Холдор Вулкон
(Эпифания)
Қачон қарасам шу жойда турганинг турган. Ўтган сафар оппоқ гулли кўйлакда эдинг. Нақадар ярашар эди сенга ўша кўйлак! Мана орадан шунча кунлар, шунча ойлар ўтибди ҳамки, сен ҳамон ўша жойдасан. Фақат кўйлагинг бошқа. Қулоқларингда қизил балдоқлар. Кимнидир кутасан.
У эса келмайди. У ҳақда шунчалар оғир ҳаёлларга чўмасанки, лаълдек товланаётган қизил балдоқларингни қушлар чўқиб кетса ҳам эътибор бермайсан. Уни шунчалар қаттиқ севасанми? У ким? Кимни бунчалар қаттиқ севиб қолдинг, деразам ёнида ўсган гилос?..
1994 йил, баҳор.
Маслаҳат қишлоғи.



