Когон портлашлари бўйича турли фаразлар ўрганилмоқда

 

Образец Web-страницы

kaganeplosion.gif
Кўчирилганлар Когонга қайтиб бора олмаётганликларини айтишади

Ўзбекистон мулозимлари ўтган 10 июль тунида Когондаги ўқ-дори омборида содир бўлган портлаш сабаблари бўйича турли тахминлар ўрганилаётганини айтишмоқда.

Мамлакат Бош прокуратураси воизаси Светлана Ортиқованинг айтишича, шу мақсадда жиноят иши очилган ва воқеа сабабларини ўрганиш учун малакали мутахассислардан иборат махсус тезкор гуруҳ ташкил этилган.

Батафсилроқ маълумот учун қуйидаги мовий қатор устига босинг.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг айтишича, портлашларда, дастлабки маълумотларга кўра, камида уч одам ҳалок бўлган ва яна 21 одам жароҳат олган.

Бухоро шаҳридаги манбанинг Би-би-си ўзбек хизматига маълум қилишича, портлашда жароҳат кўрганлар ҳозирда Когонга яқин Қизил Тепа шаҳри ва Бухоро шаҳри марказидаги шифохоналарга ётқизилган.

Когондан кўчирилганларнинг кўпи қўшни Бухоро шаҳри ҳамда Қизилтепа, Жондор ва Ғиждувон туманларидаги коллеж ва литсейларга жойлаштирилган.

Бироқ, қўшни туманга кўчирилган когонликлар шаҳарга кириш буткул таъқиқланганини айтганлар. Уларга кўра, шаҳарда ҳеч ким қолмаган.

Лекин кўпчилик портлашлар ортидан бошланган талотўп маҳали йўқотиб қўйган яқинлари тақдиридан ташвишда.

Уларга кўра, ахборот, ёрдам ва қутқариш ишларини мувофиқлаштирувчи ягона марказнинг йўқлиги турли ваҳима ва миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Маҳаллий аҳолига кўра, Когондаги қариндош ва ёр-биродарлари тақдиридан хавотир билдираётган инсонлар учун бирон ҳозир жавоб телефон хизматлари ташкил этилмаган.

www.BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares