3-МАҚОЛА. Д И Қ Қ А Т : Т А Л О Н Ч И Л И К!
Дилмурод Саййид

Суратларда: ММТПга қарашли яроқсиз ҳолдаги техникалардан айримлари.
Самарқанд вилояти, Жомбой тумани собиқ ҳокими А.Нурқулов томонидан «Фаровон ҳаёт йўли» ММТПга Аслиддин Ўринбоевнинг раисликка тайинланганига бир йил бўлди. Унинг бир йиллик фаолиятига баҳо беришдан аввал тумандаги ЙИГИРМА УЧ нафар фермернинг туман, вилоят миқёсидаги мутасаддилар номига ёзган Аризасидан кўчирма келтирсак:
“…А.Ўринбоев “Фаровон ҳаёт йўли “ ММТПга раис бўлишидан олдин туманимиздаги бир неча ташкилотларда, яъни 1.”Ўрмон хўжалиги”да. 2. Усмон Носир ширкат хўжалигида. 3. Жом-бой туман тайёрлов савдо базасида. 4. Жомбой туман матлубот жамиятида раҳбарлик лаво-зимларида ишлаб келиб, мазкур ташкилотларда ўз мансабини суиистеъмол қилганлиги учун вазифасидан озод этилганлигига қарамай, собиқ туман ҳокимининг тавсиясига кўра 2007 йил октябр ойида “Фаровон ҳаёт йўли “ММТПга раҳбар этиб тайинланди. А.Ўринбоев бу ерда ҳам ўзининг шахсий манфаати йўлида қинғир ишини давом эттириб, ММТПнинг техника воситала-рини ва фермер хўжаликларидан тушадиган нақд пулларни талон-тарож қилиб, ўзлаштириб келмоқда. Бунга мисол қилиб, қуйидагиларни келтириш мумкин:
“Фаровон ҳаёт йўли“ММТПга қарашли ишга яроқли ҳолатда бўлган 1991 йили ишлаб чиқа-рилган битта ГАЗ-53 русумли юк машинасини; иккита УАЗ русумли автомашинани; иккита Т-28 русумли тракторни ва тўртта пахта ташиш прицепини сотиб юборди. Ваҳоланки, бу техник воситалар фермерлар учун жуда зарур ҳисобланади.Бундан ташқари собиқ “Ўзбекистон” шир-кат хўжалиги ўз вақтида пул ўтказиш йўли билан “Жомбой дон” АЖдан сотиб олган нархи БЕШ МИЛЛИОН СЎМ бўлган 400 тонна гўнгни ўзига ва яқин қариндошларига қарашли экин майдон-ларига ишлатиб юборди. Аммо ММТПга пули тўланмаган.
…Самарқанд вилоятида жойлашган “Метан деҳқон бозори” фирмасига пул ўтказиш йўли билан ММТП техник воситаларига олинган эҳтиёт қисмларни ҳам А.Ўринбоев ўзлаштириб юборди.
2008 йил ғалла йиғимида барча фермер хўжаликларининг ерларидаги сомонни йиғишти-риб олишда “Фаровон ҳаёт йўли “ ММТП техникасидан фойдаланганликлари учун А.Ўринбо-евга нақд пул тўланган бўлса-да, А.Ўринбоев бу пулларни ММТП ғазнасига кирим қилмасдан, ўз шахсий манфаати йўлида ўзлаштириб юборган.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари “Фаровон ҳаёт йўли“ ММТПга раиси А.Ўринбоевга тран-спорт воситаларини беришлик ҳақида мурожаат этилганда, А.Ўринбоев ўзининг шахсий эҳти-ёжлари учун таъмагирлик йўли билан нақд пул ёки бўғдой талаб қилиб келмоқда…”
Фермерлар илтимосига кўра улар номидан ишончли вакил этиб тайинландим. Вилоят про-куратурасига белгиланган тартибда шикоят топширдим.
Шикоят юзасидан Жомбой туман ИИБ ТБда суриштирув ишлари бошланди. ТБ катта тер-говчиси Қарори билан шу йил 6 ноябр куни ММТП техникаларини саноқдан ўтказишлик учун туман ДСИ инпектори Ш.Абдураҳмонов; техника назорати бўлими раҳбари Ф.Рустамов; ста-тистика бўлими бошлиғи Ш.Бўриев; қишлоқ ва сув хўжалиги бўлим бошлиғи муовини Б.Наза-ров ҳамда ишончли вакил Д.Саидовдан иборат комиссия тузилди.
ДСИ вакили олдиндан хабардор этилган бўлса-да, номаълум сабабга кўра саноқда иштирок этмади. Айнан шу сабаб ММТПнинг молиявий фаолиятига алоқадор жиҳатлар ёпиқ қол-ди. ДСИ вакили Ш.Абдураҳмоновни мазкур жараёнга атайлаб келмаганлигига урғу берганлар ҳам бўлди. Чунки, дейишди бу урғуни изоҳлаб,А.Ўринбоевнинг қайноғаси ўз вақтида вилоят солиқ назорати бошлиғи бўлган,шунингдек, ҳозирда Жомбойда туман ҳокими вазифасини бажараётган Ф.Мажи-дов ҳам бир неча йил олдин Каттақўрғон ДСИда раҳбарлик қилганлигини, унинг бу лавозимга ўтишида эса, ўша вақтда вилоят ДСИ бошлиғи бўлган шахс (А.Ўринбоевнинг қайноғаси!) қувват-лаганлигини ҳам айтишди. Бу изоҳ билан 6 ноябр куни саноққа келмаган туман ДСИ нозири ҳа-ракатларида мувофиқлик бор ё йўқлигига мутасаддилар баҳо беришса, ажаб эмас…
Шу ўринда терговчининг ҳаракатсизлиги хусусида қисқача тўхталиш мақсадга мувофиқ :
Жомбой тумани прокуратураси томонидан тегишлилигига кўра туман ИИБ ТБга юборилган ва ҳозирда катта терговчи О.Тоҳиров юритувида бўлган “Фаровон ҳаёт йў-ли” ММТП таркибида фаолият кўрсатаётган Фермерлар шикояти асосидаги “Иш” жилди ЎзР ЖПК 329-моддаси талабига хилоф равишда эътибордан четда қолмоқда, дейиш мумкин. Шунингдек, катта терговчи О.Тоҳиров шу йил 6 ноябр куни ЎзР ЖПК 36-моддасига таяниб чиқарган Қарорининг ижроси қонунда белгиланган тартибда етарли таъминланмаган-лиги ҳам фикримизга яққол мисол. Чунончи, мазкур процессуал тамойилда: “Терговчининг ўз юритишидаги иш юзасидан қонунга мувофиқ … чиқарган қарорлари барча корхоналар, ташки-лотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир”, деб кўрсатилган бўлса-да, Жомбой туман ДСИ томонидан Қарор ижроси мутлақо,ҳеч бир асоссиз таъминланмади. Бу билан туман ДСИ раҳбари қонун талабига очиқдан-очиқ беписандлик қилиб, аниқланиши мумкин бўлган қилмишлар очилмай қолишига шароит яратиб берди, деб биламан. ДСИ вакилини қарор ижросига жалб этишни сўраб терговчига телефон орқали қил-ган мурожаатларим ё терговчи томонидан, ё ДСИ раҳбари тарафидан атайлаб эътиборсиз қол-дирилиб, менга “ДСИ вакили саноқ жойига ўзи тезда етиб бориши ҳақида” ёлғон маълумотлар берилди. ДСИ вакилининг иштироки кеч соат 18.00 га қадар ҳам таъминланмади.
Шунингдек, қарор ижроси учун комиссия таркибида саноқ жойига бирга борган ту-ман статистика бўлими вакили соат 14.30 дан кейин номаълум тарзда ғойиб бўлди.
Юқоридаги таъкидни, энг аввало, терговчининг ҳаракатсизлиги, деб баҳолаш мантиқан тўғри бўларди. (Шу нуқтаи назардан ҳам биз томонимиздан 11 ноябр куни туман ИИБ ТБ бошлиғига ва юқори турувчи бошқа назорат идораларига тегишли тартибда шикоятлар топширилди-Д.С)
Қолган иштирокчилар томонидан ўтказилган саноқ бўйича тузилган «Билдиришнома»дан айрим кўчирмаларни келтирсак:
“…1. “Фаровон ҳаёт йўли“ ММТПга қарашли … трактор саройида 12 дона тракторнинг 6 та-си капитал таъмир талаб; 6 таси буткул яроқсиз ҳолда экани аниқланди…
2. Трактор тиркамаси (тележка) аслида 8 та бўлиши керак эди. Бироқ саноқда бир донаси 4 та ғилдираксиз ҳолатда турибди.
3.Машиналардан КАМАЗ, ГАЗ-52, УАЗ-469 русумли автоуловлар ҳайдовчилар уйида но-соз ва сочилган ҳолатда сақланмоқда. Эҳтиёт қисмларининг тўлиқ ё нотўлиқ эканлигини аниқлаш имкони бўлмади…
…5. Компрессор двигатели жойида йўқ.. Қаердалигини аниқлаш имкони бўлмади…
…7. Конакопател, ножгрейдер, КПИ каби техникалар саройда мавжуд эмас. Қаердалигини кўрсатиб бера олмадилар…”
Комиссия ММТПга қарашли техника воситалари хусусида саноқ ўтказишлик учун келган-лигини айтганида, раис Аслиддин Ўринбоев мазкур масала бўйича жавобгар шахс муҳандис Исроил МАҲМУДОВ эканини таъкидлаб, масъулиятни ўз зиммасидан соқит қилмоқчи бўлди. Бироқ муҳандис фаолиятини ҳам назорат қилиб боришлик учун шахсан масъуллигини инкор эта олмаса керак!
Раис ва муҳандиснинг таъкидлашларича, автосаройдаги тракторлар уларни бошқарган шахслардан шундай яроқсиз ҳолда қабул қилинган эмиш. Бироқ буни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас. Аксинча, тракторчилар техникани яроқли ва соз ҳолда топширганликларини кўрсатиб, тушунтириш бердилар.
Бундан ташқари, қарийб уч миллион сўмлик деб эътироф қилинаётган темир дарвоза ҳам ўз жойидан йўқолиб, унинг ўрни ғишт уриб қўйилган ҳолатини кўрдик. Бунга раис А.Ўрин-боев ҳеч қандай дарвозани кўрмаганлигини, билмаслиги айтиб, изоҳ берди. Яна узунлиги 20 метрдан ортиқ, кенглиги 4-5 метр келадиган ҳудуддаги том кўчириб олиниб, ундаги қурилиш материаллари ёниб кетган бино учун ишлатилган. Бироқ бино ва том орасида тафовут мавжуд
Яроқсиз ҳолатга келтириб қўйилган иккита “Алтай” русумли гусеницалик ҳайдов трак-торидан биттаси 2005 йили ишлаб чиқарилган!Уч йил ичида бундай техникани яроқсиз ҳолат-га келиб қолиши ҳам мавҳум.
Фермерларнинг таъкидлашларича, оғирлиги бир неча тонналик темирчилик болғаси ҳам ғойиб бўлган.
Ёнилғи ташишга мўлжалланган агрегат 2007 йил деярли янги бўлган. Бироқ ҳозирда ғил-дираклари йўқ, ташландиқ аҳволда турибди.
Биз юқорида “капитал таъмир талаб ва буткул яроқсиз” деб эътироф этган техникаларнинг асосий эҳтиёт қисмлари деярли йўқ. Қаерга кетганлигини ҳеч ким тушунтириб бера олмади.
“Машхолдинг” дўконига таъмирга берилганлиги эътироф қилинган трактор эса, шу даражада аянч ҳолдаки, ҳатто уни трактор дейиш ҳам мушкул…
Биз ҳозирча бу мавзуда очиқ муносабат билдиришдан бироз чекланамиз. Чунки мазкур ҳолатга ҳуқуқ идораларида мутасаддилар баҳо беришар. Фақат…
Ҳатто 2008 йил 1 январгача ҳам мавжуд бўлганлиги вилоят статистика бошқармаси томонидан қайд этилган 25 та турли русумдаги тракторлар; саккизта автоулов; 14 та тиркама(тележка); культиваторлар; сеялкалар ва ҳ.к.нинг аксарияти 2008 йил 6 ноябр куни ўтказилган саноқда топилмади.
Мен яроқсиз ҳолатда турган техникаларни кўрсатиб, раис Аслиддин Ўринбоевдан: “Анави миниб юрган “Нексия”нгизни ҳам шундай ҳолда қолдириб кетасизми?” деб сўрадим. У ҳеч иккиланмай: “Йўқ!” деб жавоб берди.
Техникаларнинг бугунги бундай ҳолати учун нафақат ММТП раиси, балки туманнинг собиқ ҳокими(ҳозирда Пахтачи туманида ҳоким!) А.Нурқулов ҳам, ҳоким вазифасини бажараётган Ф.Мажидов ҳам қайсидир маънода айбдордирлар. Негаки, мазкур масалада фермерлар ҳар иккисига ҳам ёзма мурожаат қилганлар. Бироқ улар фермерлар мурожаатига бефарқ ва лоқайд қарашган. Бу эса, ММТП раисини руҳлантирган бўлиши мумкин.
Қолаверса, мамлакат Конституцияси (Асосий Қонун) ХХ1 боб («Маҳаллий давлат ҳоки-мияти асослари»), 100-моддасида қуйидагича таъкидланган:
«Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:
-қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш…
-ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш…»
АГАР СОБИҚ ТУМАН ҲОКИМИ ЁКИ ҲОЗИРДА БУ ВАЗИФАНИ БАЖАРАЁТГАН МАСЪУЛ КОНСТИ-ТУЦИЯНИ ҲУРМАТЛАГАНЛАРИДА ЭДИ, УНДАГИ ТАЪКИДГА АМАЛ ҚИЛИБ, ХАЛҚ ВА МАМЛАКАТ МУЛКИ ҲИСОБЛАНГАН ТЕХНИКАЛАР ТАҚДИРИ БИЛАН ҚИЗИҚАРДИЛАР!
Биз бу мавзуга тез орада яна қайтамиз..
Дилмурод САЙЙИД ,
Тошкент-Жомбой -Тошкент.












