«ИШГА ТИКЛАНМОҚЧИМИСИЗ? УНДА ТЎСИҚ ҚЎЯМАН!

ОҒИР МОДДАЛАР БИЛАН АЙБЛАНАСИЗ!» -деди «Арбоб»…
ёки судланишимиздан асосий манфаатдорлар кимлар эди?

 

Образец Web-страницы

63.jpg
…судланишимиздан асосий манфаатдорлар кимлар эди?

Бувим раҳматлик болалигимдан бир гапни такрорлар эдилар: «Бошингга қилич келганда ҳам фақат тўғрисини айт! Қилган ишингни қилдим дегин, тонмагин. Айбинг бўлмаса, унинг ҳам тўғ-рисини гапир. Шунда виждонинг қийналмайди, бошқалар олдида бошинг хам бўлмайди. Шу гапим доим икки қулоғингда бўлсин!»
Маълумингизки, «Адвокат пресс»нинг 2005 йил 24 ноябр сонида эълон қилинган «Йўқ ҳақида бадиҳа» сарлавҳали мақоласи туфайли ўша куни газета дўконлардан, савдодан йиғиб олиниб, лицен-зияси бекор этилганди. Шундан кейин ўн тўрт ой маош олмай,
газетани қайта рўйхатдан ўтказишлик учун уч нафар ходим тинимсиз ҳаракат қилдик. Низом, шартномалар ва бошқа тегишли ҳужжатларни талаб даражасига келтиргунча эрталабдан кун ботгунча ойлаб қоғоздан бош кўтармадик.Ҳар гал рад жавобини олганимизда умидимизни узмай, ҳужжатларни яна қайтадан тайёрлаб,Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига тақдим этардик. Бу ҳаракатларимиздан Ўз-бекистон Адвокатлари ассосиацияси раиси жаноб Баҳром САЛОМОВ яхши ва тўлиқ хабардор эди.

