ЖЎЛМОНБОЙ.
Улар орасида ҳатто 90 ёшли чол ҳам бор эди. Ниҳоят, президиумга кун иссиқ бўлишига қарамай сариқ ва қора камзулли, қизил гластикли конгрессменлар маъмурият вакили билан кириб келди. Вакил уларни сайловчиларга таништириб, сариқ камзулли конгрессменга сўз берди.
– Бизнинг фракциямиз Конгрессни демократлаштириш учун кўп иш қилди,-деди сариқ камзул.-Аввало этикетни сақлаш учун жазирама иссиқда ҳам конгрессменларга гластик тақиб, камзул кийиб юришни ўргатдик. Бунда ёзда ҳам эгнига чопон кийиб, белини боғлаб юрадиган чўпонларнинг тажрибаси қўл келди. Тўғри, бу усулнинг бироз ноқулай томонлари бор, лекин одам иссиқда яхшилаб бир терлаб олганидан кейин, тер қотади, камзул эса ўзига хос кондиционерга айланади.
Фракциялараро демократлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Мана, масалан иккита фракция аъзолари бир жойга йиғилишади. Бунда муҳокама манбаи µар іандай буюм бґлиши мумкин. Дейлик, мана шу дераза шу жойга тўғри ўрнатилганми, деган савол ўртага ташланади. Ана ундан кейин қизғин баҳс-мунозара бошланади. Биров дераза ортиқча, деса, бошқаси унинг жойи айнан шу ерда бўлиши кераклигини асослаб беради. Полемика якунида қизишиб кетган фракция аъзолари ичидан “Йўқолсин дераза!” дея баралла қичқирадиганлар ҳам топилади. Бу биз истаган демократиянинг ёрқин намунасидир.
Сариқ камзул ўз чиқишидан қониқиш ҳосил қилган ҳолда гулдирос қарсаклар остида мамнуният билан жойига ўтирди. Навбат қора камзулга келди.
– Биз конгрессда қонунларни демократлаштириш ва иберализациялаштириш масалалари билан шуғулланамиз. Мана масалан, муҳтарам сариқ камзул тилга олган дераза шу жойга қонуний ўрнатилганми-йўқми шуни аниқлаймиз. Қонуний ўрнатилган бўлса, дераза жойида қолади, қонунсиз ўрнатилган бўлса, олиб ташланади. Бундан ташқари жамиятдаги ва табиатдаги қонунларни қонунлаштириш учун кеча-ю кундуз ишлаймиз. Чунки фуқароларнинг қайси ёнбош билан ухлашга ётиб, қайси ёнбош билан туришигача, қайси оёқда юришни бошлаб, қайси оёқда тўхташигача қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилса, яшаш осон бўлади.
Биз қуёш қачон чиқиб, қачон ботишини назорат қиламиз, кун билан тун алмашишини кузатамиз. Табиатни қонун йўли билан жиловлаб олиш учун баҳорда вақтни бир соат олдинга, кузда бир соат орқага суриб қўямиз. Тунда осмондаги юлдузларни санаш билан шуғулланаяпмиз, шуни якунига етказсак, уларнинг жойлашишини ҳам қонунлаштириб қўямиз.
Қора камзулли конгрессменнинг оташин нутқи ҳам ҳам гулдирос қарсаклар билан олқишланди.
– Хўш, конгрессменларга кимда қандай савол бор?-маъмурият вакили ўрнидан турди.-Марҳамат, ёзма ёки оғзаки тарзда савол беришларингиз мушкил.
– Мен рус-япон уруши қатнашчисиман,-қалтираб ўрнидан турди ҳассага таянган 90 ёшли чол.-Лекин пенсиямни кўтаришмаяпти.
Саволга “Ижтимоий таъминот бўлимига мурожаат қилинг”,-деган жавоб олинди. Чол ҳозирнинг ўзида пенсияси кўтарилиб қолгандай, ортиқча кутиб ўтирмай, сайловчилар билан учрашувни тарк этиб, тўппа-тўғри ўша томонга йўл солди.
– Пахта теримига чиқиш талабалар учун мажбурийми?-қўлидаги қоғозни ўқиди сариқ камзулли конгрессмен.-Буни ким ёзди, айтаверинглар, бизда ҳозир демократия, ҳеч ким берган саволи учун жиноий жавобгарликка тортилмайди…
Залдан садо чиқмади.
– Аммо-лекин савол жуда ўринли,-деди конгрессмен яйраб.-Ахборотларингиз учун айтиб қўяй, бизда талабаларни пахта теримига жалб қилиш мажбурий эмас. Ким хоҳламаса, чиқмаслиги мумкин. Лекин ватан талаб қилса, қалб амрига бўйсунган ҳар битта ватанпарвар теримга чиқади.
-Муҳаббатни қонунийлаштирса бўладими?-навбатдаги савол қора камзулга маъқул бўлди.-Бу ерда кўпчилик ёшлар ўтирибди, шунинг учун бундай саволнинг берилиши табиий. Мен шу пайтгача жуда кўп қонунларни ўқиб чиққан бўлсам ҳам, уларнинг бирортасида муҳаббатга тааллуқли қонун-қоидага кўзим тушгани йўқ. Шунинг учун тўла ишонч билан айтаоламанки, муҳаббат қонунларга сиғмайди, лекин оилани режалаштирса бўлади. Мабодо шунга оид бирорта қўлланма бўлса, фракция муҳокамасида кўриб чиқиш мумкин.
Қолган бошқа саволлар ҳам ёзма тарзда берилганлиги учун уларнинг муаллифларини аниқлашнинг иложи бўлмади. Лекин кўрсатилган камчиликларни бартараф қилиш учун конгрессменлар томонидан шу ернинг ўзида кескин чоралар кўрилди. Жумладан, йўллар носозлиги йўл бошқармасига оширилди, жамоат транспорти қимматлашуви автотранспорт бошқармасига, нарх-наво ҳақидаги савол савдо департаментига, коммунал хизмат масалалари коммунал бошқармага йўлланди. Эри Россияга кетиб қолган аёлга алимент ундириш бўйича судга мурожаат қилиш тавсия этилди.
-Мана бу саволга тушунмаяпман,-сўради сариқ камзул паст овозда қоғозчани маъмурият вакилининг олдига қўйиб.-“Имтиҳонларга пул йиғиш қачонгача давом этади?”-деб ёзилганми? Нима, ҳалигача шу традиция давом этаяптими?
Маъмурият вакили залга бир ўқрайиб қараб, савол ёзилган қоғозчани киши билмас чўнтагига урди. “Талабаларимиз жуда ҳазилкаш, ўзингиз ҳам домла бўлгансиз, биласиз-ку,-деди у қиёфасига ясама табассум қўндириб секингина.-Йиғилишдан сўнг алоҳида разбор ўтказиб, буни ким ёзганлигини аниқлаймиз”.
Кейин маъмурият вакили ҳеч нарса бўлмагандай, қўлидаги “Стипендия қачон берилади?”-деб ёзилган қоғозчани ўқиди.
– Бу саволнинг муҳтарам конгрессменларга алофаси, йўқ,-деди у зални деярли тўлдириб ўтирган, иссиқдан бетоқат бўлаётган студентларга қарата.-Тўғри, ҳақиқатдан ҳам муассасамизда тафтиш ўтказилаётганлиги боис сизларнинг стипендияларингиз бир ойга кечикди. Лекин бугундан бошлаб кассалар очилди, хоҳлаган пайтда пулингизни олишингиз мумкин!
Бу янгиликдан зал жонланди. Стипендиянинг дарагидан руҳланиб кетган студентлар давомли қарсаклар остида қадами қутлуқ келган конгрессменларни кузатиб қўйишди.



