Маддоҳларга

 

Образец Web-страницы

yusuf-juma.jpg
Юсуф Жума ижодидан
Қарғаларни зоғларни
Булбуллар деб билибмиз.
Қўнган маъволарини
Саждагоҳлар қилибмиз.

Булбуллари ё йўқ, ё
Қатоғон бўлган юртда
Зоғлар булбулмиз деса
Ишонгандик албатта.

Англасак. Улар маддоҳ,
Семирганлар нажас еб.
Тахтдаги гўнгқарғани
Мақташар қар қар қор деб.

Қоп қора гўнгқарғани
Қор деганлар булбулми?!
Сарой ҳожатжойидан
Нўнг еганлар булбулми?!

Аҳли зоғни кўп йиллар
Булбуллар деб тингладик.
Гўнг еганларини кўргач
Зоғликларин англадик.

21-22.03.07.

Эшак билан йўл юрса бўлар
Бу халқ билан юриб бўлмас йўл.
Оғир юкни хар енгил қилар
Енгил юкни оғир этар эл.

Эшак сотмас, сотади қавм
Эшак отмас, халқ ортдан отар.
Хар чалмайди оёғингдан жим,
Улус чалиб пойингдан тортар.

Эл ўзини тенг билар тожга,
Бошга қўйма синиб ҳорасан.
Борса бўлар хар билан ҳажга
Бу халқ билан чоҳга борасан.

23.03.07.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares