“Бирдалик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Зокиров Исакжон
Ҳурматли birdamlik.info саҳифаси ўқувчилари, мен ҳозирги кунда Украинада истиқомат қилаётган “Бирдамлик” ҳаракатининг фоли сифатида Украинадаги бугунги аҳвол ҳақида ўз фикрларимни баён қилмоқчиман. Менинг фикрларим билан танишиб чиққан ўқувчининг Украинадаги бугунги аҳвол ҳақида қандай хулоса чиқариб олиши ўз ихтиёрига ҳавола.
Сўнгги вақтларда Россия билан ўзаро муносабатлари таранглашиб бораётган Украина ҳам бошқа жумҳуриятлар каби 1991-йилда, август ойида ўз мустақиллигини эълон қилди. Шундан сўнг барча собиқ совет республикаларида бўлгани каби Украинада ҳам сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар бўлиб ўтди ва бўлиб ўтмоқда.
Кимлардир бу мамлакат ҳақида фикр қилар экан ижобий ўзгаришлар илдиз отганини айтиши мумкиндир, гарчи шундай бўлса-да ҳали ҳамон иқтисодий қийинчиликлар мавжуд. Ишсизлик муаммоси ўта ҳам долзарб. Чунки СССР жумҳурияти қулаганидан сўнг тўла қувват билан ишлаб турган завод фабрикалар ва турли хил ихтисосликка мослашган корхоналарнинг аксарияти батамом ёпилди. Ўз фаолиятини давом эттираётганлари эса кичик ҳажмли ишлаб чиқаришда ишлаб турибди.
Ишсизлик денгиз портларида ҳам юқори. Кўпчилик Украина фуқаролари пул топиш илинжида турли ўлкаларга иш излаб кетишмоқда. Шарқий Украинада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари Россияга, жанубий Украинадагилар Румунияга, ғарбий Украинадагилар эса Польша, Словакия, Чехия каби давлатларга жўнаб кетишмоқда. Негаки у давлатлардаги иқтисодий аҳвол Украинадаги иқтисодий вазиятдан бир неча баробар яхши ва ойлик маошлар юқори.
Энди сиёсий вазиятга ҳам бир назар ташласак. Мустақилликка эришганидан сўнг бошқа давлатларда бўлгани каби Украинада ҳам турли хил сиёсий партиялар тузилди. Ундан ташқари ҳар-хил мухолиф ҳаракатлар тузилди ва шу билан бирга комунистик партиялар ҳам сақлаб қолинди. Комунистик партияларнинг ҳали ҳамон СССРни қайта тиклар хақида режалар тузишади ва шу йўлда сиёсий кураш олиб боришади.
Ҳақиқий маънодаги истиқлолни қўлга киритган ушбу жумҳурятнинг ҳукумат апаратида фаолият олиб бораётган ходимларнинг аксарияти янгиланди. Телевизорни қайси вақт бўлишидан қаттий назар томоша қилсангиз ва ёки сиёсий радиоэшиттирларга қулоқ берсангиз сиёсатчиларнинг ўзаро тортишаётганига гувоҳ бўласиз. Гўёки демократия тараққий этгандек. Бироқ аҳолининг турмуш даражаси ниҳоятда паст. Анйниқса нафақахўрларга жуда ҳам қийин бўлмоқда. Улар олган нафақаларини ой охирига қадар бир амллаб етказишди. Мабодо касал бўлиб қолишса касалхонага ётиш учун пул топиша олмайди. Ўзлари учун керакли дори-дармонни узоқ вақт пул тежаш ортидан сотиб олишади.
Мамлакатнинг мустақил бўлгани фақатгина бойларга қўл келди. Улар нарх наво ошган сайин бойиб боришмоқда. Камбағаллар эса қашшоққа айланиб боришмоқда. Ҳа, тан олишимиз керакки Украинада сўз эркинлиги бор. Лекин бу сўз эркинлигидан оддий меҳнаткашга не наф?
Яна бир аҳамиятли жиҳат шундан иборатки, бу мамлакатда СССР давридаги айрим обидалар ва номланишлар сақланиб қолган. Мисол учун Ленин ҳайкали, Ленин номли майдон, Ленинг кўчаси, Дзержинский кўчаси, Большевик заводи, Чапаев кўчаси ва ҳокозолар. Сталин ўлди, Берия отилди. СССР эса қулади. Лекин СССР нинг айрим мерослари Украинада сақланиб қолди. Бу каби “мерослар”нинг яна неча йил давомида сақланиб туриши ҳақида ҳеч ким аниқ гап айтолмайди. Айни дамларда Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиб кирмоқчи бўлиб турибди. Наҳотки бу мамлакат Лениннинг хайкали билан Европа иттифоқига кирса, во ажаб.
“Бирдалик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари Зокиров Исакжон.



