Қирғизистон полицияси мамлакатдаги Америка расмийлари ноқонуний равишда катта миқдорда қурол-яроғ сақлаганликда айблаган.
Мазкур айбловлар Бишкекдаги уйлардан биридан ўнлаб оғир ўқотар қуроллар топилиши ортидан янграган.
Қурол-яроғ топилган уйда Қўшма Штатлар элчилиги расмийлари ижарага туришган.
Бироқ, АҚШ элчилиги Қирғизистон полициясининг айбловларни рад этади.
Уларга кўра, қирғиз расмийлари ушбу қуроллар ҳақида билишган.
Полиция автомат қуроллар, гранатамётлар ва милтиқларни рейд чоғи қўлга туширган.
Жосуслик манбаларининг Би-би-сига айтишларича, полиция қонуний, аммо махфий амалиётни очиб қўйган бўлиши мумкин.
Қирғизистонда Вашингтоннинг ҳарбий ҳаво базаси жойлашган.
Бишкек четидаги «Манас» ҳарбий ҳаво базасидан қўшни Афғонистондаги амалиётлар учун фойдаланилади.



