Исхоқ Муллаев
“Уларнинг сони қанча эканлиги хусусида аниқ маълумотитиз бўлмасада, унда 500 дан 1000 гача одам иштирок этган. Уларнинг талаблари эса газ, электр қуввати ва сув танқислиги муаммоларининг ҳал этилиши бўлган”, – де хабар қилади Қарши туманида яшовчи, ўз исмининг ошкор қилинишини истамаган манба.
Мазкур норозилик акциясини тўхтатиш мақсадда Қашқадарё вилоятининг ҳокими Нуридин Зайниев жамоага ташриф буюргач, аҳоли талабари қондирилган.
“Бироқ бу икки кунга холос, – деб хабар қилади туман маркзидаги манба, – орадан икки кун ўтиб аҳоли тағин ўша, илгариги ҳаёт тарзига қайтди”.
Қарши туманидаги қишлоқларда ҳам аҳоли норозилик билдира бошлаётганлиги Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси хизматчиларини оёққа турғазди. Айни кунларда ҳам улар суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Милиция аҳоли норозилиги манбаларини эмас, балки уни км томонидан ташкил қилинганлигини аниқлашга уринмоқда. Норозилик тадбири кунида милиция видетсмаси кадрларига тушиб қолган фуқаролар эса ҳар куни милиция идораларига, терговга қатнамоқда.



