Мўътабар Тожибоева озодликка чиқди

Образец Web-страницы

tojiboeva.jpg
У умрининг 970 кунини панжаралар ортида ўтказди

Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева озод қилинган.
Фарғонадаги норасмий «Ўтюраклар клуби» раҳбари Мўътабар Тожибоева Андижон ҳодисаларидан кўп ўтмай, 2005 йилнинг октябрида Дублинга, инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди.

Би-би-си билан бўлган телефон мулоқотида Мўътабар Тожибоева ҳуқуқ тартибот органлари уни бугун Тошкент вақти билан соат 18-ларда Марғилондаги уйигача тез ёрдам машинасида олиб келиб келишганини айтди.

Мўътабар Тожибоева шу йил бошларида жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганини айтди.

«Ўшандан буён соғлигим унчалик яхши эмас» – деб айтди Мўътабар Тожибоева Би-би-си билан бўлган телефон суҳбатида.

Ўзбекистон маҳкамаси Мўътабар Тожибоевани таъмагирлик ва туҳмат қилиш дохил, бир қатор иқтисодий жиноятларда айбдор деб топган, аммо инсон ҳуқуқлари ташкилотлари унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолияти учун жазоланганини айтишади.

Мўътабар Тожибоеванинг озод этилиши Америка Давлат котибининг ёрдамчиси, Ричард Баучер Ўзбекистонда мамлакат раҳбарлари билан учрашаётган бир пайтга тўғри келган.

Тожибоева хоним Андижон қирғинидан жабр кўрган оилалар билан яқиндан ишлаган.

У ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларни ўққа тутишини қоралаб чиққан ва воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги чақириқларга қўшилганди.

«970 кун давомида тортган азобларимдан умуман афсусланмайман» – деб айтди инсон ҳуқуқлари фаоли.

У қамоқдалиги пайтида «Ўзбекистон – қийноқлар ороли» эканини ҳис қилганини айтди.

www.BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares