“Бирдамлик” ҳаракати дунё бўйлаб ёйилишда ва ўз фаолияти кўламини кенгайтиришда давом этмоқда. Бугун ҳаракат ишчи ҳайъатининг навбатдаги мажлисида “Бирдамлик” фаоли Георгий Морозов ҳаракатнинг Европадаги мувофиқлаштирувчиси этиб тайинланди.
Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам қарорлар қабул қилинди ва стратегик йўналишлар белгилаб олинди.



