Холдор Вулкон ижодидан |
|---|
Бир маҳал изаааағдан “Искарапўмиш” келятканини кўрдик. Тўпписини пешанасига кийвоған шўпир хайдап келяпти янига “Тезкор ярдам” деп ёзилган замбилғалтагди. Замбилғалтагда оқ ҳалат кийган дўхтир ўтирипти ҳамширасиминан. Понеркадан ишланган каааатта чамадониям бор.
Улар етиб келувди – Э, ҳайрият, кединами? – деп уларди кутип олиб чўчқахонага бошлап кирдик. Чунки камандуримиз томи ўпирилип чушкан описимиздаги чўчқани охурида ётувдита ох – вох деб истироп чекип. Духтир суннайиминан Қурумбўйди қорнини буйтип эшитиб кўрип: – Бемор, нима еганидиз? Қорнизда қандейдир рангли революсия бўляпти – деб сўради. – Икра еганидим, духтир, икра – деди Қурумбўй ўнтаб. Духтир хойран бўп описимизга, қурумбўйди жулдур – жапо кийимларига, мени паженний камандада ишлейдақан поччам тувилған кунимга берган товони йўқ кирза ўтигимга қоради.Яхши Мамадиёр вазиятка ойдинлик киритиб чучунтирворди. – Мен Камандуримизди шахсий ошпазиман. Кеча дайродан балиқ тутиб пишириб едик. Бугун ўши балиғларди икрасини камандурга илиниб… – деди Мамадиёр. – Ҳаааа, чучунарлик – деди духтир даптарга бинарсаларди ёзип. Кегин бизди елкамизга буйтип урип: – Бардам бўлинар. Энди камандуринарди яхшилаб парвариш қлўринар. Агар бу одам бировлардан қарз – марз оған бўса тўлаб қўйсенар яна яхши. Тўғриси, бу касаллик қаршисида дунё медицинаси ожиз – деди. Бу гапти эшитиб Қурумбўй улиб юборди. Биз қўрқип духтирга ёлина бошладик: – Духтиржон, барака топкур, камандуримизди қутқаринг. Хизамтизи пулминан бўмасаям, каркишкаминан тўлеймиз. Олимпийский каркишкадан бор. Мамадиёр духтирди чамадонини очиб унга қопдаги каркишкалардан солди. Духтир қаршилик кўрсатиб: – Йа, йа, унақа овора бўменар, хапўламан – деди. – Болларга, нонди йўғида ўчаққа кўмиб йийишади. Йўғ деманг энди дўхтир. Бу сизларга партиямизди инсонпарварлик ярдами – дедим мен. – Шунақами, ҳа майли индақа бўса – деди дўхтир ғишт терувчилар қўлқопини кийип.
Кегин қўлминан Қурумбўйди қорнини яна эзиб кўрип: – Мдяаааа, мен бироз шошканаканман, камандуринар одам бўлади шкилик манўви “Алангин”дан уч хаптада бир маҳалдан ичиб турса – деди дагин бизга қоғозга ўроғлиқ таблеткаларди берди. Биз духтирминан ҳамширасига раҳмат айтип кузатиб кесак Қурумбўй тувалетка бораман деб ингради. Описимизда туалет йўқ. Талани четида чўнқайиб ўтириб бўшаниш кап – катта генралга тўра кемейди. Ноилож импературимизди кўтарип тала четига заҳарлик дориларди бўчкаларини ялпайтириб, суворкалаб қурилган бургат Кибрёхон акамди туалетига обордик. Қурумбўй Кибрёхон акамди туалетида изаааақ ўтирип бир пайит чиқмақчи бўлувди эшик очилмай эшикди ангилияда ишлап чиғорилган қулупи ишдан чиғса бўлама. Қурумбўй томиям заҳарлик дориларди ялпайтирилган бўнкасидан суворкалап қурилган туалетти деволларини тевип, қўллариминан буйтип уриб тақиллатиб бизга бақирди: – Оч эшигди, аблахлар! Биламан, ҳамменг снбишниксанлар! СНБшниклар мухолипат! Мени Икра едирип атайлап заҳарлаштинг! Менга шуйтип суиқаст қилиштинг! Ҳаммангди пош қиламан! Менда еталлик далил испотлар бор. Ҳамменгди овозингди маклатапўнга ёзип қўйиппан. Шуеттан сох – соломат чиғволей, сенларди масаленгди бюрога қўйип партбелатингди истолга қўйдирмасам Қурумбўй атимди Хурумбўй қўяман! – деп бақирди.
Мен юғирип борип чўчқахонадан лўм опкелдим дагин, тувалетти эшигини қайрип бузмақчи бўлдим. Йўлдашвўй мени тўхтатип : – Мизхаппар, индей қма, бу Кибрёхон акани жуда пеллари нозик. Қулипти пулини тўла деп бизди Истасбургдаги халқаро сўтка бериши мумкин. Унча пулди қайтип тўлеймиз? Партиямизди ғазнасида бор йўғи бир ям қоп каркушка қоған холос – деди. – Индақа бўса Кибрёхон акаминан маслахат қлейк – дедим мен. Мамадиёр Кибрёхон акамди айтип кегунча биз Қурумбўйга тувалетти тирқишидан бир дона “Алангин” таблеткасини ташладик. Қурумбўй таблеткани еволди. Анчадан кегин Кибрёхон акаминан Мамадиёр Аптакранди бошлап келишти. – Бу тувалетти ўз янимдан пул сарплап қурдирганман. Мени халқим учун амалга оширган ягона амалий ишим шу ҳалос. Шу чун ниҳоятта ихтиятўлинар. Аптакранга байлап кўтарсенар тувалетти тагидаги тахталарини арралаб Қуруммирзани қутқарволамиз – деди Кибрёхон ака. Биз хўп деп тувалетти аптакранга байлап “Майна! Вира!” қп тепага кўтардик.
Шу пайит денг тувалетти тагидаги тахталари “Қааааарс!” айтип синиб Қурумбўй чириган тахталарминан билла
“Аааааааааааааааа
Аааааааааааааааааа
аааааааааааааааааа!” деганича хожатхонага тушиб нажосатка аралашиб кетса бўлама. Шундан кегин Қурумбўй қайтиб икра емейдиган бўлди. Тувалет воқиясидан кегин Қурумбўй аразлап бир хапта бизга гапирмей юрди. Бир куни уни уйланятканини эшитип қолдик. Мен, Йўлдашвўй, Мамадиёр учўвимиз маслахатка масси кийдирдик дагин, ғазнада қоған бир ярим қоп каркушкани тўяна қп тўйга бордик. Тўй тугагандан кегин Қурумбўйди гўшангага кузатиб қўйдикда, уйди арқасидаги деразани тирқишидан ичкарига қарадик. Қараб турсак, Қурумбўй чимилдиққа яқинлашиб: – Жувонгул – дедита чимилдиқ пардасини қайирди. Хотинини ати Жувонгул акан.
Бир маҳал Жувонгул тилга кириб: – Вой воей, Қуйимбўй ача. Челўйин, мен шу ейдаман. Пайдани ойқашидаман, ўйжулей – деди. Қурумбўй хойран бўп: – Ие, Жувонгул сизди тилиз чуччийкану – деди. Жувонгул бўса ўзини оқлаб: – Йўқ, тишлайим ўлжуй халақит бейяпти. Уйинг чуйжур тиш духтий “Иш” духтиячан. Мени алдап қолипти нотўғйи ожаначан мана энди оғжим ёпилмаяпти. Духтий бўмей ўл Худоя. Хожий Қуюмбўй ача, тишлайим сёмнийта. Улайди олиб манўви сувли идишча шоп қўяман. Жувонгул ясама тишларини олиб сувли бонкага солувди пастки жағи бурнига тийиб кампирга ўхшап қолди.
Қурумбўй ясама тишлар солинган сувли бонкага жирканип қараб турганийди Жувонгул яна гапириб қолди: – Вой воей, Қуйимбўй ача, сиждиям чўяй чун боячану! Яқинйоқ челинг. Мени чўжим ўлжуй хия. Линжа қўйдийжанман. Манўви албастийдан қилинжан қўлимди чўйип қўқменг. Уни чечаси ётятип ежбасидан буяб чиқайип такчажа қўйип қўяман деди у. Қурумбўй ортига тисарилиб : – Э, Жувонгул сизди соғ жойиз йўғакан шкилига, век воля не видать – деди Бу гапдан Жувонгул жиғибийрон бўлди: – Сизжа шу пайигим ёхмаяптими?! Мана, опташеман унчалий бўша. Шунжа шунчалийми? У шундей деп туриб бошидан паригини олувди унинг кал боши худди чачлари юлиб тайланган елим қўғирчоғди бошига ўхшаб қўрқинчлик тус олди.
Буни кўриб Қурумбўй қўрқиб кетти дагин ўзини эшикка урди. Уни ортидан Жувонгул парёт чекти: – Тўқта! Қайжа тетапшан, севжилим?! Мени ташлап четма, бевапо! У шундей деп туриб Қурумбўйга ғўлага ўхшаган нарсани отти. Қарасак, у нарса елим оёғакан. Биз Қурумбўйданам баттар қўрқип кўчага қараб қочдик. Анашу куни қўрққанидан Йўлдашвўйди юраги тушип қоғаниди ҳалиям ўзига келолгани йўқ. Ҳозирча шунақа гаплар, Сайтмират ака. Сизларга ҳурматминан Мизхаппар.
Чапайип калхўзи.



