Юрти билмас канора.
Ўғилдан қисган фалак
Бир қизи бор Анора.
Анорахон чаққон қиз
Эҳтироси зиёда.
Юртни кезиб чиқибди
Гоҳ отда гоҳ пиёда.
Подшо дейди жон қизим
Тожимдаги гавҳарим.
Мулкимизда не гаплар
Тинч ўтдими сафаринг?
Кўрдим барча гўшасин
Юртдан кўнглим тўлмади
О отажон тул қавм
Қирилмади, ўлмади.
Эркакман деган билан
Ётиб чиқдим бирма бир.
Воҳ, бутун мамлакатда
Бутун элда йўқ бир эр.
Нечун бу элни фалак.
Марг билан курамайди.
Битта ҳам эркаги йўқ
Аёлга ярамайди.
Шоҳ дер: Қизим, бу элни
Аллақачон билганман.
Сендек куйганларданман
Мен бесоқол бўлганман.
15.05.07.



