Қаҳрамон Ўзбек шоири Юсуф Жума ижодидан.

 

Образец Web-страницы

piket_2_buh.jpg
якка ҳукмронликни кескин танқид қилганди

Бу дунёда ўнг йўқдир. Бордир фақат туш
Гиёҳ туш, майса туш, туш ҳатто чинор.
Тушдир арслон ҳам, лочину сор қуш
Туш эрур қора қиш. Туш эрур баҳор.

Тушдир болалигинг, ҳатто ҳаётинг
Тушдир тоғлардаги улкан харсангтош.
Кўз юмсанг бир куни синса қанотинг
Тушдир осмондайин қадимий қуёш.

Бу дунёда ўнг йўқ, у дунё ҳам туш
Хокка айланасан ё гулсан, ё хор.
Эҳтимол хуш эрур, эҳтимол нохуш
Тушдан тушга ўтиб яшайсан пойдор.
5.04.07.

Ўғлинг бўлса бир боғингни қўш қилса
Ёвузликнинг тўқайзорин қиш қилса.
Бўстонларга дарё этса қўлини,
Ғанимларга дастларини ниш қилса.

Осмондаги тўлин ойни олсаю
Авлодингни осмонларга хеш қилса.

Фарзанд бўлгач бу бири кам дунёни
Юсуф учун бут айласа, беш қилса.

24.04.07.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares