Журналист тергови оқсамоқда

 

Образец Web-страницы

solijon_abduraxmonov.jpg
Солижон
Абдурахмонов

Uznews.net – Нукус милицияси ҳибсга олинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов иши юзасидан суриштирувни чўзмоқда, унинг адвокатига кўра, бунинг сабаби, милиционерлар томонидан унинг айбига исбот топилмаётганидадир.

Бир ҳафтадан ошмоқдаки, 7 июн куни Нукусда наркотик сақлашда айбланиб ҳибсга олинган Uznews.netнинг Қорақапоғистондаги мухбири Солижон Абдурахмонов иши юзасидан суриштирув, ҳамон бир нуқтада қўзғалмай турибди.

Журналист ишини суриштираётган Нукус шаҳар ички ишлар бўлими (ШИИБ) томонидан қилинган сўнгги ишларга тўхталсак, – журналист компютеридаги маълумотлар ўрганилди, ва шунингдек ундан мусодара этилган материаллар: китоблар, ҳужжатлар, қўлёзмалар, аудио- ва видеодисклар ўрганилди.

Ва афтидан ушбу тергов тадбирлари ҳам айблов томони фойдасига амалга ошмаган кўринади. Чунки бу ишлар фақат Абдураҳмоновнинг журналистик фаолияти нақадар кўпқиррали ва бой эканлиги билан танишув имконини яратади.

Ўзбекистон жиноят кодексининг 276 моддаси 2 қисмига кўра – «Наркотик ва психтроп моддаларни йирик миқдорда ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ва бошқа сотиш мақсадини кўзламасдан қилинган ҳаракатлар» – бўйича айб топиш терговчиларга бу ерда ҳам муаммо бўлди.

Абдурахмонов ўз машинаси юкхонасидан 7-июнда топилган гиёҳванд моддалар Ким томонидандир ташланганлигини иддао қилмоқда. Бундан ташқари, журналист фикрига кўра бу фитнани унга қарши ҳуқуқ тартибот идораларининг ўзлари уюштирган, аввал унинг машинасига наркотиклар ташлаб, кейин гўёки ҳужжат текширган бўлиб машинани тўхтатишган.

Журналист позициясини Нукус ШИИБ томонидан ўтказилган медицина экспертизаси ҳам тасдиқлади, унинга аниқлашига кўра Абдурахмонов наркотик истеъмол қилмайди. Тергов Абдурахмоновни наркотик сотишда айбламаётган экан, савол туғилади, уни машинасида олиб юришига сабаб нима эди?

Айни пайтда, журналистнинг акаси ва адвокати Бахром Абдурахмоновга кўра, бир ойдан ўтмоқдаки ШИИБ унинг учта илтимосномасини қаноатлантирмай келмоқда.

Адвокат машинадан ва наркотик солинган пакетлардан бармоқ изларини олишни яъни, журналистни ҳибсга олгунга қадар машинага, шунингдек наркотик солинган пакетларга қўл текизган шахсларни аниқлашни сўраган.

Шунингдек адвокат тергов эксперименти сифатида итлар билан ҳам амалиёт олиб борилишини талаб қилган: улар машина юкхонасида яширилган наркотиклардан таъсирланадими, Абдурахмоннов билан бўлган воқеада улар буни сезишмаган эди.

Учинчидан: адвокат Солижон Абдураҳмонов машинаси турган гараж ёнидаги корхонада ишловчи барча ходимларнинг бармоқ изларини олишни сўраган.

Эҳтимол, ШИИБнинг адвокат илтимосномаларини қондирмаётганлигига сабаб, юқорида қайд этилган экспертиза ва текширувлар натижаси журналистга қарши қўйилаётган айбномаларнинг буткул йўққа чиқаришидан қўрқувдир.

«Иш чўзилмоқда. Билишимча, терговчилар унча мунча ҳақиқатга ўхшатиб расмийлаштириб, ишни қандай уйдуришни билишади. Бироқ уларда ҳақиқат ҳамиша бир хил бўлиб чиқади», – дейди адвокат Бахром Абдурахмонов.

Бу вақтга келиб, Солижон Абдурахмонов иши аллақачон, ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон ўз ички сиёсатини ўзгартириш ниятида эмаслиги ва эркин овозларни бўғишга қаратилган қатағон сиёсатини давом эттираётганидан далолат сифатида Европа Иттифоқи, Германия ҳукумати томонидан муҳокама этила бошланди. Уларнинг ЕИ билан инсон ҳуқуқлари борасидаги диалогда иштироки эса “хўжакўрсинга” амалга оширилмоқда.

«Хьюман Райтс Вотч» инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса Солижон Абдурахмоновнинг ҳибсга олинишини, Евроиттифоқ томонидан 2005 йилги Андижонда амалга оширилган хунрезликлар учун Ўзбекистонга киритилган санкцияларнинг олиб ташланишига арзимаслигидан далолат беришини билдирмоқда.

http://uznews.net/

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares