“Бирдамлик” ҳаракати ахборот маркази.

 

Образец Web-страницы

birdamlik-harakati.jpg

2008-йил 27-июл куни Наманган вилоятининг Чортоқ тумани марказида “Бирдамлик” ҳаракатининг Чортоқ тумани фаолларининг ҳаракатнинг туман бўлимини тузишига бағишланган таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни “Бирдамлик” ҳаракатини Наманган вилояти бўлими раҳбари Зохиджон Зокиров олиб борди ва ҳаракатнинг низоми, дастури ва шунингдек килиниши керак бўлган ишлар ҳақида маъруза қилди.

Йиғилишда Чортоқлик Расулжон Хусанов сўз олиб, Чортоқ туманида бугунги кунда раҳбарлар орасида коррупция кучайиб бораётганлигини баъзи фактлар асосида айтиб ўтди.

Уни фикрича Чортоқ туманида дам олиш масканлари жуда кўп. Совет замонида собиқ СССР нинг турли ўлкаларидан фуқаролар келиб Чортоқ санаториясида дам олишган. Ҳозир кунда эса санатория қисқартирилиб бир бўлаги ҳарбий бўлимга, яна бир бўлаги бой кишиларга сотиб юборилган. Агар бирон-бир сиёсий ҳаракат фаоллари биргалашиб курашганда бундай муаммолар тезда барҳам топарди.

-Менга,- деди Ҳусанов “Бирдамлик” ҳаракатининг дастур ва низомлари ёкди. Шу асосда иш олиб боришимиз керак.

Сўзга чиққан Собир Мусабоев хозирги вазият кескинлиги туфайли хукуматни ўзгача фикрловчиларга муносабати салбий бўлганлиги туфайли ақл билан, мулохаза билан иш олиб боришлигини айтди.

Бошқа сўзга чиққанлар эса “Бирдамлик” ёпик ташкилот эмаслигини таъкидлаб, кўпчиликни очиқ фаолият олиб боришга чақиришдилар.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares