АМАЛ ҚИЛИНМАЁТГАН ҚОНУН ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ЭЪТИБОРГА ОЛИНМАЙДИГАН ПЛЕНУМ ҚАРОРЛАРИ

 

Образец Web-страницы

101062008-1.jpg
Таниқли журналист Дилмурод САЙЙИД

Ўзбекистонда «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзуида ижодий танлов эълон қилинди. Мазкур танлов Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш жамоат фонди то-монидан «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллиги» га бағишлаб ўтказилаётгани шарҳланган ташкилий қўмита ахборотида қуйидаги таъкидни ўқиш мум-кин: «…инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш…га қаратилган мавзудаги ахборот таҳлилий, публицистик…материаллар қабул қилинади» Танлов шартларига кўра, мате-риал жорий йилнинг 1 июнидан ОАВ ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган бўлишлиги қайд этилган.

«Умидли дунё!» деганларидек, камина ҳам қуйидаги мақолани шу танловга тақдим қилиш орзу-сида таҳририятлар электрон почтасига йўллаяпман. Тўғри, мамлакатда номдор ва энди оёққа тураёт-ган таҳририятлар жуда сероб. Уларнинг ҳар бирида ҳар сонда қўшалоқлаб мақоласи эълон қилиниб борадиган қаламкашлар ундан-да бисёр. Бироқ… «умидли дунё»-да!.. Қолаверса, халқимизда : «Топган-гул, топмаган-пиёз!»-деган нақл бор. Мақолани қандай қабул қилишлик ҳар бир таҳририят ижодий жамоасининг ўз дунёқарашига ҳавола!

Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллиги арафасида!

Дилмурод САЙЙИД

АМАЛ ҚИЛИНМАЁТГАН ҚОНУН ТАМОЙИЛЛАРИ
ВА ЭЪТИБОРГА ОЛИНМАЙДИГАН ПЛЕНУМ ҚАРОРЛАРИ

Муаллифдан: Бир вақтлар Шўро даврида Тошкент шаҳридаги туман судларидан бирида қозилик қилган аёл «Номусга тажовуз» (94-модда) қилмиши билан айбланган судланувчиларга ишни суришти-риб ўтирмасдан, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этишлик жазоси тайинлайверганлиги ҳақида ошко-ра гап-сўзлар юрарди. Кейинчалик бунинг сабабини изоҳлаган собиқ маҳкумлардан бир нечтаси шун-дай дейишганди: «кимлардир ё қасддан,ё билмасдан шу судья аёлнинг қизини зўрлашган экан. Шунга бу аёл «94» билан қамалганларга «польная катюшка» ёпиштиради…Аслида қизи ҳам енгилоёқ бўлган дейди билганлар…»
Ҳозирда ўзим ишончли вакил этиб тайинланган «Жиноят иши» ҳам айнан шўро давридаги «94», бугунги 118-моддадан бошланиб, буёғи уланиб кетган «Иш»даги материалларни ўрганар эканман, терговнинг бирёқлама-ўта юзаки олиб борилганлигию, унга асосан чиқарилган суд қарорларининг саёзлигига қараб туриб, собиқ шўро давридаги қози аёл воқеасини эсладим. Мазкур иш бўйича ёзган шикоятларимга олинган жавоблар эса, қуйидаги мақолани эълон қилишликка туртки бўлди…

1. ЖИНОЯТМИ ЁКИ ТУҲМАТ?

Мамлакатдаги деярли барча суд-ҳуқуқ, прокуратура ва тартибот идораларига кирсангиз қуйидаги таъкид ёзилган кўргазмага кўзингиз тушади:
“Ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, ҳимояси ҳам, кўзи ҳам, сўзи ҳам Қонундир!
Қонунни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, чунки у-халқнинг хоҳиш-иродаси! Қонунни бузган, менсимаган одам халқнинг юзига оёқ қўйган кишидир!”
Бироқ буни шиор қилиб, ўз идораларига ёздириб қўйган айрим ваколат эгалари таъкиддан ва Қо-нун талабларидан кўра ўз мавқеларини юқори қўйиб, иш кўраётганликлари ҳам сир эмас. Зеро, “Гу-руч курмаксиз бўлмас!” деганлар, аммо бу – гуручгагина тааллуқли эътироф, Қонун- шолипоя эмас!

Мулоҳазамиз қуруқ бўлмаслиги учун қўлимиздаги ҳужжатлар таҳлили билан асослаб, аниқ воқеа баёнини келтирсак.
Самарқанд вилояти, Булунғур шаҳрида яшовчи Н.Х. исмли аёл 2007 йил 11 август куни туман про-куратурасига мурожаат қилиб, номусига тажовуз бўлганлигини кўрсатиб, ариза беради. Жабрланув-чининг ёзма кўрсатувига кўра фуқаролар Б.Ҳамдамов ва Э.Ҳакимовга нисбатан Ўзбекистон Респуб-ликаси Жиноят Кодекси 118-, 119-, 127-моддалари тегишли қисм ҳамда бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Терговни олиб боришлик Булунғур тумани прокуратураси терговчиси, адлия кичик маслаҳатчиси И.МЎМИНОВга юклатилган.

И.Мўминов тузган ва туман прокурори, адлия катта маслаҳатчиси И.ХОЛБЕКОВ тасдиқлаган “Айб-лов хулосаси”(28. ХI.2007 й.)матни билан танишар эканмиз, тергов даврида жиноят-процессуал Қо-нуни талаб ҳамда меъёрларига деярли риоя этилмаганлигининг гувоҳи бўлдик. Чунончи, жабрланув-чи томон кўрсатувларида«Отабек Пирназаров исмли шахс воқеанинг видеолавҳасини ўз қўл телефо-нига ёзиб олиб, кўрсатган»лиги билдирилган. Терговчи ҳам бу жиҳатни фақат жабрланувчи томон кўрсатувига таянибгина исбот қилувчи ҳолат сифатида “Иш” материалларига қўшган. Бироқ ҳужжат-ларда номи бору ўзи йўқ “Отабек Пирназаров” сўроқ қилинмаган. Муҳим далилий ашё сифатида қайд этилиши мумкин бўлган “видеолавҳали қўл телефони” “Иш”да мавжуд эмас.

Шунингдек, айбланувчиларга ЎзР ЖК 127-моддаси, 3-қисми билан қўйилган айбловга номи ҳам, ўзи ҳам мутлақо номаълум 14-15 ёшлар чамаси қандайдир ўсмирнинг жиноий ҳаракатга жалб этил-ганлиги асос қилиб олинган. Аммо у ўсмирнинг кимлигини, кўринишини ҳатто жабрланувчининг ўзи ҳам айтиб бера олмаган. Бу жиҳатни тасдиқловчи бирорта гувоҳ ҳам йўқ.(Бу ҳақда мақола охирроғида ЖИБ Самарқанд вилоят суди раиси жаноб З.АЛИЕВнинг жавобида ҳам ўқиймиз!)

Терговчи И.Мўминов бундай шаклда-юзаки ва бирёқлама тергов ҳаракатлари олиб боришлик билан Ўзбекистон Жиноят-процессуал Кодекси (ЖПК)нинг Қонунийлик, Одиллик, Ҳақиқатни аниқлаш каби тамойилларини четлаб, “Далилларни бевосита текшириш” (26-модда); “Далилларни текшириш” (94-мод-да); “Далилларга баҳо бериш” (95-модда) талабларини очиқдан-очиқ бузган. Бундай эътироз айтиши-миз ўринли. Чунки прокуратура терговчиси жиноят-процессуал қонунининг бу талабларини билмаслиги мумкинмас. Агар чиндан ҳам билмаса, ўз касбига нолойиқ! Бу эътирофимиз терговчи билан бир қаторда унинг юзаки тузилган “Айблов хулосаси”ни тасдиқлаган прокурор И.Холбековга ҳам тааллуқли.

Яна “Айблов хулосаси”га қайтсак. Айбланувчилар ўзларига қўйилаётган айбловларга мутлақо иқрор бўлмаганлар. Ҳолат талабидан келиб чиқилиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. 2007 йил 15 августда тугалланган мазкур экспертиза хулосасининг “ТЎХТАМ” қисми IV бандида жуда эътиборли таъкид мавжуд:
“…топилган сперматазоидларни бир ёки бир неча кишига тааллуқли эканлигини аниқлаш учун суд-биологик экспертизаси тайинлаш лозим бўлади “
Терговчи И.Мўминов ва прокурор И.Холбеков қонунни чиндан ҳам ҳурматлаганларида эксперт хулосасининг бу таъкидига амал қилган бўлардилар. Афсуски., ҳолатга ойдинлик киритадиган бу муҳим жиҳат қоғозда таъкидлигича эътиборсиз қолган. Бу билан юқорида қайд этганимиз, қонун талаблари ва тамойиллари яна бир карра очиқдан-очиқ бузилган, дейиш мумкин.
Тергов даврида сўралган гувоҳ ва қўшимча гувоҳлар асосан “эшитдим, хабарим йўқ, кўрганим йўқ”-дан нарига ўтмаганлар. Бирор одам “Мен кўрдим, воқеа шундай-шундай бўлганди”, деган аниқ баён билдирмаган.

Воқеа ёз фасли соат 15-18 лар оралиғида юз берганлиги, жабрланувчининг кўчада машинага куч ишлатилиб ўтиргазилганлиги, “Булунғур канали”да чўмилганликлари “Айблов хулосаси”да баён қилинган. Энг қизиғи, шунча машмашани ҳеч ким кўрмаган, жабрланувчининг кўмак сўраганлигини ҳеч ким эшитмаган.

Тергов давридаги лоқайдликлар ва терговчи И.Мўминов “маҳорати”га қонуний баҳони тегишли масъуллар беришар. Биз айнан шу юзаки (айтиш мумкинки, мутлақо асослантирилмаган!) “Айблов хулосаси” ҳамда “Иш” материалларига таянилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани суди (раислик этувчи Ю.СИДДИКОВ) 2008 йил 24 январ куни чиқарган айблов ҳукми хусусида ҳам таҳлилий муносабат билдирсак.

Аввало, суднинг мустақил ҳокимият эканлигини, тергов даврида тўпланган материалларга эмас, балки суд тергови жараёнида исботланган жиҳатларгагина асосланиб ҳукм чиқарилиши қонуний тамойил эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Ва бу тамойил ЖПК тегишли моддалари; Олий Суд Плену-мининг “Суд ҳокимияти тўғрисида”ги, “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорларида етарлича таъкидланиб, мамлакат Конституцияси (Асосий Қонун) 112-моддаси билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Минг афсуски, судья Ю.Сиддиков ё юқоридаги тамойил ва талабларни билмайди, ёки ўз вакола-тини ҳар қандай қонундан устун ҳисоблайди! Акс ҳолда ўзи раислик қилган суд муҳокамасида тергов даврида эътиборсиз қолдирилган жиҳатларга қонуний баҳо бериб, аниқлик киритар эди. Биз суднинг жаноб Ю.Сиддиков томонидан имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси номидан ўқилган Ҳукм матни билан танишиш давомида, ўтказилган суд жараёни қонун устуворлигини таъминлашга эмас, балки терговчи тузиб, прокурор тасдиқлаган юзаки “Айблов хулосаси”ни чиқитга чиқармаслик мақсадида олиб борилганлигига ишонч ҳосил қилдик.

Қонунчиликда ҳар бир қилмишга баҳо беришликда аниқ ва тўлиқ исботланган далилларга суяниш талаб этилади. Шу ўринда судда қатнашганларнинг кўрсатувларидан айрим кўчирмаларни келтирсак:
“Суд мажлисида сўроқ қилинган суд-тиббиёт эксперти Умаров Амриддин…текширувда аниқланган ва орқа чиқарув тешигидан олинган суртмадаги қон…унинг (жабрланувчининг!) “Бавосил”, яъни геморрой касаллиги билан хасталиги аниқланганлиги…”ни билдирган.
Суд-тиббиёт эксперти Мавжуда Нормуродова ўз кўрсатувида: “…олинган ажратма моддаларни айнан Б.Ҳамдамов ва Э.Ҳакимовлардан келиб чиққанлигини қўшимча равишда ДНК экспертизасини ўтказиш йўли билан аниқлаш мумкинлигини” билдирган.

Суд (раислик этувчи!) экспертлар кўрсатмаларини ҳам, экспертиза хулосасининг “ТЎХТАМ” қисми IV бандидаги эътирофни ҳам, судланувчи томоннинг “Суд-биологик экспертизаси (ДНК текшируви) тайинлаш тўғрисида”ги илтимосларини ҳам мутлақо эътиборга олмаган. Ва бу ҳаракати (аниқроғи, ҳаракатсизлиги!) билан Ўзбекистон ЖПК 22-моддасида белгиланган: “Иш” бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судла-нувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаш-тирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим” таъкидини; “Илтимослар ва уларни ҳал этиш” (438-модда); “Экспертиза”га оид (446-модда) талабларини қўпол равишда бузиб, очиқдан-очиқ риоя этмаган. Шунингдек, тергов даврида бўлгани каби суд муҳокама-сида ҳам “Отабек Пирназаров” ва унга тегишли “видеолавҳали қўл телефони”га оид жиҳатга мут-лақо аниқлик киритилмаган. ЎзР ЖК 127-моддаси, 3-қисми билан қўйилган айбловга асос бўлган “номи ҳам, ўзи ҳам мутлақо номаълум 14-15 ёшлар чамаси қандайдир ўсмирнинг жиноий ҳаракатга жалб этилганлиги” ҳолати ҳам номаълумлигича қолаверган. Раислик этувчи судья Ю.Сиддиков мамлакат Олий Суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни норма-ларини қўллашнинг айрим масалари тўғрисида”ги (24.09.2004 йил) Қарорида белгилаб қўйилган ва риоя этилиши зарур ҳисобланган таъкидларни ҳам четлаб, иш кўрган, десак, муболаға қилмасмиз.

Чунончи, мазкур Қарорнинг 1-бандида: “Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунни аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишига олиб келади.”

2-банддаги “Далиллар мақбуллигининг шартлари”га оид қисмида: “далил тегишли субъект томони-дан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши” таъкидланиб, шунга кўра 2-банднинг хулосасида: “Судларга тушун-тирилсинки, далиллар мақбуллигига тааллуқли…шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далил-нинг номақбул деб топилишига асос бўлади”, деб кўрсатилган.

5-бандда эса: “Тергов органлари ва судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, иш бўйича ҳар қан-дай қарор қабул қилишда, шу жумладан айблов хулосаси ва ҳукмда номақбул далилларга асосланиш мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.
Юқоридаги таъкидларнинг бирортасига ҳатто қисман амал қилинганлигини на “Айблов хулосаси”-да, на суд ҳукмида топмадик.
Судья Ю.Сиддиков фаолиятига тегишли малака ҳайъати баҳо беришига ишонамиз. Шу ўринда жабрланувчининг суд мажлисидаги кўрсатувидан кичик кўчирма келтиришлик жоиз кўринди:
“Жумладан жабрланувчи … судланувчилар…га нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, сабаби… уларга туҳмат қилганлигини…, улардан қасдимни оламан, деб ушбу жиноятда айблаганлигини, 2007 йил 10 август кунидан бир-икки кун олдин бошқа шахс билан жинсий алоқа қилганлигини, аммо ўша эркак ким эканлигини айта олмаслигини…” баён қилган.

Шунингдек, вилоят прокурори номига ёзган аризасини судга тақдим этган. Ва бу аризада жабрланувчи нима сабабдан судланувчиларга ТУҲМАТ қилганлиги батафсил кўрсатилган бўлса-да, суднинг эътиборидан четда қолган. Суд (раислик этувчи судья Ю.Сиддиков!) қонунийлик, ҳақиқатни аниқлаш ва одиллик тамойилларига тўлиғича зид ҳолда, юқорида таъкидлаганимиздек, терговчи тузиб, прокурор тасдиқлаган юзаки “Айблов хулосаси”ни чиқитга чиқармаслик мақсадида иш кўрган. Ва судланувчиларнинг ҳар бирига 10 (ўн) йилдан озод-ликдан маҳрум этишлик жазоси тайинлаб, Ўзбекистон Республикаси номидан ҲУКМ ўқиган!
Одил судловга имконият яратиб, қонун устуворлигини таъминлашлик учун Апелляция босқичи ташкил этилган. Биринчи босқич судида йўл қўйилган хато ёки камчиликлар бартараф этилиб, Адо-лат юзага чиқиши кўп жиҳатдан Апелляция ҳайъатига боғлиқ. Судланувчилар ва уларнинг ҳимоячи-лари,яқинлари ЖИБ Самарқанд вилояти суди Апелляция босқичи Қонун устуворлигини таъминлаши-дан умид қилгандилар. Лекин…

С. ДОНИЁРОВ раислигида ўтган Апелляция суди муҳокамаси олдингисидан-да юзаки, бирёқлама олиб борилди, десак хато қилмаган бўламиз. Шу ўринда фикримиз қуруқ бўлмаслиги учун иккита мисол билан чеклансак:

1.Гувоҳлар кўрсатувини ўзгартирилган.Масалан, гувоҳ А.Умаров биринчи босқич судида ҳолат-га баҳо бериб, “жароҳатлар муддати қарорда кўрсатилган кунга тўғри келиши мумкин” шаклида МАВ-ҲУМ кўрсатув берган бўлса-да, “Ажрим”да бу мавҳумлик “Тўғри келади” шаклида ўзгартирилган.

2. “Ажрим”нинг хулоса қисмида жабрланувчи Н.Х.га ЎзР ЖК 238-моддаси 1-қисми (“Ёлғон гувоҳ-лик бериш”) билан жиноят иши қўзғатишлик белгиланган. Бу билан суд яна бир ҳаракатсизликка йўл қўйган. Яъни, жабрланувчи ўз кўрсатувида “ТУҲМАТ қилганлиги”ни тан олади. Бунда суд ЖПК 11-, 22-моддалари талабларидан келиб чиқилиб, ҳолатга қонуний баҳо бериши шарт эди. Ва Н.Х.нинг ҳаракатлари ЎзР ЖК 139-моддаси (“Туҳмат”) 2-қисми “а, г” (“оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб”, “ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса”)бандлари ёхуд 238-модда 1-қисми билан малакаланиши лозимлиги хусусида қонуний асослантирилган қарорга келиши зарур эди. Бироқ суд-нинг апелляция босқичи бу борада ҳам атайлаб қонун талаб ва тамойилларини четлаб, фақатгина тер-гов ва биринчи босқич суд томонларидан очиқдан-очиқ йўл қўйилган ғайриқонуний ҳолатларни яши-риш мақсадида (!) иш юритган, дейиш мумкин. Чунки жабрланувчининг ҳаракатлари ЖК 139-мод-даси билан малакаланиши ўз-ўзидан судланувчиларга ЖПК 83-моддаси, 2-қисми (ОҚЛОВ) қўллани-шини талаб этиши табиий. Ва терговчи, прокурор ҳамда биринчи босқич судлов раиси «уялиб қолишлари» ҳеч гап эмас! Ахир, «Қарға қарғанинг кўзини чўқимас»лигини ҳамма билади-ку!

2. ПРОКУРАТУРАДАН ОЛИНГАН ЖАВОБ
ЁКИ ЛОҚАЙДЛИКНИНГ ЯНА БИР НАМУНАСИ

Мақола бошланишида: «Тергов давридаги лоқайдликлар ва терговчи И.Мўминов “маҳорати”га қону-ний баҳони тегишли масъуллар беришар»,-деган таъкидни келтиргандим. Ва шунга кўра, феврал ойи ўрталарида «Самарқанд вилояти, Булунғур тумани прокуратураси терговчиси И.МЎМИНОВга нисба-тан хизмат суриштируви ўтказишлик ва жиноий жавобгарликка тортишлик тўғрисида” вилоят проку-рори Б.НУРМУҲАМЕДОВ номига Ариза билан мурожаат қилдим. 22 феврал куни вилоят прокура-турасига бориб тушган мазкур Аризам юзасидан 10 март санаси билан вилоят прокурори ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси О.АҲМАДЖОНОВ имзолаган № 12/10-08 рақамли жавоб хатини олдим. Ва бу жавоб хатида менинг талабим бир четда қолиб, «Суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун протест киритишга асослар топилмади», деган хулоса билдирилган. Бу билан жавобга имзо чекувчи масъул аксарият учун олдиндан тайёрланган «эл қатори андоза»даги жавобни йўллаб, киши билмас тарзда масъулиятни ўзидан соқит қилишга уринган. Чунки мен ўз аризамда суд қарорларига протест киритиш хусусида умуман тўхталган эмасман. Мен нафақат бу аризамда, балки судловнинг тегишли босқичларига топширган шикоятларимда ҳам судланувчиларга енгиллик берилиши ҳақида бир сўз ёзган эмасман.

Ва ҳар бир шикоят-аризамда тергов даври ҳамда суд муҳокамаларида АТАЙ-ЛАБ эътибордан четда қолдирилган жиҳатларга қонуний баҳо берилишини сўраганман. Шундай қилинса, икки айбсиз инсонга қўйилган уйдирма айбловлар ўз-ўзидан ҳавога учиб, кўпикдек ёрилиб кетиши аниқ! Шу ўринда ўз Аризамдан кичик кўчирма келтириш зарурати сезилди:

«…Мен ҳуқуқий мавзуда фаолият юритишга ихтисослашган журналист сифатида терговчи И.МЎ-МИНОВ томонидан тузилиб, туман прокурори И.ХОЛБЕКОВ тасдиқлаган “Айблов хулосаси”ни таҳли-лий ўргандим. Бу “Айблов хулосаси”да қонун эмас, балки терговчи И.МЎМИНОВ ва туман прокурори И.ХОЛБЕКОВ ваколатлари устун келганлигига ишонч ҳосил қилдим.

Қонун тамойилига кўра ҳаракат ёки ҳаракатсизлик «ҚИЛМИШ» деб қаралади. Терговчи И.МЎМИ-НОВ айбланувчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб боришда айнан шундай қилмишга мувофиқ келувчи ҳаракат ва ҳаракатсизликларга очиқдан-очиқ йўл қўйган, деб ҳисоблайман.

Ш У Н Г А К Ў Р А:

1. Булунғур тумани прокуратураси терговчиси И. Мўминовга нисбатан хизмат суриштируви ўтказишликни.

2. …тергов ҳаракатлари олиб боришликдаги (аризамнинг 1- ва 2- қисмида санаб ўтилган!) Булунғур тумани прокуратураси терговчиси И. Мўминовнинг ҳаракатсизликлари (ЎзР ЖК 3-, 5-моддаларида таъкидланган тамойиллардан келиб чиқилиб!)га шу Кодекснинг 205-моддаси 2-қисми “в”; 209-моддаси 1-қисми; 230-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳолатларга мувофиқ келиш ё келмаслиги хусусида қонуний баҳо беришликни С Ў Р А Й М А Н»

Вилоят прокуратурасидагилар менинг аризамни ўқиб чиққанликлари аниқ. Ўқиганда ҳам бир неча қайтадан ўқиб чиққанликларига шубҳа йўқ. Охир-оқибат ўзларини билмаганликка солиб, юқоридаги жавоб билан чекланишни маъқул кўрганлар. Бироқ бу «маъқуллик» менга кейинги босқичларга муро-жаат этишлик учун имкон яратиши хусусида ўйлаб кўрмаганлар. Мен ҳам қонун талабидан келиб чиқибгина ҳар бир босқичга алоҳида мурожаат қиламан. Акс ҳолда вилоят прокурори номига ариза ёзишлик мен учун ҳам малол!..
Тергов ва суд жараёнлари эътиборидан четда қолган жиҳатлар алоҳида ўрганилиб, ўз қонуний баҳосини олишига ишонамиз.Шунингдек, ғайриқонуний иш юритган терговчи ҳам, унинг фаолиятига хайрихоҳлик кўрсатган туман прокурори ҳам, ҳар иккисини қўллаб-қувватлаган судьялар ҳам ўз ҳаракатлари ва ҳаракатсизликлари юзасидан тегишли тартибда жавоб беришларига шубҳа йўқ.
Зеро, ҳар бир “Айблов хулосаси” ва суд ҳукми ортида ТИРИК ИНСОН туради. Инсонни қонунга зид равишда асоссиз қамалишига сабаб бўлган шахс ҳаракати қонунда жиноий қилмиш, деб қаралади. Қонун-барчага баробар!

3. ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ЁЗМА ЖАВОБИ
ЁКИ ЎЗ-ЎЗИНИ ИНКОР ЭТАДИГАН ИЗОҲЛАР

Мақола эълон қилинишга тайёр бўлган вақтда яна Самарқандга бордим. Сабаби, Олий суд судьяси Ё.Зиёдуллоев имзолаган (06.03.2008 й., ШБЖ-423-08) билдириш хатида шикоятим «жиноят иши мате-риаллари асосида назорат тартибида текшириш учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди-га юборилди», дейилганди. Вилоят судидагилар эса, шикоятни текшириб, жавоб хати юборганликла-рини (28.03.2008 й.) айтишди. Ва ниҳоят. ЖИБ Самарқанд вилоят суди раиси З.АЛИЕВ имзолаганли-ги кўрсатилган ( 2008 йил 27-март № 5-Ж-48-08) жавоб хатини 7 апрелда олдим. Қарийб беш варақли жавоб хати билан танишиш давомида ўз муносабатимни билдиришликка зарурат сезилди.

Қуйида жаноб З.АЛИЕВ имзолаганлиги кўрсатилган жавоб хатидан айрим кўчирмалар келтириш баробарида ўз мулоҳазаларимни ҳам баён этиб бораман.

«Сизнинг судланган Б.Ҳамдамов ва Э.Ҳакимовларга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган суд қа-рорларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Президенти девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига ва «Моҳият» газетасига ёзган шикоятларингиз жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида назо-рат тартибида ўрганиб чиқилди»

Аввало, жавоб хатининг ушбу кириш қисмига тўхталсак. Мен фақат мамлакат Олий Суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят йўллаганман. «Моҳият» газетасига ҳам, Президент Девони-га ҳам шикоят қилмаганман. Фақат 28 март кунидан кейин Республика Бош прокуратурасига (тер-говчи И.Мўминовга нисбатан хизмат суриштируви ўтказишлик тўғрисида); Қонунчилик Палатасига ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия қилиш Олий малака комиссиясига Аризалар йўллаганман. Энди жавоб хатининг асосий қисмига ўтамиз:

«…Б.Ҳамдамов ва Э.Ҳакимовлар дастлабки тергов жараёнида шахсини аниқлашни имконияти бўл-маган ва қисми алоҳида иш юритувига ажратилган вояга етмаган 14-15 ёшдаги ёш болани алдаб ча-қириб олишиб, уни ечинтириб, вояга етмаган шахс жабрланувчи Н.Хасановани мажбуран номусига тегишига сабабчи бўлишиб, вояга етмаган шахсни жиноят содир қилишга жалб қилишган»

Қизиқ таъкид, тўғрими? Энди савол туғилади: Шахси номаълум бўлса, алоҳида иш юритувига ажратилган бўлса, нима учун иш юритуви тугатилмаган ҳолат бўйича ҳам суд айблов ҳукми чиқариб, ЎзР ЖК 127-моддаси 3-қисми билан жазо тайинлади?
Бу саволга жавоб йўқ ҳозирча, аммо тез кунларда аниқ жавоб топишимизга шубҳаланмайман.
Яна жавобномадан ўқиймиз:
«Иш ҳолати бўйича Б.Ҳамдамов ва Э.Ҳакимовларнинг айблари…жабрланувчи Хасанова Насиба, гувоҳлар Ниёзов Боймурод, Умаров Амриддин ва Хасанова Майсаранинг судда берган кўрсатувлари, оғзаки аризани қабул қилиш баённомаси, судга оид тиббий эксперти-засининг 2007 йил 15-август ку-нидаги 2663-сонли хулосаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фото-суратлар, Н.Хасанованинг нарсаларини кўздан кечириш тўғрисидаги баённомаси, суд-биологик экс-пертизасининг 2007 йил 18-сентябрдаги 559/1298-сонли хулосаси…билан тўлиқ тасдиқланган»

Келинг, биз ҳам шу ўринда гувоҳлар кўрсатувига қисқагина назар ташлайлик.
Гувоҳ Ниёзов Боймурод Сапарович: «2003 йилдан … «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида раис лавозимида ишлаб келишлигини, судланувчиларни ҳам, жабрланувчини ҳам яхши танишлигини, ўзи судланувчилар Б.Ҳамдамов ва Э.Ҳакимовларни ижобий томондан тавсифлашини, …жабрланувчи Ха-санова Насиба турмуш ўртоғидан ажрашганлигини…, Булунғур тумани «Истиқлол» маҳалласи фуқа-ролари томонидан Н.Хасанованинг енгилтабиатлик қилаётганлиги тўғрисида шикоятлар тушганлиги-ни…» билдирган ўз кўргазмасида.

Гувоҳ Амриддин Умаров кўрсатувларидан кўчирмаларни мақоланинг олдинги қисмларида келтир-гандик: “Суд мажлисида сўроқ қилинган суд-тиббиёт эксперти Умаров Амриддин … текширувда аниқланган ва орқа чиқарув тешигидан олинган суртмадаги қон…унинг (жабрланувчининг!) “Бавосил”, яъни геморрой касаллиги билан хасталиги аниқланганлиги…”ни билдирган.

Лекин жавоб хатида негадир судда гувоҳлик берган эксперт Нормуродова Мавжуданинг кўр-сатувлари хусусида ҳеч нарса айтилмаган. Шундай бўлса-да, биз юқоридагиларга қўшимча сифа-тида келтирсак: «Суд мажлисида сўроқ қилинган суд-тиббиёт эксперти Нормуродова Мавжуда … ҳо-зирги кунда илмий фан технологиясининг ривожланганлигини инобатга олиб, Н.Хасанованинг қинидан ва орқа чиқарув тешигидан олинган ажралма моддаларни айнан судланувчилар…дан келиб чиққан ёки чиқмаганлигини қўшимча равишда шахсни ДНК экспертизасини ўтказиш йўли билан аниқлаш мумкинлигини билдириб» кўрсатув берган. Бироқ мутахассиснинг бу таъкиди, мақола давомида қайд этганимиздек, суд эътиборидан четда қолаверган. Ва айнан эксперт М.Нормуродованинг кўрсатув-лари «суд-биологик экспертизасининг 2007 йил 18-сентябр-даги 559/1298-сонли хулосаси»га изоҳлардан иборат бўлганлиги учун ҳам жавоб хатига киритилмаган бўлиши керак, деб ҳисоблайман.

Жавоб хатида судланувчилар билан жабрланувчининг юзлаштириш баённомалари ҳам айбловга исбот сифатида келтирилган. Бироқ терговда ҳам, суд жараёнларида ҳам, баённомаларда ҳам суд-ланувчилар ўзларига қўйилаётган айбловни тўлиқ рад этганлар. Лекин жавоб хатида «танганинг иккинчи томони» хусусида сўз айтилмаган.

Яна жавоб хатидан ўқиймиз: «Бундан ташқари, шикоятингиздаги иш бўйича жабрланувчи Н.Хасано-ванинг ҳаракатларини …ЖК 139-моддаси ёки 238-моддаси билан малакаланиши лозимлиги хусусида қонуний қарорга келиш лозимлиги ҳақидаги важингиз билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки жабрла-нувчи Н.Хасанова биринчи босқич судининг суд тергови жараёнида … ЖК-нинг 238, 240-моддалари билан огоҳлантирилган ҳолда сўроқ қилинганида, иш бўйича воқеа тафсилотини тўлиқ баён қилиб, кейинчалик у судда берган кўргазмаларини ўзгартириб, судланган Б.Ҳамдамов ва Э.Ҳакимовларга туҳмат қилганлиги ҳақида апелляция инстанцияси судига ёлғон маълумот берганлиги учун апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан унга нисбатан …ЖК 238-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қонуний тўхтамга келинган»

Аввало, жабрланувчи судланувчиларга туҳмат қилганлигини апелляция босқичида эмас, вилоят прокурори номига ёзган аризасида кўрсатиб, биринчи босқич судловга тақдим этган. Бироқ раислик этувчи Ю.Сиддиков аризани қабул қилмаган. Қолаверса, биз мақола давомида эътироф этганимиздек: «… жабрланувчининг ҳаракатлари ЖК 139-моддаси билан малакаланиши ўз-ўзидан судланувчиларга
ЖПК 83-моддаси 2-қисми (ОҚЛОВ) қўлланишини талаб этиши табиий…» деган фикримизда собитмиз. Ва бу фикр қонунга қанчалар ҳамоҳанг эканлигининг тез кунларда исботини ҳам келтирамиз!

Шу ўринда яна бир эътироф: тергов даврида бўлгани каби суд босқичларида ҳам «суд-биологик экспертизаси текшируви» деганда фақат сўлак ва қон олиш билан кифояланилган. Жабрланувчи аъзо-ларидан топилган сперматазоидлар атайлаб ДНК текширувидан ўтказилмаган. Аниқ бир ғаразли мақсадгагина қаратилиб, шундай ҳаракатсизликка йўл қўйилган. Буни ЖИБ вилоят суди раиси номи-дан имзоланган жавоб хатидан ҳам англаб олишлик қийин эмас. Чунки жавоб шу қадар юзаки ва бир-ёқлама тайёрланганки, уни тайёрлашда менинг шикоятимнинг ««жиноят иши материаллари асосида назорат тартибида текширил»ганлигига ишониш қийин.

4. ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ СУДИДАН КЕЛГАН ЖАВОБ
Қонунчилик Палатаси ва Олий Судга ёзилган шикоятлар юзасидан

2008 йил 22 апрел санаси ва ШБЖ-423-08-сон билан қайд этилиб, Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Д.СУЮНОВА имзолаганлиги кўрсатилган жавоб хати ҳам хусу-сият жиҳатидан вилоят суди юбоган ёзма жавобдан қолишмайди:
«…суд қарорларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палата-сига ва Ўзбекистон Республикаси Олий судига ёзган шикоятларингиз ўрганиб чиқилди», деб бошлан-ган мазкур жавобдан биргина кўчирма келтириб, муносабат билдиришлик билан кифояланаман:
«Маҳкумлар …нинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликдаги айблари… жабрла-нувчи …нинг дастлабки терговда ва судда 2007 йил 10 август куни соат 15 ларда…улар (яъни, маҳкум-лар-Д.С.)у билан жинсий алоқада бўлганда бир-бирларини уяли телефонларига видео тасвирга тушир-ганларини, …уйига келиб синглиси ..га бўлган воқеани айтиб берганлиги ҳақидаги:
гувоҳ М.Хасанова( жабрланувчининг синглиси, воқеа содир бўлган деб кўрсатилган вақтда уйда бўлган-Д.С.) нинг судда опаси ..нинг кўрсатувларини тасдиқлаб…» берган кўрсатувлари билан «Суд… асосли хулосага келиб, қонуний жазо тайинлаганлиги маълум қилинади» Ўзбекистон Олий суди Жиноят иш-лари бўйича судлов ҳайъати раиси Д.СУЮНОВА имзолаганлиги кўрсатилган жавоб хатида. Шу ўрин-да бир-иккита эътироз туғилиши табиий:

1. «…жинсий алоқада бўлганда бир-бирларини уяли телефонларига видео тасвирга туширганла-ри» қандай тасдиқланган, ахир бундай тасвирнинг ўзи иш материалларида мавжуд эмас-ку!

2. Воқеа содир бўлганлиги гумон қилинган вақтда уйда ўтирган одам (яна жабрланувчи са-налган томонга яқин қариндош)нинг кўрсатувлари қайси тамойилга кўра иш юзасидан асосли деб топилмоқда?

Мен ўз шикоятларимда ушбу мақолада ҳам санаб ўтилган эътирозларимни алоҳида шаклда кўр-сатиб, ҳар бири бўйича қонуний баҳо берилишини сўрагандим. Бироқ менга жавоб йўллаган масъул шахс нима учундир қонун талабларидан чекиниб, менинг: «номи ҳам, ўзи ҳам мутлақо номаълум 14-15 ёшлар чамаси қандайдир ўсмирнинг жиноий ҳаракатга жалб этилганлиги асос қилиб олин-ган»лиги; “Иш” материаллларида “Отабек ПИРНАЗАРОВ” исмли шахс ва унга тегишли қўл телефо-нига ёзиб олинган видеолавҳа хусусидаги таъкид мавжудлиги, айнан шу таъкид судланувчиларга айблов ҳукми чиқарилишида асосий омиллардан бири бўлганлиги; бироқ О.Пирназаров на тергов даврида, на суд муҳокамасида сўроқ қилинмаганлиги; унга тегишли деб кўрсатилган қўл телефони далилий ашё сифатида “Иш”да мавжуд эмаслиги; ДНК текшируви тайинланмаганлиги; “Иш”ни апелляция босқичда кўриш давомида гувоҳлар кўрсатувини сохталаштирганлиги ва умуман ҳар ик-кала суд босқичлари муҳокамаларида ЎзР ЖПК 11-, 22-, 23-, 26-, 94-95-, 438-, 446-моддалари талаб-лари; ЎзР Олий Суди Пленумининг “Суд ҳокимияти тўғрисида”ги (20.12.1996 й); “Суд ҳукми тўғ-рисида”ги (2.05.1997 й.) Қарорлари тегишли бандлари таъкидлари қўпол равишда бузилганлиги; Олий Суд Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги (24.09.2004 й.) Қарорида белгиланган бир қанча шарт-ларга очиқдан-очиқ риоя этилмаганлиги хусусидаги эътироз ва эътирофларим юзасидан 2008 йил 22 апрел санаси ва ШБЖ-423-08-сон билан қайд этилиб, Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Д.СУЮНОВА имзолаганлиги кўрсатилган жавоб хатида лом-мим дейилмаган.

Мени бир нарса қаттиқ ўйлантиради: «Фаолиятда тадбиқ этилмайдиган дабдабали шиорларни бино деворларига илиб қўйишликдан, ҳаттоки, Олий Судда эътиборга олинмайди-ган Пленум қарорларини чиқаришликдан нима наф? Ёки ўзларигагина тегишли ҳолатлардагина қўллашлик учун қабул қилинганмикан бу қарору меъёрий ҳужжатлар?»

Бу борадаги эътирозларимизни мамлакат Олий Суди раиси ва Бош прокурори номига йўлладик. Улардан жавоб олингач эса, биз бу мавзуга яна қайтамиз!

Тошкент-Самарқанд-Тошкент

(P.S.: Муаллиф мазкур «Жиноят иши» бўйича 2008 йил 11 февралдан бошлаб ЎзР ЖПК 62-, 63-моддаларига асосан ишончли вакил этиб тайинланган! )

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares