Иккаловингиз ҳам айбдорсизлар. Ер ҳеч кимга берилмайди!

2008-йилнинг 5-май куни Бойсун туман ҳокимлигининг биноси олдида “Кўк-тепа”
маҳалласида яшовчи фуқаро Хуршид Роззиқов ва “Мустақиллик”маҳалласида яшовчи
фуқаро Муҳаббат Зоировалар ўртасида “даҳанаки” жанжаллар бўлиб ўтганди.
Жанжалнинг асосий сабаби “Мустақиллик” маҳалласига қарашли бўлган кўп қаватли
бинолар орасида кўп йиллардан буён фойдаланмай ётган, қоровсиз 0,8 сотиҳ ернинг
ҳақиқий эгаси ким эканлигини аниқлаганмаганлиги туфайли эди.

“Менга собиқ Бойсун туман ҳокими Т.Ҳамроев 2000-йилнинг арель ойида ушбу 0,8 сотиҳ ерга уй-жой қуруш учун мазкур ҳудудни ажратиб берганди. Буни қаран-ки, собиқ Бойсун туман ҳокими Т.Ҳамроевнинг қарори бекор қилинмай туриб, янги туман ҳокими Э.Бойниёзов “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро М. Зоирова номига қарор чиқариб, ерни расмийлаштириб берибди! Ваҳоланки, ҳар бир қарор суд орқали бекор қилинмоғи лозим.”-дейди фуқаро Х. Роззиқов.

“Мен билан фуқаро Х. Роззиқов ўртасидаги тушунмовчилик Бойсун туман жиноят ишлари бўйича судининг судьяси А.Юлдашев бошчилигида кўриб чиқилди. Суднинг 2008-йил 29-май кунидаги чиққарган хукмига кўра, ЎМЖтКсининг 52-моддаси 2-қисми
билан жавобгар деб топилдик. ЎМЖтКсининг 183 моддаси асосида жавобгарликка тортилиб, огоҳлантириш “жарима”си тўладик. Ер масаласи эса, хамон ўз ечимини топган эмас. Жанжалларга ҳам барҳам берилгани йўқ”-дейди фуқаро М.Зоирова.

ЗОҲИР АЛЛАМ.
Сурхондарё вилояти.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares