1-июн —Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирларни давом эттириш мақсадида кеча “Бирдамлик” ҳаракатининг республика бўлими рахбари Дилором Исоқова Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ерда уни мохолифат партия аъзоларининг ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг, шунингдек миллатимиз озодлиги учун тинимсиз курашиб келаётган ҳамюртларимизнинг фарзандлари кутиб олишди. Дилором Исоқова келажагимиз давомчиларига “Бирдамлик” ҳаракатининг эсталик совғаларини топширар экан, уларнинг мақсадлари билан танишиб, узоқ ва мазмунли суҳбат қурди.
Тадбир ўз ноҳиясига етиб борар экан, болажонларимиз байрам кунлари уларни иззат қилиб совғалар ҳадия этгани учун “Бирдамлик” ҳаракати раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тадбир ниҳоясига етгунга қадар ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан бирон-бир қаршилик ёки кузатувлар содир этилмади.
.