Лицензия қўлга тегиб, газетанинг дастлаб сонлари чоп этила бошлангач, собиқ «Адвокат пресс»-нинг бош муҳаррири ва менинг буйруғим билан «Ҳимоя-жараён»га бош муҳаррир ўринбосари этиб тайинланган Расул ГАПИРОВ бош муҳаррирлик курсисини эгаллашлик учун очиқ ҳужумга ўтди. У билан деярли ҳар куни тортишиб, жанжаллашиб, асабларим қақшаб, қон босимим кўтарилиб, охир-оқибат касалхонага тушдим. Касалхонада даволанаётган вақтимда (кейинчалик маълум бўлишича!) Р.Гапиров ташаббуси билан ҳафта сайин менга нисбатан «ишга сабабсиз чиқмаяпти, чақиртирсак ҳам келмаяпти» қабилидаги ёлғон далолатномаларни тузиб, Б.Саломовга етказаверган. Ваҳоланки, ассосиацияга ҳам, таҳририятга ҳам менинг бетоблигим ҳақида телефон орқали хабар берилганди.
Бу сохта баённомалар Б.Саломовга ўз режаси учун, Р.Гапировга эса, ўз манфаати учун керак эди. 2007 йил 28 май куни муассислар умумий йиғилишида мени ишдан бўшатишиб, янги бош муҳаррир тайинлаш масаласи кўтарилганида, Р.Гапиров ўз номзодини тавсия қилган. Бироқ Б.Саломов унинг номзодини қўлламай, ўзига маъқул одамни тайинлашга эришган.
Сирожиддин Рустамов бош муҳаррир этиб тайинлангач, Р.Гапиров ниқобини ўзгартириб, бутун нафратини Б.Саломовга қаратди. Бир учрашувимизда ҳатто ўзини оқлаб: «Бош муҳаррирни ўзгар-тиришга мен қарши бўлганман. Буни муассислар йиғилишида ҳам айтганман. Баённомаларни ҳам Баҳром Саломов ва унинг ўринбосари Сафар Пардаев талаби билан ёзганман», деб туриб олди.
Баҳром Саломов бўлса, менинг таҳририятга топширган касаллик варақаларимни эринмай текшир-тирди. Ҳаммаси қонуний экани маълум бўлгач,ойлаб таҳририятга қайтармай ушлаб турди. Касал бўл-масдан олдинги маошларимни, касаллик варақаларига тўланадиган пулларни маънавий зарар билан қўшиб ундириб олиш фикрида эдим. Яқинда аниқ билдимки, дўппи тор келгач, Б.Саломов «жаноб-лари» раислигидаги ассосиация «Ҳимоя-жараён» газетаси муассислигидан чиқибди. Бу ҳақда «Лаво-зимига тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида»ги даъво аризамни кўраётган ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судига ёзма маълум қилибди. Энди айтинг-чи, қалбида озгина инсонийлиги бор бўлган одамнинг ишими шу? Ўн тўрт ой ойликсиз, кейин уч ойлик маош ҳамда касаллик даври пули-ни ололмай, икки карра касалхоналарда даволаниб чиққан, баъзида қарз олиб ва яқинларимнинг мод-дий ёрдами ҳисобига оёққа турган мендек одамнинг аҳволини тушунармикан?
Энди шу муносабатлар билан узвий боғлиқ (балки натижаси ҳам бўлган)судланишимиздаги ай-
рим жиҳатларга тўхталмоқчиман. Судланишимиздан асосий манфаатдорлар кимлар эди?
Судланувчи Равшан Бобомуҳамедов шундай дейди:
-«Қизимнинг қондошларини қидираман» мақоласи эълон қилинган куннинг эртаси Ф.Сагатбаева, унинг турмуш ўртоғи, адвокати таҳририятга келишди. У мақола бўҳтондан иборат эканини, қизи ал-машиб қолмаганини, буни ДНК хулосалари ҳам тасдиқлашини қайта-қайта такрорлади. Кейин «Нега биздан сўрамадингиз, биз бу мақоладан умуман норозимиз», деди. Ўз навбатида мен ҳам муаллиф С.Тўлаганов таҳририятга бир даста ҳужжатлар тақдим этганлигини, экспертиза уларсиз ўтказилган-лигини, қизи Малика ҳозир оғир бетоб эканини, унга ўз наслидан донор зарур бўлгани боис мақолани чиқаришга мажбур бўлганини тушунтиришга уриндим ва мақоладан норози экансиз, марҳамат, рад-дия тайёрланглар, қачонга десангиз, чиқаришга тайёрмиз, дедим. Бу таклифимга аниқ бир жавоб айт-май улар кетишди.
Ўша кунларда бод касалим зўрайиб, қўлим шишиб, боғлаб юрардим. Оғриқ ва шиш оёқларимга ҳам ўтиб, юролмай қолдим.Қон босимим кўтарилиб кетди. Охирги пайтлардаги асабий зўриқишла-рим ҳам бунга қўшилиб ётиб қолдим. 12 апрелдан ишга чиқа олмадим. Врачлар талаби билан Занги-ота туман тез ёрдам касалхонасига ётдим.

7 май (2007 йил) куни юрак хуружини бартараф этувчи осма укол қабул қилиб ётганимда беморхонага бир йигит кириб келди ва ўзини Юнусобод туман прокуратурасидан, деб таништирди.
-Уколингизни олиб бўлгач, мен билан прокуратурага борсангиз,-деди у ,-Сагатбоеванинг аризаси бўйича тушунтириш аризаси ёзишингиз керак.
Мен унга: «Аҳволни кўриб турибсиз, ҳозир бора олмайман, икки-уч кундан кейин борсам бўла-дими?»-деб илтимос қилдим.
-Пастда машина бор,-деди у,-қаерда ва қандай аҳволда бўлмасин кечиктирмай, бугуноқ олиб кел, деб топшириқ беришган, бормасангиз бўлмайди.
Ноилож, минг азобда оқсоқланиб, оғриқдан қийналиб бўлса-да, прокуратурага бордим. Ва соат 14дан 19гача саволларга жавоб бериб, тушунтириш хати ёздим.
Саломатлигим яхшиланавермагач яна касалхонага тушдим. 2007 йил 5 июн куни тонгда олдимга укам келди. Унинг жуда барвақт ташрифидан хавотирландим.
-Кеча Юнусобод туманидан Мирҳалил Алматов деган терговчи менга қўнғироқ қилди,-деди укам, -устингиздан жиноят иши очилибди. Бориб учрашишингиз шарт экан.
Врачлардан икки соатга рухсат олиб, машина ёллаб бордим. Терговчи менга ЎзР ЖК 139-, 205- ва 206-моддаларининг тегишли бандлари билан жиноят иши очилганини маълум қилди.Шунда: «Бу ҳақ-да прокурор қарорини кўрсам бўладими?» дедим. У: «Ҳозир мендамас, эрта-индин сиз менга 2-гуруҳ ногирони, оғир аҳволда касалхонада даволанаётганингиз тўғрисида маълумотлар олиб келганингизда кўрсатаман», деди.Аммо 8 июнда борганимда ҳам кўрсатмади. Гапни чалғитиб, «Бораверинг, керак пайтида ўзим чақираман», деб телефон рақамларини олиб қолди.
Шунда касалхонада даволанаётганимда мени қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилишимга бош-қош бўлганлардан бири, ўзини қонун устуворлиги жонкуяр ҳимоячиси, деб мақтанишни хуш кўрадиган бир «арбоб»нинг гапларини эсладим. Вазифамдан ғайриқонуний бўшатилишим сабабини билгани қабулига борганимда, У: «Ўринбосарингизнинг гапларига ишониб, шундай қилдик. Ўринбо-сарингиз ҳар ҳафта ишга сабабсиз келмаётганлигингиз ҳақида ёзма ахборотлар бериб турди. Таҳри-рият раҳбарсиз қолди, ҳужжатларни расмийлаштириш, иш юритиш қийин бўлаяпти, деган гапларни такрорлайверди», деди.
Мен бу «Арбоб»га феврал ойи бошидаёқ ўринбосаримга иш юритиши учун ишончнома берганим, ҳужжат ишларини жуда яхши тушунишини, қолаверса, менинг даволанаётганимни қариндошларим Ўзбекистон адвокатлари асссосиациясига ва ишхонага қўнғироқ қилиб айтишганини маълум қилдим.
-Бўлар иш бўлибди,-гапимни бўлди Б.Саломов,-энди бундай қилсак, орамиз бузилмасин десангиз ўз хоҳишингизга кўра ариза ёзинг, кейин истасангиз бошқа иш топинг, йўқ, шу ерда ишламоқчиман, десангиз, марҳамат мухбирлик қилинг.
Мен ариза ёзмаслигимни, мабодо хатосини тузатиб, вазифамга тикламаса, судга мурожааат этишимни билдирдим.
-Ундай бўлса,-деди «Арбоб»,-«Қизимнинг қондошларини қидираман» мақоласини дастак қилиб, сизга тўсиқ қўяман, оғир моддалар билан айбланасиз. Истагимга бўйсинмаган одам билан ҳеч қачон келиша олмайман.Бош муҳаррир вазифасида мен айтган одам ишлайди!
Мен ва С.Тўлаганов устидан чиқарилган суд ҳукми ва апелляция ажримини эшитиб, «қаерга бор-са бораверсин, қўлидан барибир ҳеч нарса келмайди, бошида уни огоҳлантиргандим», дебди.
Мен қонунга хилоф тарзда ишдан бўшатилгач, Б.Саломов қабулида бир неча марта бўлдим, ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судига борганимда Р.Гапиров билан гаплашдим, бошқа муассислар би-лан ҳам суҳбатлашдим. Аён бўлдики. Р.Гапиров амалга ўтириш илинжида туҳматдан иборат далолат-номалар, билдириш хатини ҳафта сайин Б.саломовга йўллайверган. Ўз номзодини бош муҳаррирлик-ка кўрсатиб, таҳририят ходимлари номидан «Шикоят-ариза» ҳам топширтирган. Б.Саломов эса, бу қоғозбозликдан ўзига зарур манфаат йўлида фойдаланган. Р.Гапировнинг бош муҳаррирликка тайин-ланишини хаёлига ҳам келтирмаган, чунки унинг қандайлигини бошқалардан кўра яхшироқ биларди.
Қинғир ишларнинг қийтиғи кўриниб қолгач, айбни бири иккинчисига ағдара бошлади.
«Касалхонада эканингизни Р.Гапиров бирор марта ҳам айтмади, очиқдан-очиқ ишга келишдан бош тортяпти, ҳамтовоғи билан кўча санғиб юрибди, менга шундай маълумотлар келаяпти, бир чора кўрайлик, деяверди. Мен унга қандай ишонмай,ахир у муассислардан бири-ку!»-деб бири айтса, бош-қаси: «Сен мен айтгандек қилиб ёзиб келавер, ишдан бўшатиш тўғрисидаги баённомага мен қўл қўя-ман, кейин қаёққа борса бораверсин, деган»,-деб Р.Гапиров ҳамма жавобгарликни Б.Саломовга юкла-моқчи бўларди.
Ҳуқуқимни ҳимоя қилиб, ҳақимни талаб қилишим, адолатнинг қарор топишидаги ҳаракатларим кимгадир ёқмаяпти чоғи. Ўша кимдир вақти келиб ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари фош бўлса, мута-саддилар ва жамоатчилик олдида обрўси қолмаслигини жуда яхши билади.

Гап шундаки, мен 2006 йил кузида касалхонада даволанаётганимда ва 2007 йил апрел ойи ўрта-лари(беморлик даврим)да кимдир менинг номимдан ёрдам пули олиб, ўзлаштириб юборган. Буни кейинчалик, яъни таҳририятда хўжалик-молиявий аудиторлик текшируви ўтказилгач билдим. Ҳақим-ни ундириб беришлари ва айбдор қонун доирасида жазоланишини сўраб, Юнусобод тумани прокуро-рига ариза топширдим. Кейинроқ эса, менга қасддан паст ва ғаразли мақсадларда туҳматлар уюшти-рилиб тайёрланган далолатномалар, билдиришнома, шикоят ариза нусхаларини ҳам почта орқали Юнусобод туман прокурори номига жўнатдим. Лекин ҳеч қандай ҳаракат ҳам, жавоб ҳам йўқ.
Ваҳоланки, шу йил январ ойи ўрталарида Юнусобод туман прокуратурасидан олинган бир хатда Р.Гапировга нисбатан ЎзР ЖК тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилганлиги, тергов ҳара-катлари шу туман ИИБ ТБ томонидан олиб борилаётганлиги таъкидланганди. Тергов ҳаракатлари давом этаяптими ёки… вақт кўрсатар.
Шу ўринда бир эътиборли жиҳат. Менинг устимдан Юнусобод туман прокуратурасига ариза туш-ганида юрак хуружидан осма укол олаётганимни кўриб туриб ҳам касалхонадан мажбуран прокура-турага олиб кетишган эди. Бироқ менинг ҳақим ўзлаштирилганлиги, таҳририятнинг талон-тарож қилинганлиги бўйича қўзғатилган жиноий иш юзасидан олиб борилаётган тергов қарийб ўн ойдан бери туман ИИБда давом этмоқда. Тергов муддати ким ва нима асосда бунчалар узайтириб юбо-рилганлиги ҳам мавҳум қолмоқда. Шунингдек, мени кимгадир туҳмат қилишликда юзаки айблаб, ишни судга жуда қисқа муддатларда оширган Юнусобод тумани ИИБ ТБ терговчилари менга нисба-тан сохта ҳужжатлар тузилганлиги, туҳматлардан иборат далолатномалару билдиришнома ва ариза-лар тайёрланиб, менинг ғайриқонуний ишдан бўшатилишимга сабаб бўлган қилмишни содир этув-чиларга эса, муросасоз бўлиб келмоқдалар. Бунинг изоҳини билишлик учун мен эндиликда шаҳар ва республика миқёсидаги идораларга мурожаат қилишга мажбурга ўхшайман…

Образец Web-страницы


Равшан БОБОМУҲАМЕДОВ,
«Ҳимоя-жараён» газетасининг ғайриқонуний
тарзда ишдан бўшатилган бош муҳаррири, журналист.

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares