Ноҳақ айбловлар билан озодликдан маҳрум этилган Юсуф Жума ижодидан.

 

Образец Web-страницы

buhoroda-piket.jpg
Жумаевлар оиласи ҳукумат истефосини талаб қилганди.
Инсоннинг юраги далага менгзар,
Бировники кафтдай, бировники кенг.
Кимдир меҳр эккан мисоли гулзор,
Кимдир ҳасад эккан ботқоқликка тенг.

Инсоннинг юраги дала отиздир
Қаровсиз далалар жаҳолатистон.
Ёвузлик экилган ерларда куздир
Хирмони юксакдир тоғ тоғ лахта қон.

Инсоннинг юраги даладир аён,
Менинг олов далам кенг бениҳоя.
Фақат ишқ экканман кўзлари фаттон,
Мудом оташ қалбим муҳаббатпоя.

25.03.07.

Дилдор ҳижронингга берса м жонимни
Мендан армонларинг малул бўлади.
Магар армонинга берсам жоними
Эвоҳ, ҳижронларинг малул бўлади.

Мабодо жонимни рашкинга берсам
Кўкдаги зорларим хафа бўлади.
Гар зоримга берсам рашкларинг пурғам,
Дарду ғам –борларим хафа бўлади.

Яхшиси кел, дилдор, кел, парипайкар,
Оёғингга берай, пойингга берай.
Зимистон кунларим бўлсин мунаввар
Жонни жон истаган жойингга берай.

26.03.07.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares