“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Шероз Ҳайит.
Она ватанимда ўзим гувоҳ бўлган баъзи бир воқеаларни бошқа давлатларда учратмадим. Масалан, фақат биздагина масжитларга бориб намоз ўқишга ҳар ким ҳам журат эта олмайди. Фақатгина Каримов режимига ўта содиқ бўлганлар масжидларга бориб азон айтишади. Номоз учун айратилаган жойларда эса мўмин мусулмонлар бўлмайди. Ҳа, дин Ўзбекистонда нозорат остига олинган.
Қизиқарлиги шундан иборатки, ўзим гувоҳ бўлганман, хиристиан ва бошқа динига этиқот қиливчиларни аксарияти ошкора тарзда ўзга инсонларни ўз динларига ўтишларини истаб даватлар олиб борадилар. Лекин мусулмонлар ҳеч кимни дават қилмасдан беш вақт номозни ўз вақтида адо этиб юрсаларда дарҳол 159-158 билан “Жаслиқ” томон жўнатилади. Шунинг учун ҳам ёшларнинг аксари бошқа динларга ўтиб кетмоқда. Шу ёшларга ўз дини энг улуғ динлардан бири эканлигини айтсангиз, улар очиқчасига мусулмонлар терорист эканлигини ва Исога сиғиниш, тинимсиз илтижо қилиш энг тўғри диний тадбир эканлигини айтишади. Улар шу билангина чекланиб қолмасдан тўғри келган инсонга, оддий ўткинчига ҳам Насронийликка ўтишни тафсия этишади. Мен бунақанги ёшларни кўриб ҳайратланаман, лолу ҳайрон қоламан. Ҳўш, нима уларни бундан йўл тутишига мажбур қилмоқда? Ахир улар ҳам мўмин муслмонларнинг фарзандлари-ку. Нимага улар нотўғри тушунчаларни ўзларига ошно айлашади?
Балким… бу уларнинг онгида мавжуд бўлган бўшлиқни керакли илм ва малака билан тўлдириш имконидан маҳрум этилганликлари учун шундайдир. Эшитишимча насронийликка ўтган ҳар бир инсонга кимлардир иқтисодий ёрдам кўрсатар экан. Мен юртимизда содир бўлаётган ушбу ҳолатга бефарқ қарай олмайман ва пул билан ўзбек ёшларининг онгига турли хил ёт унсурларни синдираётганларни қоралайман. Наҳотки бугунги кунга келиб пул эвазига ўз динидан кечиб кетиш оддий бир ҳолатга айланиб қолган бўлса?
Мен бу ўринда бир оддий ҳолатни кўз олдимга келтирдим. Барчага маълумки ўз эгасига содиқ бўлган жонивор бу итдир. Ит ўз эгасини қўриқлаб унинг бергани билан овқатланади. Агар мабодо итнинг эгаси ўз итни оч қолдирса, қаровсиз қолдирса, ит озиб кетади ва бир бурда нон берган ўткинчига содиқ бўлиб унинг ортидан эргашади. Ҳа, эгасини унитганча ўткинчидан яна бир бўлак нон кутиб унинг кетидан эргашади. Надоматлар бўлсинким, бугунки кунда юртимизда ҳам инсонлар худди шундай ҳолатга тушиб қолган. Ҳалқ оч ялонғоч. Ота-оналар ҳар куни уйларига қайтишар экан остонада уларни нон сўраб ёлвораётган болалари кутиб туришади. Улар ҳеч қандай егулик эмас, фақатгина бир бурда нон сўрашади. Ота-оналар эса нима қилиб бўлсада жигар порасини боқиш мақасадида тўғри келаган ишга ўзларини урадилар. Балким шунинг учун ҳам ўзбеклар, ўзбек ёшлари бошқа динларга ўтиб кетишаётгандир. Шунинг учун ҳам ўз динларини “терористлар” динига айлантиришаётгандир.
Мен яқинда Қирғизистонда ҳам юқорида қайд этган ҳолатимга дуч келдим. Воқеа қуйдагича содир бўлди:
Мен Ҳамид исимли ватандошим билан Бишкек шаҳридаги энг йирик бозорлардан бири “Ўш” бозирига керакли нарсаларни харид қилишга борган эдим, бозор дарвозасининг олдида яқинлашганимизда рус миллатига маунсуб икки аёл бизларга пешвоз чиқди ва бизлардан рус тилида, ўзбекмисизлар?,-деб сўради. Мен, ҳа ўзбекмиз,-деб жавоб бердим. Шунда улардан бири анчайин қийналиб ўзбек тилида гапира бошлади. Аёл дастлаб ўзини таништирди ва бир оз суҳбатлашишга изн сўради. Вақтимиз бемалол бўлгани учун биз эътироз билдирмадик. Шунда у аёл диний гаплар билан бизларни насронийликка даъват қила туриб шошилмасдан сумкасини очди ва биттадан китобни бизларга тутқазди. Мен китобни муқовасини диққат билан кўздан кечира бошладим. Муқоваси ўта сифатли ишланган ушбу китобнинг устига МУҚАДДАС КИТОБ – деб ёзилаган эди. Китобни очиб кўришга улгирмасимдан туриб ҳалиги аёл қўлимга яна бир варақни тутқазди. Варақга Исо пайғамбарнинг сурати туширилган бўлиб, ИНЖИЛ деган ёзув битилган эди.
Менга ва ватандошимга ҳаммаси тушунарли эдики улар бизларни Насронийликка ўтишимизни исташар эди. Мен гапни қисқа қилиб уларга алҳамдилуллоҳ мусулмон эканлигимни, ўзга динга ўтиш режам йўқлигини айтиб йўлимда давом этдим. Улар сал орқада қолган Ҳамид акага насронийлик дини барча динлар улуғи эканлигини ва Исо масиҳ қиёмат куни келиб барча инсонларни Худо хузурига олиб боришини такидлай бошлашди. Ҳамид ака ҳам тезда улардан қутилиб менинг ёнимга келди ва биз бозорлик қилиб бўлгач уйимизга кетдик.
Орадан қанча вақт ўтганини билмайман. Эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Бориб эшикни очсам яна ҳалигина бизларни бозорда учратиб насронийликка даъват қилган аёллар. Қаранг уйимизгача кузатиб келишган экан. Мен уларнинг тинглашни истамасдан тездагина эшикни бекитдим. Ҳа, марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам насронийликка даъват этувчилар учраб туришади, бироқ уларнинг гапларига кириб ўз динидан воз кечаётган қирғизлар, қозоқлар ёки тожиклар деярлик йўқ. Сабаби ўз-ўзидан маълумки Ўзбекистондаги иқтисодий вазият жуда ҳам оғир ва шунинг учун ҳам дини пулга сотаётганлар ҳаддан ташқари кўп.Ўз динига содиқ қолганларнинг автоматик равишда ҳибс этилишлари насронийликнинг янада авж олиб, ўзбек ёшларининг шуурига сингиб кетишига кўмаклашмоқда.
Мен она ватанимнинг эртанги кунидан хавотирдаман. Вазият шу таҳлид давом этадиган бўлса эртага нима бўлади? Тасаввур қилиш мушкулдир. Қудратдаги режимни қудратдан кетказа олмас эканмиз, юртимизда исломий қадрятларни тиклаш имконсиздир. Сабаби бирчамизга кундек равшан бўлгани каби, режим раҳбари Исломни исломга қаршилигидадир.



