Исоқ Муллаев,
Қашқадарё вилояти.
Ўзбекистонда ҳам кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилади. Аммо қандай?
Маълумки, дунёнинг коррупция кенг қулоч ёйган мамлакатларидан бири саналадиган Ўзбекистонда инсон қадри қиммати уч пул. Шундай бўлса, кам таъминланган аҳолига ижтимоий ёрдам тариқасида пул ажратилиши ва бу маблағларни ўзига тўқ оилалар олиши, туррли ҳийла найранг қилиниши ҳам одат. Буни тушуниш учун шахс нафақат ўзбек бўлиши керак, балки Ўзбекистонда яшаган бўлиши ҳам шарт.
Яқинда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри, Чоршанбе аҳоли пункти, Темирчилар қишлоғи маҳалла оқсоқоли Боҳодир Бердиевга «Ёшлар» йилида вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев қарори билан, яьни давлат томонидан 81 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилган. Бундан 40 минги нақд берилган бўлса, қолган 41 минг сўми эса маҳалла ҳисоб рақамига ўтказилган. Мақсад эса, бу маблағни кам таьминланган ахоли катламига ёрдам сифатида тақсимлаш. Мазкур маблағларга компьютерлар, тикув машиналарини харид қилиш ва оилаларга тарқатиш кўзда тутилган эди.
Боходир Бердиев ўз мансабини суистеьмол килиб, компютер ва тикув машинаси сотиб олиш, хамда оилаларга тарқатиш ўрнига, Тошкентдаги “Тезиковка” деб аталадиган эски буюмлар бозоридан эски компютерлар, тикув машиналари харид қилиб қутиларга жойлайди ва бу ҳам камлик қилганидек, уларни ўзига тўқ оилаларга тортиқ қилади. Ортирилган пулга эса ўзига “Нексия” русумидаги автомашина харид қилди.
Фақатгина биргина Раъно исмлик аёл 163 минг сўм миқдорида ёрдам олганлигини таъкидламоқда. Унинг таъкидлаётганига кўра, бу миқдордаги пулни олсада, 400 минг сўм ёрдам пули олганлигини тасдиқлаб имзосини қўйган.
Айни кунларда тергов-суриштирув органлари у аёлдан ҳам тушунтириш хати ёзиб беришни чақиртиришмоқда. Аксинча, Раъно исмлик бу аёл олган 163 минг сўм пулини қайтариб беришга ҳам тайёр, фақат тергов органлари уни безовта қилишмасликларини сўрамоқда.
Нуриддин Зайниевнинг ишончли вакилларидан бири ва ҳамтовоғи бўлган Боҳодир Бердиевга нисбатан очилган жиноий 81 миллион сўм миқдоридаги маблағни давлат ғазнасига қайтарилиши ҳаракатдан тўхтатилган.
Шуни айтадилар: қарға қарғанинг кўзини чўқимайди.