Украинада Ҳиндистон фестивали.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раиси Зокиров Исакжон.
 

Образец Web-страницы

230708_isqjon_aka.jpg
Зокиров Исакжон

Қрим мухториятининг Бахчисарой шаҳрида, 19 – ва 20 – июль куни Ленин майдонида Ҳиндистоннинг 2 – кунлик маданий фестивали бўлиб ўтди. 19 июль куни соат 19 -00 да фестивалнинг бошлаб юборишди. Бу фестивални Украиналик «Кришнаида» йуналишидаги асосчилар намойиш этди. Фестивалнинг номи «Ретха-ятра» экан.

Украиналик фуқоролар бу фестивалда Ҳиндистонниг миллий кийими билан ижро этишди. Фестивалда турли-хил жанрлар ижро этилди.

1. Извошда парад.
2. Анъанавий мусиқа.
3.Ҳинд рақси.
4. «Ананда» шоу дастур группаси.
5. Спектакль.

Украиналик меҳмонлар ушбу фестивалнинг ўта моҳирлик билан ижро этишди. Александр исмли йигит (йога) жуги саънатини ўта моҳирлик билан намойиш қилди. Ленин майдонига йиғилган Бахчисарой аҳолиси қарсакли гулдурослар билан олқишлашди. Карнай оркали ҳиндча мусиқалар янгради. Украиналик «Кришнаида» асосидаги аёллар ҳинд миллий либосида таниқли ашулачи Латемангешкар хонимнинг ашуласини (фонограмма) асосида бирга қўйлади. Эслатиб ўтамиз, бундай фестивал ҳар йили дунёнинг турли давлатларида бўлар экан.

Бу қадимий ратха-ятрага 5 – минг йил аввал асос солинган экан. Ленин майдонида Ҳиндистоннинг турли-хил ширинликлари, ёдгорликлар, Ҳиндистон адабиётига оид русча китоблар ва бошқа нарсалар ҳам сотилди. Бахчисарой шаҳари аҳолиси бу фестивалнинг хурсандчилик ва мамнуният билан кутиб олишди.

Бу фестивалнинг биринчи ва иккичи куни ҳам соат 19 – 00 да бошланиб то соат 22 – 00 гача бўлди. 20 – июль соат 22 – 00 да меҳмонлар Бахчисарой шаҳари ахолиси билан хайрлашиб, фестивалнинг ёпик,- деб эълон қилди. Фестиваль тинч ва осойишталик билан якулланди.

Украина. Қрим мухторияти жумхурияти. Бахчисарой шаҳри.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раиси Зокиров Исакжон.

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares