Бойсун туманини иқтисодий жиҳатдан таназулга учратганликда:
-Ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда:
-Дафлат мулкини талон-тарож қилганликда:
-Ўзбекистон Республикаси қонунларини оёқ-ости қилганликда айбдор деб биламан. Мен ушбу айбловларни тегишли хужжатлар ва факитларга таянган ҳолда исботлашга харакат қиламан!
1-Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2008 йилнинг олти ой якунлари тўғрисидаги нутқида “Жойларда Хоким ва раҳбарлар чет эл инвестицияси асосида қўшма корхонлар ташкил этмасалар, иш ўринларини яратмасалар унда Хоким ва рахбарлар ўз мансабларидан кетишларига тўғри келади. Мен олдин ғам, огоғлантириб ўтгандим. Яна бир бор таъкидлашнинг керакги бўлмаса керак…” Бойсун туман Хокими Эркин Бойниёзов ўз мансабига 5 йилдан ортиқ муддат ичида ишлаётган бўлса-да, -Бойсун туманда чет эл инвестиуияси асосида қўшма корхона ташкил этган эмас. Натижада: туманда ишсизлик туфайли, турли-ҳил жиноятлар содир этилмоқда . Ҳусусан, ўта оғир жиноятлар: одам ўлдириш, ўз жонига қасд қилиш ва ҳ. қ. Туманда хар йили одам жонига қасд қилиш “мода” тусига кириб қолган…
(Асос:2003-2008 йиллар давомида содир этилган жиноятлар қайд номасига қаралсин)
2-Изоҳ: Бойсун туман Хокими Э.Б.Бойниёзов ўз мансабини суиистъмол қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонцнларини оёқ-ости қилиб келмоқда. Ҳусусан, “Очил Саттор” фермер хўжалигига тегишли бўлган, 267га гектар ернинг 0,50 га ер фуқаро А.Шоимовга уй-жой қуриш учун бериб юборилган. Ваоланки, ушбу ер “Очил Саттор” фермер хўжалигига 49 йилга шартнома қилиб берилган. Тумандаги катта болалар поликилиникасига қарашли бўлган ерни, фуқаро Б.Шоимовга “дўкон” қуриш учун берилган. Ваҳоланки, туман ва вилоят прокуратураси томонидан Э.Б.Ьойниёзовнинг чиқарган қарорларига протест келтирилган бўлса-да, туман Хокими шунга ҳам қарамай, яна қарорлар ишлаб чиқишни давом эттириб келмоқда. Туман “Серҳаракат” шахсий транспорт ҳизматлари ташкилотига ер ажратиш тўғрисида туман Хокими Э.Б.Бойниёзов бир неча марта қарор ишлаб-чиқариб, бир неча марта ўз қарорини бекор қилган. Бу нима? Ўз сўзида ҳам айтадиган, ҳам қайтадиган Хокими?! Бойсун тумани “Дуоба” қишлоғида яшовчи фермер Темуров Шамсиддинга тегишли бўлган ерлар туман Хокими Э.Б.Бойниёзов қарорлари асосида бошқа фермерларга бўлиб берилган. Натижада фермерлар ўртасида турли-ҳил низо ва жанжаллар келиб чиқармоқда.
(Асос 2006-2008 йиллардаги туман Хокимининг қарорларига қаралсин).
3-Изоҳ: Бойсун туманида яшаётган фуқароларимиз 10 йилдан буён уй-жой қуриш учун, аризалар билан мурожаат қилганлар. Ушбу аризалар туман Ер кадастир ва махалла қўмиталарига қаллашиб ётибди. Аризалар хаммон ўз ечимини топган эмас. Туман Хокими бу билан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг Мурожаатлари Тўғрисида”ги қонуннинг 23 моддасини ғайри қонуний равишда бузиб келмоқда. 2006 йилнинг октябрь ойида туман прокуратураси томонидан фуқароларинг ариза ва хатларига ўз вақтида жавоб бермаганлиги учун, туман Хокимининг муовини О.Қўзиев ва бошқаларга нисбатан туман жиноят ишлари бўйича суди томонидан маъмурий ишга тортилиб, энг кам иш хақ ҳисобида маъмурий чоралар кўлланилган эди. (Асос:Туман судининг 2006 йилдаги суд қарори ва фуқароларнинг аризалари).
4-Изоҳ: 2008 йилнинг 5-май куни Туман Хокимияти биноси олдида, С.Айний кўчасида яшовчи фуқаролар Ж.Розиқов ва Ҳ Розиқов “Мустақиллик” махалласида яшовчи фуқаро М.Зоировалар катта жанжаллар кўтарган эдилар. Бу жанжал туман жиноят Судида кўриб чиқилди. Қизиғи шунда-ки, собиқ Бойсун туман Хокими Т.Ҳамроев “Мустақиллик” махалласидаги кўп қавватли бинолар орқасида фойдаланмай ётган ерни фуқаро Ж.Роззиқовга хужжатлаштириб берган бўлса-да, туман Хокими Э.Б.Бойниёзов эса, Ж.Роззиқовгв тегишли бўлган ерни 2008 йилнинг апрель ойида “Мустақиллик” махалласида яшовчи фуқаро М.Зоировага расмийлаштириб берган. Туман Хокимининг қарори расмийлаштирилишда соҳталикка йўл қўйилган. (Асос: Туман Жиноят Судининг 2008 йил 29 майдаги қарори ва Туман Хокимининг 2000-2008 йилдаги қарорлари).
5-Изоҳ:Туман Хокими Э.Б.Бойниёзовнинг ҳатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари борилиги тўғрисида 2006-2007 йиллар давомида Республика газеталарида бир неча бор ёритилган. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг “Инсон ва Қонун” газетасида ва Сурхондарё вилоятининг Денов туманида босиб чиқарилаётган “Чағаниён” ғазетларда журналист С.Ёдиков томонидан ёритилган эди. (Асос: 2006-2007йиллар “Инсон ва қонун” ва “Чағаниён” газеталарига қаралсин).
5-Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-308 қарори ишлаб чиқилган эди. Ушбу қарорга кўра, кам дормадли ойлаларга кредит бериш тўғрисида гап боради. Ушбу кредит асосан чорвачиликни ривожлантириш йўналишига қаратилган. Кредит излаб келган фуқароларнинг ариза ва хатлари туман “Пахта-Банк” ва “Ҳалқ-Банк”ида қаллашиб ётибди. 2008 йил давомида туманда бирон бир фуқарога берилмади. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президентига фуқаролар томонидан мурожаат қилинганидан сўнгра, 70 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Меҳнат биржасига борган фуқаролар “банкка боринг бизнинг ваколатимизга кирмайди”, Туман банклари эса, “Вилоят Меғнат биржаси ҳал қилади” дейишдан нарига ўтмаяптилар.Туман фуқаролари кредит ололмай сарсон-саргардонлар. Туманда 86 минг аҳолиси бўлса, шундан 3/2 қисми Россия, Корея, Қазоғистонга иш қидириб кетганлар. Айниқса, Ёшлар! Республика Президентининг ташаббуси билан “2008 йил ёшлар йили” деб эълон қилинган бўлса-да, туманда бу борада бирон-бир ишлар қилинмади. Ёшларга атаб, туман бюджети ҳисобидан, иншооат ва бино қурилишлари қурилмади… (Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари).
6-Изоҳ: Бойсун туманни асосан чоравчилик, боғдорчилик, пиллачиликка мослаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи ва фермерлар хўжаликларда чорва молларини кўпайтириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғриси”да ПК-308 қарори қабул қилинган эди. Туманда “Даштиғоз”, “Сайроб” шунга ўхшаш хўжаликлар тугатилиб, уларнинг жойига фермер хўжаликлари ташкил этилган эди. 2006 йили туманда фермерлар ўртасида тендерлар бўлиб ўтди. Бу тендерда қатнашган “Очил Саттор” фермер хўжалиги бир неча юз та қарамол, қўй -ечкилар ва чаккана молларни сотиб олган эди. “Очил Саттор” фермер хўжалигига бозор нархидан бир неча бор қимматига сотиб юборилди. Сотиб юборилган моллар 2 миллион 800 минг счўмни ташкил этган. “Даштиғоз” ва “Сайроб” хўжаликларида Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан бир неча бор чорва молларини мансабдор шахслар томонидан ўзлаштирилгани тўғрисида текширувлар олиб борилди. (Асос: “Очил Саттор” фермер хўжалигининг раиси С.Очиловдан сўралсин ва “Даштиғоз” хўжалигида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг ариза ва хатларига қаралсин).
7-Изоҳ: Бойсун туманида маориф, маданият, соғлиқни сақлаш идораларининг аҳволи жуда ҳам, аянчли аҳволда. Ҳусусан, соғлиқни сақлашдаги талон-тарожлар тўғрисида 2006 йил Сурхондарё вилояти “Чағаниён” газетасида танқидий мақолалар чоп этилган эди. Туман Хокими Э.Б. Бойниёзов Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ваирлар Маҳкамаси томонидан соғлиқни сақлаш ва маориф соҳасида чиқарилган қарор ва фармойишларни ижро этмасдан келмоқда. Ушбу маслалар юзасидан туман Хокими Э.Б.Бойниёзов туманда бирон марта ҳам, иқтисодий ислоҳатлар олиб бормади. (Асос: Тумандаги 47-сонли мактаб ва Марказий касалхона биноларига қаралсин).
8-Изоҳ:Бойсун туман Хокими Э.Б.Бойниёзов бутун бир Республикани ёлғон информация бериб алдаб келишга уринмоқда. Ҳусусан туманда фуқаролар томонидан қурилаётган уй-жой ва бинолар хамда тадбиркорлар бойсунлик биродарлар томонидан қурилмоқда. 2003-2008 йиллар давомида туман статистикасининг берган маълумотига кўра, туманда “шунча % бино ва уй-жойлар қурилди” деб ёлғон ҳисоботлар берилган. Ваҳолан-ки, туман статистикаси туман бюджети ҳисобидан қурилган иншоат ва бинолар тўғрисда ҳисоб-китоб қилиниши керак эди. Туманда тадбиркорлар ва фуваролар хисобидан қурилган уй-жой ва бинолар туман статистика бўлмига қайд қилинмоқда. Бу ҳисоботларни эса, “туман уй-жой қуруилиш” ташкилоти томонидан ҳисоботлар берилмоқда. (Асос: 2003-2008 йиллар туман статисткасининг ҳисоботларига қаралсин).
9-Изоҳ: Туман Хокими Э.Б.Бойниёзов туманда 66 та ташкилот ва корхонларига тегишли бўлган ер-участкаларини ва биноларни сотиб юборган. Ҳусусан, тумандаги “Маданият Сарой”и, “Тонг Юлдузи ва Шарқ Юлдузи” фабрикалари “Вино Завод”и, Туман Хокимияти биносининг орқа томонлари 2-сонли мактаб биносининг орқа томони, туман “Почта телефон ва телеграф” биноларининг орқа томонлари фуқароларга ва “тадбиркор”ларга сотиб юборилган… (Асос: Туман Хокимининг 2003-2008 йиллар давомидаги қарорларга қаралсин).
“ҒАРИБИЙМАН”



