“Бирдамлик” ҳаркати Наманган вилояти булими матбуот маркази хабар беради.

 

Образец Web-страницы

birdamlik-harakati.jpg

1 июл куни Наманган вилоятининг Норин тумани маркази Хакулобод шахрида “Бирдамлик” ҳаракатини Норин тумани фаолларини ҳаракатнинг туман булимини тузишга багишланган таъсиси йигилиши булиб утди.
Йигилишда “Бирдамлик” Харакатини Наманган вилояти булими рахбари Зохиджон Зокиров сўз олиб ҳаракатнинг низоми ва дастури шунингдек килиниши керак булган ишлар хакида маъруза килди.
Норин туманилик Иктисодчи олим Р.Абдумажидов сўз олиб хозирги иқтсодий, сиёсий масалалар юзасидан Норин туманидаги ахвол

хакида сузлаб берди. Йигилиш иштирокчиларини аксарияти Норин туманидаги сиёсий иктисодий ахвол бутун Узбекистондаги кабидир деган фикрга ургу беришди.

Йигилишда мехмон сифатида катнашган “Бирлик” Халк Харакати патияси Наманган вилояти бўлимини раиси Носир Зокир сўз олиб, хозир кўпчилик қўрқув остида эканлиги,бундай мураккаб вазиятда ўта зийраклик ва акл билан иш олиб боришлиги хақида гапириб, мухолиф партияларнинг сийёсий харакатларнинг биргаликда иш олиб бориши мақсадга мувофик эканлигини гапирди. Йигилиш иштирокчилари купчилик овоз билан иқтисодчи олим Расулжон Абдумажидовни “Бирдамлик” Харакати Норин тумани раиси этиб тайнлашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares