Туркман пойтахтида отишма юз берган

 

Образец Web-страницы

turkmaniston-prezidenti.jpg
Туркман раҳбари Қурбонгули Бердимуҳаммедов

Туркманистондан келаётган хабарларга кўра, пойтахт Ашгабатда Исломий жангарилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида қаттиқ тўқнашув юз берган.
Ғарблик журналистларга гапирган маҳаллий кишилар отишмада камида 20 ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳалок бўлганини айтишган.

Отишма 12 сентябрдан 13 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. Воқеа содир бўлган ҳудудни оғир қуролланган ҳарбий машиналар қўриқлаётгани айтилади.

Туркманистоннинг аксар аҳолиси мусулмонлардир, бироқ мухбирларга кўра ҳукумат диний мухолифатни йўқ қилиб улгурган ва Исломий жангарилар томонидан Туркманистонда зўравонликлар аввал деярли юз бермаган.

Зиддият

Зиддият бир қатор қуролли кишиларнинг Ашгабат шаҳрининг Хитровка мавзесида жойлашган «Родник» заводини эгаллаб олишлари ортидан бошлангани хабар қилинади.

13 сентябрь куни тушда ҳукумат кучлари амалиёти заводни эгаллаб турган шаҳсларнинг йўқ қилиниши билан якунланган.

Туркманистон ҳукумати бу воқеа борасида бирон хабар бермай келаётганди, бироқ 14 сентябрь куни расмий Ашгабатга тегишли Turkmenistan.ru веб саҳифаси Ашгабатда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилингани ҳақида хабар берган.

Баъзи манбаларга кўра, қуролли гуруҳ аъзолари Ваҳҳобий диний оқимига мансуб бўлишган.

Бошқа тасдиқланмаган хабарларга кўра, аввалроқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан бир неча кишининг ҳибсга олингани қуролли кишиларнинг заводни гаровга олишига сабаб бўлган.

BBCUzbek.com

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares