Инқироз қочқинлари сони 180 мингдан ошиши мумкин

 

Образец Web-страницы

georgian-refugees.jpg
Жанубий Осетияликлар – Шимолий Осетияга йўл солишган

Жанубий Осетия можароси қочқинлари сони 180 мингдан ошиши мумкин

БМТ Қочқинлар бўйича агентлигига кўра, Жанубий Осетия атрофиад юзага чиққан можарода қочқинларга айланган инсонлар сони 180 мингдан ошиб кетиши мумкин.
Агентлик вакили Питер Николауфга биноан, илк ноозиқ-овқат ёрдам маҳсулотлари бир кундан кейин можаро ҳудудларига етиб келиши мумкин.

Асосий қочқинлар Гуржистон кучларидан қочган жанубий осетияликлар, деб айтилади.
Шимолий Осетиядаги одамларнинг айтишларича, асосан аёллар ва болалардан иборат қочқинлар сони бир неча ўн мингларни ташкил этади ва улар жуда толиққан ҳамда даҳшат ичидалар.

Олдинроқ Шимолий Осетия пойтахти Владикавказга борган Россия Бош вазири Владимир Путин Жанубий Осетиядан қочиб келган инсонлар билан учрашиб, уларнинг ҳикояларини тинглаганди.

Кейинчалик Бош вазир Путин ва Президент Медведев жаноблари ҳам Гуржистон кучларининг Жанубий Осетия халқига нисбатан қилаётган ишларида қатлиом аломатлари бор, дейишган ва бу борада жиноий иш очишга фармойиш берилганди.

 

Образец Web-страницы

georgia-ap.jpg
Гори шаҳри аҳли эса Россия ҳужумларидан талофот кўргани айтилади

Улар Гуржистон кучлари ўз уйларини ёқиб юборишгани, одамларни танкларга бостиришаётгани ва уйларига ҳужум қилишаётгани даъволари билан Россиядаги миллатдошлари яшайдиган Шимолий Осетияга қочиб ўтишмоқда. Аммо ҳозирда Жанубий Осетияга яқин гуржи шаҳри Горидан ҳам минглаб одамлар қочиб чиқишаётгани айтилаяпти.

Бу ҳолатда эса гуржилар Жанубий Осетия бўлгинчилари ёнини олаётган Россия ҳужумларидан қочишаётгани таъкидланади.

Ҳужумларда бир неча тинч фуқаро ҳалок бўлгани билдирилмоқда. Аммо қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас. Биро кун олдин Россия мулозимлари фуқароларини ҳужумга тутмаганмиз, деб айтишганди.

Россия тарафига кўра, Гуржистон кучлари тажовузидан қочиб, Россия таркибидаги Шимолий Осетияга ўтган жанубий осетиялик қочқинлар сони камида 30 мингни ташкил этади.

Россия тарафи, шунингдек, икки минг инсон Гуржистон айби билан ўлдирилганини қайд этади. Аммо бу каби рақамлар ҳали мустақил манбалар тарафидан тўлиқ тасдиқланмади.

Бир кун олдин ҳам халқаро ёрдам ходимлари жанглар ўртасида қолиб кетаётган ва эҳтиёжманд инсонлар олдига бориш қийин кечаётганини айтишганди.

BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares