Ҳибсхонада яна бир фуқаро оламдан кўз юмди.


2008-йилнинг июль ойида Сурхондарё вилояти ИИБга қарашли 16-сонли ҳибисхонада 55 ёшли фуқаро, Сурхондарё вилояти “Ҳалқ таълим бўлми”нинг мудири бўлиб ишлаб келган А.Мелиқулов тергов давомида ўтказилган таъқиб-тайзиқлар аниқроқ айтадиган бўлсак қийноқлар натижасида ҳаёт билан видолашди.

Бизгача етиб келган баъзи бир маълумотларга кўра “Сурхондарё вилояти
прокуратура”сининг терговчиси Хайруллохон Аҳадов тергов давомида қилмаган ишларини ва содир этмаган жиноятларини бўйнига олмаган А.Мелиқуловга нисбатан ваҳшиёна муомалада бўлиб, уни бошига ва оёқлари остига қумга тўлдирилган “бакаллашкка” идишлар билан урган.

Натижада А. Мелиқулов бу оғир зарбаларни кўтаролмай жон берган. Вилоят суд
“медэкспертизация”си эса:
-А.Мелиқулов қанд касаллигига чалинганлиги, тана босими ва ҳарорати юқори бўлганлиги сабаб клиник ўлимга юз тутган, -деб хулоса чиқариди.

ЗОҲИР АЛЛАМ.
Сурхондарё вилояти.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares