Ўзбек ҳалқининг қаҳрамон шоири Юсуф Жумаев шеърларидан.

 

Образец Web-страницы

buhoroda-piket.jpg
Жумаевлар оиласи ҳукумат истефосини талаб қилганди.
Фалонийнинг аёли
Кўп сирлардан хабардор.
Оппоқина юзидан
Ранг олади тоза қор.

Ҳар тонгги бир тўранинг
Қучоқларида отган.
Подшо билан ҳам ётган
Ҳоким билан ҳам ётган.

Фалоний дер: ёр ўзин
Курашларда тоблаган.
Подшони ҳам боплаган,
Ҳокимни ҳам боплаган.

Фалонийнинг қошида
Қозининг тили қисиқ.
Миршаббошининг шахсан
Ўзининг тили қисиқ.

Фалоний ғоздек юрар
Юзлари ялтирайди.
Гар ўқрайса тўралар
Оёғи қалтирайди.

Фалоний дер: ёр ўзин
Тўшакларда тоблаган.
Мот этган тўраларни
Тўраларни боплаган.

Бош тўрами, тўрача
Бари пойимда абгор.
Ғинг дейишса сирларин
Хотиним этар ошкор.

Барчасининг бўғзидан
Аёлларибуғади.
Шу боисдан изимга
Барин боши сиғади.

Гўзал ёрим қаддини
Тўшакларда тоблайди.
Ўйнашманглар ҳаммангни
Вофодорим боплайди.

15.04.07.

Нопокликда айблар
Гўнгқўнғиз боларини.
Бермоқчи дунёдаги
Жазоларнинг борини.

Дейди: тоқатларим тоқ
Чидаб бўлмайди ортиқ.
Мунчалар сассиқдирсан
Асалинг мунча сассиқ.

17.04.07.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares