“Бирдамлик” ҳаркати раҳбари жаноб Обамани табриклади.

“Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Ҳасан АҚШнинг 44-президенти бўлиб сайланган Барак Обамани ғалаба билан табриклади ва унинг бундан кейинги фаолиятига мувафақиятлар тилади.

“Мен бундан бир муддат илгари жаноб Обама билан Сент-Луиз шаҳридаги  учрашувда, унинг нутқини диққат билан тинглаган эдим ва  уни яқин орада президент бўлиб сайланишага сира ҳам шубҳам йўқ эди. Мана бугун фикрларим ўз тасдиғини топмоқда”-деди ҳаракат лидери Баҳодир Ҳасан.

Биз, дунё бўйлаб фаолият олиб бораётган “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари Барак Обама президентликка сайланиши ортидан АҚШ – Ўзбекистон муносабатларида жиддий ўзгаришлар бўлишига ва инсон ҳуқуқларига доир музокаралар чуқурроқ аҳамият касб эта бошлашига ишонамиз.

Ҳаракатимиз жамоаси жаноб Обаманинг Оқ уй соҳиби бўлиб сайлангани билан муборакбод этади ва унинг ишларига муваффақиятлар тилайди.

Ғалабангиз муборак бўлсин Ҳусайн Обама!

“Бирдамлик” ҳаракати жамоаси.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares