Гуркану ғоселу жаллод ҳаст!”
Алишер НАВОИЙ
Хуллас, маълум бўлишича мени туман прокуратурасидан сўрашган экан. 24 сентябр эрталаб 10 да прокуратурага бордим.
Халқимизда бир нақл бор: “Айтсам-тилим, айтмасам-дилим куяди!”-деган. Прокуратура масъул ходими менга тўрт варақдан иборат матнни кўрсатиб, бу матн “ҲУРРИЯТ” ва “МАҲАЛЛА” газетала-рига менинг тахаллусимдаги электрон почтадан юборилганини билдириб, матннинг таҳририятлардан олинганлиги тўғрисидаги Баённомани кўрсатди. Айнан шу ҳолат мени жуда эзиб юборди. Сабаби, мен қарийб йигирма беш йиллик умримни сарфлаган журналистика соҳасидаги ҳамкасбларим таҳририят электрон почтасига келиб тушган матнни “жамоатчиликка хавф туғдириш эҳтимоли бор” деган тушунча билан ҳуқуқий баҳо беришлик учун
ИИБ ва прокуратура идораларига тавсия этишганди.
Мен матнга кўз югуртирдим. Унда бугунги ўзбек журналистикаси фаолиятига асосан танқидий му-носабатлар билдирилганди. Шунингдек, хориж радиосига берган интервьюмда қисқагина айтиб ўтган айрим умумий мулоҳазаларим кўпиртирилган шаклда ўзгартирилиб келтирилганди. Табиийки, матн юзасидан ўз мулоҳазаларимни билдириб, “деярли меники эмас”лигини изоҳладим.
Савол туғилиши табиий: ”Унда қандай қилиб менинг тахаллусимдаги электрон почтадан жў-натилган?” Мен mаil.ru даги почтадан маълум муддат фойдаланганман. 2007 йил охирида ёки 2008 йил бошларига келиб, почтамга бегона ташриф бўлаётгандек туюлаверди. Шундан сўнг бу почтадан деярли фойдаланмай қўйдим. Умуман олганда, интернетдан кам фойдаланардим. Чунки иқтисодий жиҳати малол кела бошлаганди. Шу йил баҳорга яқин бу почтадан мутлақо фойдаланмай қўйдим.
Энди “ҲУРРИЯТ” ва “МАҲАЛЛА” газеталари масаласига келсак. Мен “Маҳалла” газетасига тари-хий, таҳлилий мавзуларда матн жўнатганман ва ҳар гал ўзим бориб матн кўчирмасига имзо чекиб кел-ганман. Бироқ ҳеч бир мақолам эълон қилинмаган.
Шунингдек, менинг бу таҳририятларга ҳеч бир хусуматим йўқ. Бироқ бу таҳририятлар номаълум сабабларга кўра ўз вақтида менга нисбатан нохолис муносабатда бўлишган. Масалан: 2007 йил 14 ё 15 август куни менга қарши ҳеч бир асослантирилмаган “Ҳимоя-жараён”га тоза ҳаво зарур…” сарлавҳа-ли мақолани эълон қилишган. 2007 йил 24 август куни эса, “Маҳалла” газетаси бош муҳаррир ўринбо-сари Ф. Бўтаев мен яшайдиган маҳалла идорасида менга қарши уюштирилган йиғинда иштирок этиб, гарчи ўша вақтларда мени мутлақо танимаса-да, ижодий фаолиятимга салбий муносабат билдирганди.
2008 йил январ ойи 22-28 кунлари эса, мен ва Р.Бобомуҳамедов ҳар икки таҳририятга “Ҳимоя-жа-раён”га тоза ҳаво зарур…” сарлавҳали мақоладаги мулоҳазаларни инкор этадиган далиллар билан ма-қола топшириб, холис ҳолда чоп қилишликларини сўрадик. Бироқ қарийб бир ярим ой турли баҳона-лар билан матнни эълон қилишмай, охири мақола ҳамда унга иловаланган ҳужжатларни қайтиб бер-ганлар. Шундан сўнг мен “Ўз ҳамкасбини ҳимоя қилолмайдиган журналистика” сарлавҳали мақола тайёрлаб, бир нусхасини “ҲУРРИЯТ” ва “МАҲАЛЛА” газеталарига топшириб, матнни интернетда эъ-лон қилгандим.Мақолада, айниқса,“Маҳалла” таҳририяти шанига анча аччиқ фикрлар билдирганман.
Бу мавзуни анча узоқ давом эттиришим мумкин, бироқ ўз ҳамкасбларим хусусида танқидий муно-сабат ёзишлик, гарчи менга нисбатан нохолис иш тутган бўлсалар-да, мен учун оғир!Қолаверса, ҳозир-да соғлигим бироз ёмонлашган бир вақтда мен бундай “интрига”лар билан ўралашиб, соғлигимни оз-роқ бўлса-да тиклашга сарфлашим мумкин бўлган маблағни ким биландир қонун талашувларга харж-лашим ўзимга зиён. Ҳатто 2007 йил августда “ҲУРРИЯТ” ва “МАҲАЛЛА” газеталарида менга нисбатан эълон қилинган нохолис мақоладан кейин ҳам андиша сақлаб, фақат сабр билан адолат юзага чиқиши-ни кутгандим. Кимлардир ўша вақтлари “Андишанинг отини қўрқоқ” билгандирлар,лекин мен журна-лист журналистни судга беришини шармандалик ҳол ҳисоблаганман. Қолаверса, ўша вақтдаёқ ҳар икки таҳририятдаги раҳбарлар хатоларини тан олиб, узрхоҳлик билдиргандилар.
Зеро, ким ҳақу ким нохолис эканини вақт кўрсатиб беради. “Ҳимоя-жараён”га тоза ҳаво керак…” мақоласини эълон қила-ётганларида ҳам бу таҳририятлардаги муҳтарам ҳамкасбларим ўзлари-ни тўғри йўл тутаётган ҳисоб-лаган бўлсалар ажаб эмас. Аммо уларнинг нохолис ва қонун тамойилларини оёқости қилиб матн чоп этганликларини вақт кўрсатди!
2007 йил 24 август куни мен яшайдиган маҳалла идорасидаги йиғинга ташриф буюриб, ўзи деярли танимаган ҳамкасбига қарши асоссиз иддаолар билдирган “Маҳалла” таҳририяти бош муҳаррир ўрин-босарининг нохолис иш тутганини ҳам вақт кўрсатди!
Ишончим комилки, электрон почта менинг тахаллусимда бўлганлиги учун ҳам бу почтадан келган матнни қандайдир мақсадларда менинг иштирокимсиз кўчириб, баённомага имзо чеккан ҳамкасбим бу сафар ҳам нохолислик қилганлигини вақт албатта кўрсатади.
Шундай бўлса-да, ушбуни ёзишдан аввал мен мазкур таҳририятларга бориб, вазиятга тўлиқроқ ой-динлик киритишни истадим. 25 сентябрда “Маҳалла” таҳририятига бордим.Ф.Бўтаев йўқ экан. Ходим-лар билан гаплашдим. Улар бундай масаладан бехабарликларини билдиришди. Сўнг таҳририят масъул котибини чақириб келдилар. Уни бир неча йилдан буён танирдим.Чет муаллиф томонидан жўнатилган матнни ҳуқуқий идораларга баённома билан топширишлик ваколати хусусида гап кетди.У аввалига “Протоколни прокуратура кўрсатган бўлса, даъвони прокуратурага қилинг, биздан нима истайсиз” деб қутилмоқчи бўлди. Бироқ Протокол таҳририятда тузилиб, таҳририят раҳбари имзолаганлигини айтга-нимдан сўнг, унинг жавоби жуда кескин бўлди. Яъни, агар таҳририятга келган матн уларда шубҳа уйғотса, таҳририят ходимлари баённома тузишга ва тегишли идораларга топширишликка ҳақ-ли, деган қатъий фикрни билдирди.
Тушунишимча, бу фикр билан у чет муаллифлардан истаган киши-сининг материалидан шубҳаланиши ва унга баённома тузиб, прокуратурага топшириш ваколатига эга эканини уқтирмоқчи бўлди менга. Шу чоғда журналист билан эмас, гўё қандайдир ёлланма касб эгаси билан гаплашаётгандек ҳис этдим ўзимни. Яна тушунганим шу бўлдики, таҳририят ходимининг бир-гина шубҳаси, аниқроғи, шахсий қараши билан кимнидир овораю сарсонгарчиликка қўйиш мумкин экан. Бундай қарашни у қайси қонун ёки имтиёзга таяниб айтганлигини эса,
изоҳламади!
Бу ердан чиқиб, “Ҳуррият” таҳририятига йўналдим. Бош муҳаррир ўринбосари билан сўзлашдим. Унинг бундай машмашалардан хабари йўқлигига ишондим. Кейин бош муҳаррир билан кўришдим. У дангалига кўчди. Яъни, менга бирор хусумати йўқлигини ва бўлиши ҳам мумкинмаслигини таъкидлаб, таҳририятга ҳеч ким келмаганлигини ва ҳеч қандай Баённомага ҳам имзо чекмаганлигини айтди. Унинг билдиришича, бу ҳаракатлар “Маҳалла” таҳририятида бўлган. Фақатгина унга қўнғироқ қилиб, электрон почтадаги материалнинг уларда ҳам бор ёки йўқлигини сўрашган, холос…
Дарҳақиқат, унинг эътирофи рост. Чунки 2007 йил августдаги воқеада ҳам бу таҳририятда у эмас, балки Исмат Худоёр раҳбар эди. Унинг гапларидан кейин ўйланиб қолдим: “Таҳририятга ички ишлар ё прокуратура ходимлари ўз-ўзидан келишлари мумкин эмас. Демак, таклиф этишган”.Бу мулоҳазамга юқорида келтирганим, “Маҳалла” газетаси масъул котибининг сўзлари ҳам қайсидир маънода тасдиқ бўла оларди. Шунингдек, прокуратура масъул ходими ҳам ташаббус таҳририятлардан чиққанлигини, “Маҳалла” таҳририяти тегишли идораларга ёзма мурожаат қилганлигини ҳам таъкидлаганди.
Шундан сўнг кетма-кет саволлар ғужғон ўйнади: “Бундай ҳатти-ҳаракатлар журналистика эти-касига мувофиқмикан?” “Журналист қачондан бери бундай ҳаракатларни ўзига иккинчи мута-хассислик қилиб олди?” “Дилмурод Саййид (умуман, чет муаллиф)га зарар етса, бундан таҳри-риятга бирор манфаат бормикан?” “Бундай фаолият Ўзбек журналистикаси равнағи ва мавқеи учун қандай аҳамият касб этади?” “Бу ҳатти-ҳаракат билан бошқа касбдошлари фаолиятига ҳам жамоатчилик орасида гумон уйғотмайдиларми?”
“Иш”ни чала қолдиргим келмади. Таҳририятга эрталаб соат 11 да борган бўлсам, соат 16 гача ўша ҳудуддаги қаҳвахонада чой, қаҳва ичиб ўтирдим.
Ора-орада “Маҳалла” таҳририятига телефон қилиб турдим. Тушликка яқин “Маҳалла” газетаси ходимларидан ўзим таниган йигитга воқеани тушунтириб, Фарруҳни топиб, гаплашишини илтимос қилдим. Мақсадим, Баённомага чиндан у имзо чеккан ё чек-маганлигини ўз оғзидан эшитишлик эди. Чунки бу жиҳатга ойдинлик киритмаслик мен тарафимдан унга нисбатан нохолислик бўларди. Қолаверса, 2007 йил 24 августдаги нохуш воқеа сабаб танишуви-миздан кейин бир неча бор учрашиб, анча илиқ муносабатларда бўлиб қолгандик. Шу нуқтаи назардан ҳам менга нисбатан унинг иккинчи бор нохолис муносабатда бўлишлигига негадир ишонгим келмас-ди! Бироқ мен айнан шу жиҳатда қаттиқ янглишган эканман.
Чунки бу ҳамкасбим 2007 йил 14 август-да менга қарши мақола эълон қилинганини ҳам, 24 августда менга қарши уюштирилган йиғинда қат-нашганлигини ҳам ўзи учун хато санамаган, аксинча, бу ҳаракатлардан бирор натижа чиқмаганлиги боис аламзада экан. Бу аламзадалик бир йил давомида улғайиб, ХУСУМАТга айланибди. Буни 26 сен-тябрда яна эрталабдан “Маҳалла”га бориб, Фарруҳ Бўтаев билан кўришганимда билдим. У ҳеч бир эътирозга ўрин қолдирмай, Баённомага зи имзо қўйганлигини тасдиқлади. Сўнгра таҳририятни тек-шириб туришларини, шундай текширувлар вақтида менинг тахаллусимдаги почтадан жуда кўп хат келганлигини кўрганларини айтди.
Мен эътироз билдириб, таҳририятга текширув келмаганлигини, аксинча таклиф қилинганлигини айтдим. Шундан сўнг у ҳақиқатда таҳририят бу масалада тегишли идораларга унинг имзоси билан ёзма мурожаат қилганлигини, чунки «Дилмурод Саййид тахаллуси билан боғлиқ материаллар алоҳида назоратда туришлиги”ни эътироф этди. Ва “ўзи ҳамда таҳри-рият тинчлигини кўзлаб” шундай йўл тутганини билдирди. Эътибор қилинг, У фақат ўзи ҳамда таҳририят тинчлигини кўзлаб иш юритганлигини билдирмоқда… Бу-одам боласига хос тушунча! Бироқ нима учун кимнингдир тинчлиги бошқалар нотинчлиги эвазига бўлиши керак? Қола-верса, журналист обрўси деган тушунча ҳам мавжуд!
Ва бу тушунча фақат “Маҳалла” таҳририяти ҳамда унинг раҳбариятига тегишли мулк эмас, балки мамлакат журналистларининг умуммулки! Менинг тушунишимча, журналистлик ваколат ҳисобланмайди, бурч саналади. Ўз тинчлигини кўзла-ган одам бу соҳадан йироқроқ юргани ўзи учун ҳам, ўзгалар учун ҳам фойдалидир!
Айтишича, кейинги пайтда менинг тахаллусим билан кўплаб мақолалар олган ва жамоа орасида “Дилмурод билан таҳририятнинг ёки Фарруҳнинг қандай муносабати бор?” деган шубҳалар юзага келганмиш. Ноўрин шубҳаларга бар-ҳам беришлик мақсадида шундай йўл тутишга мажбур бўлганини ҳам яширмади. Унинг гапларини эшитиб туриб, хаёлимдан шундай саволлар кечди: “2007 йил августдаги йиғинда шу йигит эмасмиди мени ҳамкорликка чорлаган?” “2008 йил баҳорида бир қан-ча мақолаларимни эълон қилишликка тайёрлаётганини айтиб, ўзаро ҳамкорликни алоҳида таъкидлаган ҳам шу йигит эди-ку!”
“Қачондан бери таҳририят чет муаллифлар ҳамкорлигидан тегишли идоралар аралашуви билан қутилишни ўз фаолиятига киритди экан?”
Журналистикада шундай метин қоида бор: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мувофиқ келмаслиги! Айнан шу жиҳат журналист принципини белгиловчи омиллардан бири саналади. Бу му-ҳим жиҳатдан четлаб, аввалига ҳамкорлик таклиф қилиб, кейин эса, муаллифга хусумат билан унинг фаолиятини махсус идораларга ҳавола этишлик нафақат журналистни, балки журналистикани муно-фиқликка тенглаштириб қўйиши мумкин!
Суҳбат охирида мен ундан «унинг ва таҳририят тинчлигини бузган почта»ни кўрсатишини сўра-дим. У “Почтага прокуратура банд солиб, очишни таъқиқлаб қўйганлиги”ни айтиб, узрхоҳлик қилди…
Тўғриси, кейинги икки-уч йил ичида ўзимга нисбатан бўлаётган бундай ноўрин ва нохолис муно-сабатлар кўплигидан ҳатто эътибор қаратгим келмай қолган.
Юқорида эслатганимдек, 2007 йил октябр ойидан бошланган суриштирувларга “ҳар хил интернет сайтларда Дилмурод Саййид тахаллуси билан эълон қилинган” рус-ўзбек тилларидаги бир неча матн асос қилиб олинганди. Менга тазйиқ ўтказиш мақсадида турмуш ўртоғим қонунга зид ҳолда МЖтК 2231-моддаси билан жаримага тортилди. Бу борадаги шикоятларимиз оқибатсиз қолдирилди. Икки ўртада мен ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўрдим. Оилам нотинч қилинди. Аммо бу нотинчликлару нохолис муносабатлар сабабчиларига чора кўрилмади. Бу ҳаракатлар 2007 йил 24 август куни ма-ҳалла идорасида ғаразли мақсадларда йиғин ташкиллаштиришдан бошланганди. Аслида менинг ижо-дий фаолиятим юзасидан бундай йиғин ўтказишга на туман маҳалла раҳбариятининг, унда қатнашиш-га эса, “Маҳалла” газетаси бош муҳаррир ўринбосарининг ҳаққи йўқ эди. Бу, аввало, мамлакат Консти-туцияси (Асосий Қонун) 13-, 18-, 27-, 29-моддалари тамойилларига хилоф эди.
2007 йил 3 ноябр куни қўзғатилиб, шаҳар прокуратурасида бекор қилинган жиноий иш эса, проце-ссуал меъёрлар ( ЎзР ЖПК 85-;86-,90-92-,94-95-,167-моддалари тегишли қисм ва бандлари)га номуво-фиқ эди.
Бу эътирофларни эслатишдан мақсад, кимларгадир чора кўрилишини талаб қилишлик эмас, балки ўзимга нисбатан бўлган ва ҳозирда ҳам бўлаётган нохолис муносабатларга мисол келтиришлик, холос.
Бу воқеликни эшитган бошқа бир ҳамкасбим қаттиқ асабийлашди. Менинг босиқ ҳолатимга қараб, ҳайратини яширмади. Уни тинчлантирган бўлиб, шундай дедим:
-Мен оддий қаламкашман. Қодирий, Чўлпон, Фитрат даражасини фақат орзу қилишим мумкин. Ҳат-токи, шундай буюкларимиз устидан чақув ва хусумат қилган кимсалар ўз ҳаракатларини ё тўғри билган-лар, ё замонасозликка йўйганлар. Ачинарлиси, ўшандай “замонсозлар” касрига миллатнинг энг сара ҳурфикрли юзлаб зиёлилари қирилиб кетди. Энг эътиборлиси, шаҳидларнинг ҳам, хусуматчиларнинг ҳам номлари ҳеч истисносиз миллат тарихига ёзилиб қолди…
Хулоса ўрнида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи Ўзтуркнинг 2006 йил чоп қилинган “Сўнгги видо” шеърий тўпламидаги қуйидаги сатрларни келтириш истаги туғилди:
Инсонлиқ фитрати уйғонгунча то
Ич, ҳақнинг қонини Юҳо жомида.
Чорасиз Ҳақиқат, ул илоҳий нур,
Абад қолиб кетмас Ваҳшат домида!
* * *




