Фермер бўлиш осонми?

“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Анварбек

Ҳозиги кунларга келиб фермерларнинг аҳволи нақадар оғирлашиб қолганини кўпчилик тасаввур эта олмаса керак. Ғалла шартномасини бир амаллаб, амалдорларга пора берган ҳолда уддалаган фермер бугунги кунда қандай қилиб пахта шарномасини бажариш ҳақида ўйламоқда. Тўғри, гарчи қишнинг биринчи ойи бошланиб, об-ҳаво анчагина совуб қолган бўлсада ҳозирги кунга қадар мамлакатимиздаги аксарият вилоятлар пахта шартномасини 100 фоиз бажариб бўлишгани йўқ.

Шу ўринда ҳукум сураётган вазият билан яқинроқ танишиш мақсадида Жизах вилояти Дўстлик туманидаги аҳволга назар ташласак. Ушбу туманда бугунги кунда 980 фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг аксарияти юқоридан мажбурият устига мажбурият берилаётгани учун шартнома планларини ўз вақтида бажаришга қийналишмоқда. Тўғри ушбу тумандаги керакли инсонларга аниқроқ айтадиган бўлсак “катталарга” ўз вақтида пора бериб, амалдорларни оғзини мойлаб туруви “Сирдарё-МА” ва “Гулхан ёлқини” каби фермер хўжаликларнинг ошиғи ҳамиша олчи. Яқинда ушбу фермер хўжаликлар бирлашиб 76 гектар ерни ўз ихтиёрларга олишди.

Бироқ мададкори бўлмаган, юқори идораларда таниши бўлмаган фермер хўжаликларга 10-15 гектардан ер майдонлари бериб қўйилган. Уларнинг қишлоқ хўжалик техникалари йўқлиги боис шартномаларни кўпинча ўз вақтида бажара олишмайди ёки умуман бажара олишмайди. Юзлари йилтиллаб турган расмийларга эса баҳона керак. Улар шундай вазиятларда дарҳол фермер хўжаликларнинг раҳбарларини ҳокимият ва ёки бошқа бир идорага чорлашадида:
-Сувни ортиқча сарфлаб юборибсиз, деҳқончилик малакангиз паст ва айнан шунинг учун ҳам шартномада белгиланган ҳосилни бажара олмадингиз. Энди тўлашингиз шарт бўлган тўлов ва солиқларни тўлангда ерни топширинг, -дейди.

Ҳозиги кунга келиб тумандаги аксарият фермер хўжаликлар пахтадан бўшаган дала майдонларини шудгорлаш ишларини якунлашгани йўқ. “Ер ҳайдасанг куз ҳайда. Куз ҳайдамасанг юз ҳайда”-деб бежиз айтишмаганини ҳамма билади. Лекин билишгани билан керакли техникаси бўлмаган бунинг устига пахта планни қандай қилиб “ёпиш” ҳақида тинимсиз ўйлаётган фермерлар учун ерни шудгорлаб қўйиш иккинчи даражали иш. Қолаверса фермер хўжаликларнинг яримидан ошиғи ҳали кузги ғалла уруғни ерга қадаш ишларини ҳам ўз якунига еткизишгани йўқ. Бу эса табийки келгуси йили ғалланинг ўз вақтида ҳосилга киришини кечиктиради.

Амалдорларга айнан шу керак. Планни бажара олмаган фермелардан ерни тортиб олишадида, бошқа бир фермер бўлишни ҳавас қилиб ширин хаёллар оғушида юрган шахсга пуллашади. Ҳозирги кунда Дўстлик туманида янги бир тадбир бошлаб юборилди. Бу тадбир кенгайиш,-деб номланади. Тадбирдан кўзланаётган мақсад ер майдони анчагина кичик бўлган фермер хўжаликларнини бириктириб каттароқ ерга эгалик қиладиган хўжаликлар тузишдан иборат. “Тошбуви она” фермер хўжалигининг раҳбари Мурод Мамараҳимов туманда шундай ишлар давом этаётганини тасдиқлар экан:
-Фермер хўжаликларнинг йириклашишини даврнинг ўзи тақаззо этаётир. Биз ҳам барча шарт-шароитларни, имкониятларни ҳисобга олиб, ёнимиздаги фермер хўжалигининг биз билан қўшилиш тўғрисидаги таклифини қабул қилдик. Еримиз кенгди-,деди.

Ер кенгайгани Мурод Мамараҳимовга фойда бўлган бўлиши мумкиндир. Лекин бир фермер у билан ерини бирлаштириб ўзи еридан ва тушунарлики фермерлик ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу бугунги кунда фаолият олиб бораётган фермерларнинг ерларнини тортиб олиш мақсадида амалга оширилаётган навбатдаги амалиётдир.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares