Ўзбек халқининг эрксевар фарзанди, ўзбек халқининг содиқ ўғлони, эрк, тинчлик, демократия учун толмас курашчи, оташин шоир Юсуф Жума адолатсизлик, жаҳолат ва миллатга қарши олиб борилаётган сиёсатнинг навбатдаги қурбони сифатида Ўзбекистон қамоғига тушди. Юсуф Жума ўз шеърларида, кейинроқ эса ижтимоий фаолиятида ҳам Ўзбекистондаги носоциализмни, ўзбек миллатига нисбатан ўзбек ҳукуматининг зулмини, адолатсизликни, инсон ҳақларининг қўпол тарзда бузилишини, қоғозда ва сўзда демократия – амалда эса якка ҳукмронликни кескин танқид қилди. Бу йўлда, хусусан, сайловларда демократияга мос иш тутишни талаб қилиб амалий тадбирлар ҳам қўллади.
Ўзбекистонниг ҳозирги ҳукумати уни очиқ чиқишларига бардош бера олмади. Ўзининг энг севимли “демократик” тадбирини ишга солди ва уни озодликдан маҳрум этди. Албатта, бу Юсуф Жума овозини ўчириш учун етарли эмаслигини ўзлари ҳам яхши биладилар, лекин овозини пасайтирганига ҳам шукур қиладилар. Аммо биз бутун дунё эрксеварлари қаторида Юсуф Жума ва ундан олдин қамоққа ташланган миллий демократ ижодкорларни озод қилишини талаб қиламиз.



