ҚАРШИ ШАҲРИДА СУДЯ ҲИБСГА ОЛИНДИ

«Бирдамлик» ҳаракати Қашқадарё бўлими раҳбари Гулшан Қораева
 

Образец Web-страницы

63.jpg
судя ва прокуратура ходимлари, гоҳида эса…

Ўзбекистонда адолат посбонлари саналмиш, судя ва прокуратура ходимлари, гоҳида эса милиция ва МХХ хизматчилари ҳам қамоққа олиниб турши одат албатта. Аҳоли эса бунда асосий сабабни, улар ўз катталарига ёқмай қолганлигида, ёки кераклик пул миқдорини “чўталини” бермаганлида кўришади. Бироқ, порахўрлик учун кимларнидир жазога тортиш ҳолатлари учраб ҳам туради.

Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимларидан бири берган маълумотга кўра, 12 май кунида Фуқаролик ишлари Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари О.Тагматов ҳибсга олинди. Маълумотларга кўра, уни шу куни тахминан соат 10 лар атрофида бошқа бир фуқародан 600 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда МХХ ходимлари ҳибсга олишган.

Судянинг пора олишда қўлга тушганлиги Ўзбекистон учун шармандилик ҳолат эканлигидан куйинган махаллий кузатувчилардан бири, кейинги вақтда бутун Республика бўйлаб бунақа манзара кзатилаётганлигини ҳам таъкидлайди.

«Бу Ўзбекистонда, қолаверса халқаро жамоатчилик кўз ўнгида адолатсизликка қарши кураш бораётганлигини кўрсатиш учун булса ҳам ажаб эмас, зотан, бир неча одамнинг порахўрликда айбланиб қамоққа ташланиши – бу алолат тантанаси дегани ҳам эмас», – дейди ўз исмини
ошкор қилишни истамаган маҳаллий манба.

Унга кўра, судя, ёки прокуратура ходимларининг ҳибс этили, алол оқибатда, суд инстанциялари бирида озодликка чиқарилиши билан якун топади.

 

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares