Ноҳақ айбловлар билан зиндонга ташланган Юсуф Жума ижодидан

 

Образец Web-страницы

foto_usufa_jumaeva1.JPG
Жумаевлар оиласи ҳукумат истефосини талаб қилишганди

Тупроққа қўйдилар ошиқ лошини
Наинки мозори қабристон ёнди.
Ишқи тан олмади ажал нишини
Юрак бағр ёнди, устихон ёнди.

Бошқа қабристонга қўйди аҳли хеш
Ёраб, ёниб кетди у гўристон ҳам.
Ошиқ жасадидан ҳаммада ташвиш
Ёниб кетади деб бутунлай олам.

Лекин ёқиб қолди фалакка бу лош
Деди: ҳар бир ошиқ кўкнинг ҳайити.
Сўнг бағрига олди, эй ёрим, қуёш
Менга ўхшаган бир ошиқ майити.

9.04.07

У ёмон деб сифат бердинг, биродар,
У ҳам инсон, касдан шайтон– шум яхши.
Наҳот бўлсанг феълимиздан бехабар
Мен яхшими, сен яхшими, ким яхши?!

Одамнинг ҳар ҳужайраси бир иблис
Комил эрур борган ўзига қарши.
Битта уми разил, ножинс, кўр ноқис.
Мен яхшими, сен яхшими, ким яхши?!

Ичингга боқ, мен ҳам боқай ичимга
Ичимиздан илон тўла хум яхши.
Ҳали яхши келган эмас очунга
Мен яхшими, сен яхшими, ким яхши?!

Оҳ, ўзимни комил қила олмадим,
Сарбонимдир жилови йўқ нафс рахши.
Имон отда фалакка йўл солмадим
Мен яхшими, сен яхшими, ким яхши?!

9-12.04.07.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares