Барчага маълумки, “Бирдамлик” ҳаракати 1-июн – ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрли тадбир ўтказиб, болажонларимизга совғалар улашди. Тадбир ўз ноҳоясига етиб улгирмасданоқ юртимизнинг турли нуқталаридан миннатдорчилик хатлари кела бошлади. Биз улардан айримларини ўз сайтимиздан эълон қилишимиз даркорлигини ҳисобга олдик:
Ҳеч қайси ташкилот болалар кунига болалар кунига совға юбормаган эди.Кўнгли синиқ
болаларни оз бўлсада кўнгли тўлди. Баходир Чориевга катта рахмат.
Абдуқодир. Андижон вилояти
Билдириш
Жорий йилнинг май -июнь ойларида“Бирдамлик” ҳаракати томонидан ўтказилган “Сизни яхши кўрамиз”- деб номланган хайрия акцияси ўз ниҳоясига етди.
Акцияни ўтказишда ёрдам берган барча ташкилот ва шахсларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Андижонлик мухолифатчи.



