“Ола товуқ сомон сочар, ўз-ўзини айбин очар!”

Бахтиёр Исабек

Образец Web-страницы

logo_karimov.jpg
Ўзбекистонча (ўзбекча эмас!)

“Эрк” Демократик Партияси янги талқинда ёки қандай қилиб Баходир Чориев сиёсатчига айланди?” хабари Ўзбекистонда мустақиллик даврида мухолиф уюшмаларга қарши кўзғатиладиган жиноий ишлардан олдинги сиёсий хужумни-ўзларининг айтишича эса мавкуравий курашнинг бир
намунаси сифатида қабул қилса бўлади назаримда.

Бундай курашнинг Ўзбекистонча (ўзбекча эмас!) белгиларидан бири, зарра истиҳолага бормай нишондаги ташкилотнинг раҳбарларини жиноятчига, жуда бўлмаганда, қонунбузарга чиқариши керак бўлади. Баходир Чориевнинг яқин ўтмишига ана шу сийқа усулда “назар ташланади”. Бундай назар ташланганда ҳар қандай факт ҳеч қандай исботсиз изоҳланиши, баҳоланиши “козончининг эркида қайдин қулок чиқарса”га монанд бўлади. Зотан ҳар қандай шахс, ташкилот қораланар экан, Ўзбекистоннинг ҳозирги тутумида қонун хам унинг талқини ҳам тўлалигича ҳукумат уставига бўйсунади. Бунда хеч қандай фактик, мантиқий, қонуний оқланишга йўл қолдирилмайди. Тухмат ва бўхтон, миш-мишлар хукумат томонидан тўрт томонидан зирхланади. Бу зирхни Ўзбекистон доирасида теша оладиган қонун ёки қонунчи топилмайди.

Зирхланган ёлғон, тухмат, бўхтонлар Ўзбекистон доирасидан тез-тез чиқиб турадиган бўлди. Оқибат “ола товуқ сомон сочар, ўз-ўзини айбин очар” бўла бошлади. Жумладан “АҚШда сиёсий қочоқ мақоми билан истиқомат қилаётган Б.Чориев меҳнат қилиб пул топишдан кўра сиёсат билан
шуғулланишни афзал кўрди” айблов жумласини АҚШ да Баҳодирга иш берган ва у билан бирга узоқ йўлларга машина хайдаб борувчи ҳамкасблари ўқиса, Ўзбекистон ҳукуматининг обрўсини ҳимоя қилмоқчи бўлган Содиқ Салохиддиновнинг ёзган бошқа гапларига қандай кўз билан қарайди,-деб
ўйлайсиз?

Мазкур гапда Баҳодир Чориевга мутлақо алоқаси йўқ бўлиш билан бирга, Ўзбекистон сиёсатини юргизиб “пул топаётган” ва ўзга ҳеч қанақа мехнат билан машғул бўлмаганларга пичинг бўлиб жаранглайди. Мақолачанинг охирида муаллифнинг бу хабарни таркатишдан асосий максади аён бўлади: “Инқирозга учраган ва парчаланиб кетган “Эрк” энди янги кўринишда “Бирдамлик” шаклида қайта тикланмоқда”. Бу жумла гап билан “Бирдамлик” –“Эрк” демоқчи. “Эрк” эса инқирозга учраганлигининг дарагини бермоқчи”

Сиёсат бобида каламушлаб тебратишга қодир киши «Эрк» қанча инқирозга учрамасин, парчаланмасин у “Бирдамлик” бўла олмаслигини яхши билади.Демак, нияти холис демекратик ташкилотларни бир-бирига қарши гиж-гижлашнинг бир усули бу. Энди шаклланаётган “Бирдамлик”ка “Эрк”, “Бирлик”, “Озод деҳқон” каби қатор мустақил демократик партияларни “сизларнинг аъзоларингизни ўзларига оғдириб оляпти”га ўхшаш гаплар билан хавотирга солмоқчи бўляпти.

Лекин хабарчи бирон-бир жойда шаклланаётган “Бирдамлик” билан ундан олдин сиёсат майдонида жабр тортиб келаётган партиялар шаклланиш жараёни, дастури, тузуги борасидаги фарқлар ҳақида лом-мим демайди.Ўзбекистоннинг имкониятдаги демократик сиёсат майдони ҳали жуда кенглиги, унда турли демократик партиялар ўрин муллиги
ҳақида хам оғиз очмайди.

Бундан ташқари, дунё ҳам жамияти тарихида демократик партиялар ҳукмрон тоталитар партиялардан фарқ қилиб, бир-бири билан умумий мақсад йўлида уюшиши, хатто бирлашиши ходисалари ҳам нормал ҳисобланишини қўшиб қўймоқ керак. Ўзбекистон хукмрон доиралари мамлакатдаги сиёсий партияларни тилга олганда уларнинг сирасига, ҳатто қоғозда бўлса ҳам, бирор мустақил демократик партияни қўшишдан чўчийдиган бир замонда Ўзбекистон мухолиф демократик кучлари асосий мақсад йўлида уюшиши учун ҳар бири ўзининг асосий мақсадини қайта аниқлаб,бошқа турдош партиялар билан муштарак вазифаларини белгилаб оладиган маҳал етиб келганига ҳам анча бўлиб қолди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares