
Жорий йилнинг 12-август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида “Бирдамлик” ҳаракатининг Учқўрғон тумани бўлими фаолларининг таъсиси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда “Бирдамлик” ҳаракатининг Наманган вилояти бўлими раҳбари Зохиджон Зокиров сўз олиб, ҳаракатнинг низоми, дастури ва шунингдек қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида маъруза қилди.
Учқўғон туманилик фермер Қодиржон Адашев.. ҳам маруза қилар экан, ушбу туманидаги
ижтимоий-иқтисодий муаммолар хақида гапирди. Уни айтишича юртимизнинг кўпгина вилоят марказларида, туманларда кузатилаётгани сингари Учқўрғон туманида ҳам маҳаллий ҳокимият томонидан олиб борилаётган нотўғри ва ноқонуний ишлар натижасида тумандаги аксарият тадбиркор ва фермерлар норозилиги кучаймоқда.
Шунинг учун ҳам тадбиркорлар ва фермерлар бирлашган ҳолда ишлаб, амалдаги ноҳақчиликка қарши биргаликда курашишни давр талаб қилмоқда. Қодиржон Адашевнинг айтишича яқинда у ўз ҳуқуқини талаб қилгани учун беш суткалик қамоқ жазосини ўтаб чиққан.
Меҳмон сифатида ушбу йиғилишга келган “Бирлик” ҳалқ ҳаракати Наманган вилояти бўлими раиси, мустақил журналист Носир Зокир ўз фикрларни йиғилганлар билан ўртоқлашар экан, бир муддат муқаддам Самарқанд вилоятида “Бирдамлик” ҳаракатининг икки нафар фаоли бир тўда номаълум аёллар тарафидан калтакланиб кетганини айтиб ўтди ва агарки Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган мухолифатчилар бирлашиб, бир-бирларини қўллаб қувватлаб иш юртишса бундай нохушликларнинг олдини олиш мумкинлигини урғулади.
Носир Зокир ўз сўзи якунида:
-Бундай ноҳақсизликларга бархам бериш жуда ҳам муҳим бўлгани учун мухолифатдаги барча сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг биргаликда иш олиб боришига чақираман,-деди.
Birdamlik.Info ахборот маркази хабари



