатти – харакатларидан шикоят килган холда юкори боскичдаги рахбарларга, назорат органларига шикоят аризаси Билан мурожаат устига мурожаат чикариб ётишганлиги, аммо ушбу холатларни урганиб чикиш урнига, яна фукаролар мурожаати инобатга олинмасдан, улар шикоят килган шахсни тайинлаб кетишлари билан нимани исботлаб беришмокда.

Бу билан манна куриб куйинглар. «конун бизлар, сизлар эса буйсинувчилар, додларингни хеч ким эшитмайди» деган позицияни олдинга суришмокдами,
Унда конунларни яратишни нима кераги бор эди, ахир УзРнинг 609-11- сонли конунида махала раиси (осоколи) вазифасига номзодлар курсатиш тегишли худудда яшовчи ахолининг фикрини хисобга олган холда ишчи гурухи томонидан амалга оширилади, сайловда фукароларнинг иштирок этиши ихтиёрий хамда эркиндир, тенг хукуклик деган иборалар барчаси сафсата эканда деган фикрлар билдирилмокда.

Энг асосийси, вилоятимиз микёсида амалдаги конунларимизга нисбатан мансабдор шахслар томонидан хурмат йуколиб, оёк ости килинаётганини оддий фукаролар тушуниб етмокда.

Тушуниб етишмокдаю, аммо амалдаги конунларимиз изросини амалга оширувчи рахбарларнинг йуклиги, конунларимиз мансабдор шахслар томонидан оёк – ости килинишини назоратга олувчи орган ходимларини топа олмай изтиробга тушишмокда.

28.11.2008 йил

«Чакан бургути»

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares