Юсуф Жумаев шеърларидан.

 

Образец Web-страницы

buhoroda-piket.jpg
Юсуф Жумаев қудратдаги ҳукумат истефосини талаб қилганди.
Дейсан бу халқ ҳур бўлур
Қурумда боғ унарми?!
Марҳум гўрдан чиқарми,
Марҳум отга минарми?!

Идрок онгингнинг тиши
Дўст, шунчалик ўтмасми7!
Калта ақлим етади,
Узун ақлинг етмасми?!

Неча юз йилдан буён
Муродидир сарқит ош.
Ялоғдаги суякни
Қуёш билади қуёш.

Пешонамизга шўрни
Шу аҳли қурт битмасми?!
Калта ақлим етади,
Узун ақлинг етмасми?!

Бу халқ учун бош тикма,
Сўзим ҳақдир арз эмас.
Мамадали Махмуднинг
Бир тукига арзимас.

Қавм сўқир бўлмаса
Эрлар қўлин тутмасми?!
Калта ақлим етади,
Узун ақлинг етмасми?!

Ҳозиқ қўлин тутмади,
Чўлпон қўлин тутмади
Нега ўлди Туркистон
Турон қўлин тутмади.

Кўрсичқонга қанотни
Яратган маън этмасми?!
Калта ақлим етади,
Узун ақлинг етмасми?!

7.04.07.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares