(Болаликдаги қўшнимизнинг қизи Гулига )
Оқар эди дарё ёйилиб,
Сенсиз гўё яшардим хумда.
Оёғингни ўпарди сувлар,
Эрир эди изларинг қумда.
Учрашганда телбалар каби,
Сўзлашолмай қолардик тилдан.
Йўлларингда мухтож нигохим,
Узоқ эди секундлар йилдан.
Лаъл, жавохир юлдузлар ила,
Тун осмони кетганда бойиб.
Ухлар эдинг баланд сўрида,
Сочларингни дарёдай ёйиб.
Далаликда кесишган йўллар,
Кўзларимдан михлаган хочинг.
Қирғоқларим қўпорган дарё –
Ёт ёстиққа ёйилган сочинг.
Балки ҳамон бизсиз сохилнинг,
Тўлқинлари бир – бирин қувар.
Қорадарё ой лаганида,
Юлдузларни олтиндек ювар.
2006 йил , 8 июль , соат 14 дан 41 минут ўтди .
Бишкек шахри , Советская кўчаси ,128 -уй ,
39 – квартира . Ғарибликда ёзилди .




