Шу йилнинг 25 июн куни Наманган вилоти Тўрақўрғон тумани суди “Бирдамлик” ҳаракати Тўрақўрғон тумани раиси 63 ёшли ишбилармон Абдурахмон Алиевни Ўзбекистон Жиноят кодексини 135-моддасини 3-қисмига биноан 3 йил озодликдан махрум этди.
Суда иштирорк этган Инсон ҳуқуқлари фаолларини айтишларича судда
Абдурахмон Алиевни одам савдоси билан шуғулланганликда айби исботланмаган. Инсон ҳуқуқлари фаоллари Алиевни сийёсий фаолияти учун қамалган,- деб ҳисобламоқда. Абдурахмон Алиев истиқомад қилувчи “Сарой қатағон” фуқаролар йиғинини раиси инсон ҳуқуқлари фаоллардан бирига ҳукук тартибот органларида ишловчи бир шахс келиб:
-Агар Алиевни сен химоя килсанг сен хам камаласан,- деганлигини айтган.
Бу ҳақдаги тўлиқ маълумотларни Аъзам Турғуновдан, (телефони 83713867332) ва Инсон ҳуқуқлари жамияти Наманган вилояти бўлими раиси Носир Зокирдан олишлари мумкин.



