Баходир Узоков

Киш мавсуми, бахор келмасдан,
Хатто кушлар хониш килмасдан,
Ховлида бир тупгина урик,
Гуллади кишни менсимасдан.
Яширолмай калбда севинчим,
Дустларимдан олдим суюнчи.
Узок давом этмай кувончим,
Иримчилар бузишди тинчим.
Дейишдилар, -Яхшимас бу хол,
Кулфат келар, тезрок олдин ол.
Гар гулласа чиллада нихол,
Курбонлик кил, кон чикар дархол.
Хосиятин суроклаб курдим,
-Кес, -дедилар, -уни остидан.
Маслахатни иримга бурдим,
Афсусдаман гурлик дастидан.
-Булмаган гап!, -деди баъзилар,
-Бехосият буларми дарахт?
Хали-хамон багрим эзилар,
Кесганимда тарк этмасди бахт!
Билсам, урик гуллаган экан,
Сен тугилган кунга тугрилаб.
Мени алдаб, нияти экан,
Олиб кетиш, сени угирлаб!



