Элнинг назаридан ҳазар этаман.
Зоғ оғзида экан боғнинг самари
Боғнинг самаридан ҳазар этаман.
Жоҳиллар бу қавм эъзозидадир
Қутуз мегажинлар овозидадир.
Барчаси жаҳаннам оғозидадир
Гумроҳ сафаридан ҳазар этаман.
Юраги итхона, боши итхона,
Қариси итхона, ёши итхона.
Хирмони итхона, оши итхона
Умри маҳшаридан ҳазар этаман.
Назар солмади деб оқил чекма уф,
Эътиборига туф, назарига туф.
Шукур назаридан четдадир Юсуф,
Элнинг назаридан ҳазар этаман.
26.03.07.
Боғу гулзор гўзал эди сенгача
Сени кўргач гўзаллиги қолмади.
Кўп гўзаллар асал эди сенгача
Сени кўргача асаллиги қолмади.
Гул чечаклар ғазал эди сенгача
Тонг фалаклар ғазал эди сенгача
Камалаклар ғазал эди сенгача
Сени кўргач ғазаллиги қолмади.
Ой осмонга сайқал эди сенгача
Кун жаҳонга сайқал эди сенгача,
Жон бор жонга сайқал эди сенгча
Сени кўргач сайқаллиги қолмади.
Оқ қорлар ҳам гўзал эди сенгача
Баҳорлар ҳам гўзал эди сенгача
Дилдорлар ҳам гўзал эди сенгача
Сени кўргач гўзаллиги қолмади.
26.03.07.



