Армон бўлди тилакларим тилак ўрнида қон қолди.
Жисмимдан изламанг зинҳор бағримни, эй аҳли қашқир.
Изидадир жигар чечак, чечак ўрнида қон қолди.
Суратим қон, ичим қондир, мендан фақат қолгандир қон,
Қишу баҳор, ёзлар қондир, кузак ўрнида қон қолди.
Кўкка боқса кўк ўрнида қон кўради ошиқ Юсуф,
Фалак пойинг билан кетди, фалак ўрнида қон қолди.
7.05.07.
Булбул сайрар , тинглайдиган йўқ
Шоир куйлар англайдиган йўқ.
Тоғдан айри қор-зор ирмоқ у
Тун кун ҳўнграр ҳўнграйдиган йўқ.
Кўкнинг ўзи кажраф номарддир
Марднинг ишин ўнглайдиган йўқ.
Чархга сиғмай, сатрлар ичра
Юсуф инграр, инграйдиган йўқ.
6.05.07.
Манглайимда бевафо деб
Зорланасан, эй номард.
Ҳа, чиндан ҳам бу маҳшардир
Ҳа, чиндан бу қиёмат.
Фалак бермас пешонангга
Бундан ортиқ бахт, шараф.
Сен толега арзимайсан
Сенга бевафо ҳам ҳайф.
6.05.07.



