Дилмурод САЙЙИД |
|---|
-деб ёзадилар Самарқанд шаҳар «Дўстлик маҳалласи»да яшовчи фуқаролар
«…собиқ Темир йўл тумани ҳокимиятининг 2003 йил 19 март 221-К сонли қарорига биноан маҳалла фуқароси бўлмаган Гулруҳ Юсуповага мактаб қурилиши мўлжалланган ер вақтинчалик фойдаланишга берилган ва бу майдон атрофига вилоят газ таъминоти идо-раси томонидан
дарахтлар келтирилиб экил-ди… 2007 йил мактаб қурилиши бошланиб, 2008 йил бу ер майдонида 10 та синф хонасидан иборат 300 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди…Фуқаро Г.Юсупова «Меҳрдод» хотин-қизлар ассосиацияси раҳбари сифатида мактаб ҳовлиси ичидаги ер майдонини уй-жой қуриш ва боғ яратиш учун тортиб олди. Аслида бу ассосиация фақатгина қоғозда мавжуд… Г.Юсупованинг қўлида шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган ерга эгалик қилиш ҳақида қарор бор. Қарорда кўрсатилишича, Г.Юсуповага мактабга ёндошган ердан 62 сотих ер берилиши керак.Лекин мактабга ёндошган ер йўқ.У мактаб ерини эгаллаб олди. Маҳал-ла ГЕН планини кўрсатишликни талаб қилдик, улар бу планни бизга кўрсатишмади, чунки сабаби аниқ!…Г.Юсупова маҳалламиз оқсоқолини,мактаб директорини ва маҳалла фаолларидан бир неча кишини асоссиз даъволар билан шаҳар фуқаролик судига берди.Суд унинг даъвосини қаноатлантирди. Вилоят суди эса, ҳеч қандай текширишларсиз ишни Г.Юсупова фойдасига ҳал қилиб, Ажрим чиқарди. 2008 йил 26 июн куни Г.Юсупова 20 дан зиёд милиция ходимлари билан келиб, ким яқин келса, қамаймиз, деб одамларни қўрқитиб, мактаб ерига қозиқ қоқиб кетди. Самарқанд шаҳар прокуратураси прокурори Саъ-дулло Юсупов опаси Гулруҳ Юсуповани қўллаб турибди.
…Наҳотки, бир шахснинг моддий манфаати бутун маҳалла ёшлари келажаги учун қурилиши лозим бўлган пойдевордан устун бўлса!?
Маҳалла аҳлининг бугунги кунда маҳаллий ҳокимиятга бўлган ишончи бутунлай йўқолмоқда!»
1 июл куни мактаб директори ва маҳалла оқсоқоли билан суҳбатлашиб қолдим. Оқсоқолнинг таъкид-лашича, маҳалла харитасида келажакда мактаб кенгайиб, 1113 ўринли ўқув даргоҳига айланиши кўрса-тилган экан. Қурилиши тугалланган уй-жойлар анчагина. Яқин орада 1600 хонадон шу ҳудудга кўчиб келади.
Энди Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ушбу низога оид 2008 йил 18 феврал куни чиқарган ҳал қилув қароридан ўқисак:
« Ўзбекистон Республикаси номидан
Даъвогар Юсупова Гулрухнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Самарқанд шаҳар Дўстлик маҳалласи ҳудудида ажратилган уй-жой қуриш учун 1200 квадрат метр ва боғ яратиш учун 0,50 гектар ер майдонлари қайтариб олиб берилсин.
…32-ўрта мактаб ва Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинининг қарши даъво аризаси рад қилинсин»
Юқоридаги қарор,таъбир жоиз бўлса, «Думи хуржунда» деган Афанди латифасини эслатади. Чунки «қайтариб олиб берилсин» дейилган жами 0,62 гектар ҳудуд чегараси аниқ кўрсатилган эмас. Қолавер-са, низога сабаб бўлиб турган ер бўлагини ҳеч ким Г.Юсуповадан тортиб олган эмаски, «қайтариб олиб берилсин» деган қарорга келинса. Чунки ернинг тортиб олинганлиги ҳақида даъвогар судга асосли ҳуж-жат тақдим этган ҳам эмас! Бироқ ФИБ Самарқанд шаҳар суди (раислик этувчи Н.Мўминов) қонунчи-ликнинг одиллик тамойилига етарлича эътибор қаратмаган. Бу бирёқлама қараш вилоят суди босқичида ҳам ўзгармаган. Мазкур юзаки қарор хусусида суднинг юқори турувчи босқичига мурожаат қилиниши-ни мақсадга мувофиқ ҳисоблаймиз.Ишонамизки, бу жиддий муаммо албатта ўз қонуний ечимини топади.
Мактаб ҳудудида бўлган киши унинг сиртидангина янги бино эканини англаши мумкин. Лекин ўқув-чилар учун стадион шаклига келтирилган майдонча аслида мактабнинг ҳовлиси бўлолади. «Стадион»да-ги футбол дарбозаларини ходалардан ўқувчиларнинг ўзлари қуриб олганлар.Мактабнинг олд қисми нари борса 5-6 метр сайҳонлик. Ўқувчилар кириш-чиқиши, танаффус вақтлари тоза ҳавода бўлишларига бу жой жуда тор.Сал нари юришга имкон йўқ, чунки Г.Юсупова темирдан қозиқлар қоқиб, чегаралаб олган. Шу ўринда савол туғилади:
«Агар қозиқ қоқилган ҳудуд мактабга тегишли бўлмаса, нима учун мактаб қурилиши чоғида мактабга мўлжалланган ҳовуз ўша томонга қурилган?»
Масалан, мен ҳеч бир ҳудудда мактабга тегишли иншоот бегона ерга қурилганлигини кўрмаганман!
Энди юқорида кўчирма келтирилган шикоят юзасидан ўтказилган суриштирувимиз тафсилоти билан ҳам қисқача таништирсак.
Биз 11 июл куни шикоят бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлигига бордик. Бизни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Ҳусанов қабул қилди. Унинг мулоҳазаларидан тушунганимиз шу бўлдики, Г.Юсупова ҳаракатлари устидан ёзилган шикоятни текширишимиз эмас, балки Юсупова хонимга чуқур ташаккур билдиришимиз керак экан. Негаки, айнан унинг шарофати билан шу ер(жами 2,4 гектар майдон) талон-тарож қилинмай, сақланиб қолганмиш! Русларда шундай мақол бор: «Каждый мерит по своей испорчен-ности!» Шунга кўра ҳоким ўринбосарининг ҳаяжонли тушунтиришлари бизни қизиқтиргани йўқ. Эрта-сига эрталаб ҳокимлик вакили билан мактаб жойлашган «Дўстлик маҳалласи»га бордик. Маҳалла аҳлини севинтирган биринчи жиҳат шунча вақтдан бери ёзилган аризаларга илк марта эътибор берилгани бўлди. Маҳалла аҳлининг таъкидлаши ва шаҳар ҳокимлиги вакилининг тасдиқлашича, маҳалла фақат аҳоли то-монидан, одамларнинг кучи, маблағи эвазига ободлаштирилиб келинган. Чунончи ичимлик суви келти-рилган, кўчаларга тош ётқизилган, қабристон учун жой қилинган. Афсуски, бу мулоқотларда Гулруҳ Юсупованинг ўзи иштирок этмади. Гарчи шаҳар ҳокими ўринбосари ва вакилларига тайинлаган бўлиши-мизга қарамай, келишни эп кўрмаган чоғи…Одамлар фикрини эшитдик. Шундан сўнг ҳокимлик вакили-нинг муносабати билан қизиқдик. У ҳам ҳеч иккиланмай, аҳолининг ҳақлигини эътироф этди. Шундан сўнг шаҳар ҳокимлигига қайтдик. Ва Гулруҳ Юсупова биз билан учрашиш учун келаётганлигини бил-дик. Г.Юсупова хоним гапни осмондан бошлади.
Жумладан: «Сиз учун яна бир Олий судга борар эканман-да…» «Буларни мен одам қаторига киритдим. Ичимлик суви келтиртирдим, теле-фон ўтқазиб бердим. Қабристонлик бўлишди мен туфайли…»
Яна юқорида кўчирма келтирганимиз, суд қарорига қайтсак: қарор жуда мавҳум, ўта юзаки. Сабаби, қуйидагича:
1.Шаҳар шароитида бир шахсга уй-жой қуришлик учун иккита ер майдони ажратилган.
2.Ер майдони ўз вақтида инфратаркиб учун ажратилганлиги мутлақо эътиборга олинмаган.
3. Ҳеч бир асоссиз 0,50 гектар ер майдони Г.Юсупова номига қайтарилиши кўрсатилган. Ва бу билан мазкур майдон (жами 0,62 гектар) Г.Юсуповага хусусий мулк қилиб бериб қўйилган.
Суд (раислик этувчи Н.Мўминов) қарор мазмунини билмаган дея олмаймиз. Чунки суд жараёни вақтида мактаб ва маҳалла вакили судьяни низоли ҳудудга олиб келиб, вазиятни бирма-бир кўрсатиб, изоҳлаб ҳам берган.
Биз қурилиш чизмаларини ҳам, низога сабаб ер майдони юзасидан ҳокимликлар томонидан чиқа-рилган қарорлар нусхасини ҳам олдик. Ҳозирда ушбуга асос бўлган шикоят ва воқелик бўйича журна-листлик суриштируви давом этмоқда. Батафсил тафсилотни яқин кунларда эълон қилиш ниятидамиз.
Юқоридаги эътироф ва эътирозлар юзасидан биринчи навбатда Самарқанд шаҳар ҳокими Зоир МИРЗАЕВ холис муносабат билдириб, тегишли чоралар белгилаши зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонун) ХХ1 боб («Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари»), 100-моддасида шундай белгиланган:
«Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:
-қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш…
-ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
-атроф-муҳитни муҳофаза қилиш…»
Шунингдек, 101-моддасидаги:
«Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар…»- деган таъкидда ҳокимнинг ваколати билан бирга бурчи ҳам белгилаб қўйилган, десак, муболаға бўлмас!
Тошкент-Самарқанд-Тошкент.
(Бу лавҳалардан ташқари биз мактабдаги аҳволни бир неча кўринишда видео-тасвирга ҳам ол-ганмиз. Видео-тасвирларда мақолада келтирилган эътирофлар анча батафсил изоҳланган. -Д.С.)
Аризада бу фуқаролар, яъни мактаб директори М.Хусинова, маҳалла оқсоқоли Б.Раимов, посбон Р.Мусинов, хотин-қизлар раиси Ўлмасова, фаоллардан М.Болтаева маҳалла аҳлини ғайриқонуний услубларда фуқаро Гулруҳ Юсуповага қарши қўзғаётганликлари кўрсатил-ган. Таъбир жоиз бўлса, бу ҳам синалган услуб ва уйдирма жиноят иши яратишнинг осон усули!
Агар терговчи маҳалла аҳли билан учрашса, оддий бир ҳақиқат юзага чиқарди, яъни мактаб директори М.Хусинова, маҳалла оқсоқоли Б.Раимов, посбон Р.Мусинов, хотин-қизлар раиси Ўл-масова, фаоллардан М.Болтаева аҳолини Г.Юсуповага қарши қўяяптими ёки Г.Юсупова ҳуқуқ-тартибот ва судлов идораларини адолат истаган маҳалла аҳлига қарши қўзғаяптими? Бу савол ечимини ҳам вақт кўрсатади. Ер можароси билан боғлиқ ЎЙИН энди кескин нуқтасига етиб борган кўринади.



